Диссертация илмий раҳбар: Р. Р. Сайфуллаева филология фанлари доктори, профессор Тошкент 2010


Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти


Download 262.14 Kb.
Pdf ko'rish
bet6/8
Sana21.04.2023
Hajmi262.14 Kb.
#1372284
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
34228 - копия

Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот 
ўзбек тили синтактик қурилиши субстанциал табиатининг янгича таҳлилидаги 
тегишли бўшлиқни тўлдириб, мавжуд талқинлардаги айрим камчиликларни
мунозарали масалаларни бартараф этишда назарий аҳамият касб этади. 
Шунингдек, ўзбек тили илмий грамматикасини яратишда диссертациядаги 
материал алоҳида мавқега эга. Ишнинг амалий аҳамияти эса: а) олий 


9
мактабнинг ўзбек филологияси йўналишларида “Ҳозирги ўзбек адабий тили” 
курси дастур ва дарсликларида «Йиғиқ гап» мавзусини режалаштириш ҳамда 
баён этишда асосий манба вазифасини ўташи; б) ўрта таълим бўғинларида 
ўзбек тили ўқитувчиларига гап мавзуси бўйича ёрдамчи методик қўлланмалар 
тузишда қўл келиши; в) олий таълимда ўзбек тили синтаксиси муаммолари
шунингдек, тиллар типологияси бўйича ихтисослик таълими курсларини 
ўқитишда фойдаланилиши билан белгиланади.
Натижаларнинг жорий қилиниши. Тадқиқот натижалари олий ўқув 
юрти учун синтаксис курси бўйича ўқув қўлланмасининг содда гап ва унинг 
турлари бўлган ёйиқ, йиғиқ, ихчам гап талқини қисмига жорий этилмоқда. 
Шунингдек, ўзбек филологияси йўналиши бўйича таҳсил олаётган 
бакалаврлар учун бевосита мавзу билан алоқадор махсус курслар ташкил 
этилган.
Ишнинг синовдан ўтиши. Диссертация Қарши давлат университети 
ўзбек тилшунослиги кафедраси йиғилишида ҳамда ЎзР ФА Алишер Навоий 
номидаги Тил ва адабиёт институти ҳузуридаги ДК 015.04.02 рақамли 
Бирлашган ихтисослашган кенгаш қошидаги Илмий семинар йиғилишида 
муҳокама қилиниб, ҳимояга тавсия этилган.
Натижаларнинг эълон қилинганлиги. Тадқиқот мавзуси юзасидан
Тошкент, Самарқанд, Қарши шаҳарларида бўлиб ўтган тилшуносликка оид 
илмий анжуманларда маърузалар қилинган. Тадқиқотнинг асосий мазмуни
17 та мақола ва тезисларда ўз аксини топган.

Download 262.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling