9
мактабнинг ўзбек филологияси йўналишларида “Ҳозирги ўзбек адабий тили”
курси дастур ва дарсликларида «Йиғиқ гап» мавзусини режалаштириш ҳамда
баён этишда асосий манба вазифасини ўташи; б) ўрта таълим бўғинларида
ўзбек тили ўқитувчиларига гап мавзуси бўйича ёрдамчи методик қўлланмалар
тузишда қўл келиши; в) олий таълимда ўзбек
тили синтаксиси муаммолари,
шунингдек, тиллар типологияси бўйича ихтисослик
таълими курсларини
ўқитишда фойдаланилиши билан белгиланади.
Натижаларнинг жорий қ
илиниши. Тадқиқот натижалари олий ўқув
юрти учун синтаксис курси бўйича ўқув қўлланмасининг содда гап ва унинг
турлари бўлган ёйиқ, йиғиқ, ихчам гап талқини қисмига жорий этилмоқда.
Шунингдек, ўзбек филологияси йўналиши бўйича таҳсил олаётган
бакалаврлар учун бевосита мавзу билан алоқадор
махсус курслар ташкил
этилган.
Ишнинг синовдан ўтиши. Диссертация Қарши
давлат университети
ўзбек тилшунослиги кафедраси йиғилишида ҳамда ЎзР ФА
Алишер Навоий
номидаги Тил ва адабиёт институти ҳузуридаги ДК 015.04.02 рақамли
Бирлашган ихтисослашган кенгаш қошидаги Илмий семинар йиғилишида
муҳокама қилиниб, ҳимояга тавсия этилган.
Натижаларнинг эълон қилинганлиги. Тадқиқот
мавзуси юзасидан
Тошкент, Самарқанд, Қарши шаҳарларида бўлиб ўтган
тилшуносликка оид
илмий анжуманларда маърузалар қилинган. Тадқиқотнинг асосий мазмуни
17 та мақола ва тезисларда ўз аксини топган.
Do'stlaringiz bilan baham: