Диссертация илмий раҳбар: Р. Р. Сайфуллаева филология фанлари доктори, профессор Тошкент 2010


ЎЗБЕК ТИЛИ СИНТАКСИСИ ТАДҚИҚ МЕТОДОЛОГИЯСИ ВА


Download 262.14 Kb.
Pdf ko'rish
bet8/8
Sana21.04.2023
Hajmi262.14 Kb.
#1372284
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
34228 - копия

ЎЗБЕК ТИЛИ СИНТАКСИСИ ТАДҚИҚ МЕТОДОЛОГИЯСИ ВА 
УСУЛЛАРИ ҲАҚИДА  
 
1.1. Субстанциал ёндашувда миллийлик ва миллий грамматика 
муносабати масаласи
 
Тилшунослик сиёсатшунослик, фалсафа каби фанлар билан ҳам узвий 
боғлиқ бўлиб, тил ва тафаккур муносабати тилшунослик, фалсафа 
фанларининг асосий ҳамда бош масалаларидан бири бўлганлиги маълум. Тил 
ва тафаккур алоҳида-алоҳида олинганда ҳам тилшунослик ҳамда фалсафа 
фанларининг ўрганиш объекти бўлаверади. Бироқ улар ўзаро диалектик 
алоқадорликда қаралганда эса, ўз-ўзидан, сиёсатшунослик фанининг ўрганиш 
объектига ҳам айланиб қолади. Бу мазкур ўрганиш манбаининг серқирралиги 
ва жамият тараққиёти тамойиллари билан узвий боғланганлигидан далолат 
беради.
Тафаккур ва мафкура бир-бирини тақозо қилувчи ўзаро узвий боғлиқ 
ҳодисалар ҳисобланади. Бу улар атамаларининг этимологик нуқтаи назардан 
ўзакдош эканлиги билан ҳам асосланади. Тил ва тафаккур муштараклиги 
ҳақида сўз кетганда эса уларнинг ўзаро яхлит алоқадорлиги бир вақтнинг 
ўзида мафкура тушунчаси билан ҳам муносабатга киришишини тақозо қилади. 
Шундан кўринадики, тил, тафаккур ва мафкура тушунчалари бир-бири 
билан чамбарчас боғлиқ, мустаҳкам учликни ташкил этади.
Маълумки, мустақиллик даврига қадар тилшуносликнинг мафкурага 
бўлган муносабатига эътибор кам қаратилган. Баъзи адабиётларда, манбаларда 
миллий тилшуносликларнинг вужудга келишида рус тилшунослиги андоза 
бўлганлиги, миллий тиллар меъёрларини белгилашда эса рус тилшуноси ва 
методист олими С.Г.Бархударовнинг ўрта мактаблар учун «Рус тили» 


15
дарслиги асосида тузилган миллий тиллар бўйича она тили дарсликлари 
бўлганлиги таъкидланади. Бу кейинги йилларда ушбу масалага доир 
бажарилган тадқиқотларда кўп айтилган. Улардан айримларини келтириш 
жоиз. “Тилшуносларнинг ўзбек тилига, қолаверса, эски ўзбек тилига бўлган 
қизиқишлари ўтган асрлардан бошланди. Ўзбек тили ҳақидаги илк 
маълумотлар ХIХ асрнинг 20-йилларида туркий тилларга оид намуналарда 
учрайди. Кейинчалик қадимги ёзма ёдгорликлар ҳақида тилшунослик 
китоблари тузилди”
10
. Шунингдек, “30-йиллардан бошлаб, қўлланма ва 
дарсликлар пайдо бўла бошлади. Бунга мисол тариқасида М.Шамсиев, 
А.Шчербакларнинг «Ўзбек тили грамматикаси» (1932), Ҳ.Қаюм ва 
С.Долимовларнинг «Грамматика» (1934, 1938. 2 томли) каби дарсликларини 
келтириш мумкин. С.Г.Бархударовнинг «Рус тили» дарслиги рус мактаблари 
учун стабил қўлланма сифатида қабул қилиниши билан ўзбек умумтаълим 
ўрта мактабларида ҳам дарсликлар яратила бошлади: “Грамматика” (1-том. 
”Морфология”, 1938, О.Усмонов, Б.Авазов), “Ўзбек тили грамматикаси” (1-2-
том, 1943, А.К.Боровков, А.Ғуломов, З.Маъруфов, Т.Шермуҳамедов). 
Кейинчалик тиллар меъёрларини ўрганишда бу дарсликлар назарий асос 
бўлди”
11

Шунингдек, олий ўқув юртлари учун ҳам дарсликлар ва илмий 
қўлланмалар 
яратилди: “Қўшма 
гаплар 
синтаксиси 
асослари” 
(Ғ.Абдураҳмонов, 1958), “Ҳозирги ўзбек адабий тили” (А.Ғуломов, 
М.Асқарова, 1965), “Ўзбек тили” (М.Мирзаев, С.Усмонов, И.Расулов, 1962) ва 
бошқалар”
12
.
Мустақиллигимиздан сўнг миллий қадриятларимиз билан бирга миллий 
тилимиз, маданиятимиз ва тарихимизни қайта тиклай бошладик. Миллий 
ўзликни англаш тушунчаси қарор топа бошлади. Бу эса миллий ўзига 
хосликни англашга замин яратди. «Миллий ўзига хослик бевосита миллий 
10
Узбекская ССР. –Тошкент: Глав. ред. Уз. СЭ, 1981. – С. 349.

11
Юқоридаги асар.  


12
Юқоридаги асар.  

Download 262.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling