Диссертация илмий раҳбар: Р. Р. Сайфуллаева филология фанлари доктори, профессор Тошкент 2010
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми
Download 262.14 Kb. Pdf ko'rish
|
34228 - копия
- Bu sahifa navigatsiya:
- КИРИШ
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми. Диссертация кириш, уч асосий
боб, хулоса ва фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат бўлиб, 119 саҳифани ташкил этади. 10 КИРИШ Фан ҳамиша ривожланиш ва тараққиётда. Бугунги кунда у мисли кўрилмаган даражада жадал тус олди. Бунга, бир томондан, дунё миқёсидаги глобаллашув, фанлараро интеграциянинг кучайиши, инновацион технологиялар амалий қийматининг ўсиши таъсир қилаётган бўлса, иккинчи томондан, миллий манфаатларнинг кучайиши, геополитик сиёсат қамровининг кенгая бориши каби қатор омиллар жиддий сабаб бўлмоқда 6 . Хусусан, миллий фан сифатидаги тилшуносликка маънавият муаммоси глобаллашуви жараёнининг тезлашуви кучли таъсир кўрсатади ҳамда унинг олдига улкан ва кечиктириб бўлмайдиган вазифаларни қўяди. Бу, айниқса, бугунги кунда ўз мустақиллигини мустаҳкамлаётган Ўзбекистон учун янада долзарб аҳамият касб этади. Маълумки, топталган маънавий қадрият, поймол этилган ахлоқий устунларимизнинг тикланиши ва камол топишига мустақиллик йилларида пойдевор яратилганлиги таъкидланади. Масалан, она тилимиз мавқеининг тикланганлиги, унинг давлат тили мақомига эга бўлганлиги шулар жумласидандир. Шу боисдан Президентимизнинг “Юксак маънавият – енгилмас куч” асарида она тили ва миллий руҳ, миллий маънавият, давлат тили маданияти тушунчасига эътибор концептуал характерга эга ва бошқа фанлар қатори тилшунослигимизнинг долзарб муаммоларига яна бир карра эътиборни жалб қилади. Бироқ биз тилимизда миллий руҳиятимиз, миллий маънавиятимиз, маданиятимиз – миллий ўзлигимиз қай тарзда акс этади, деган муаммони илмий планда ҳали кун тартибига қўйганимиз йўқ. Тил ва маданият, тил ва маънавият масалаларини лингвистик йўсинда, лингвокультурологик аспектда таҳлил қилишга киришилмаганлиги ҳам фикримизнинг янада ёрқинроқ далили. 6 Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. – Тошкент: Маънавият, 2008. – Б. 83. 11 Алоҳида эътироф этиш керакки, ўзбек тилининг давлат тили мақомини олиши маънавиятимиз ривожида улкан аҳамиятга эга. Лекин шу заминда яшаб, ҳатто ўзбек бўла туриб, унга беэътибор қараётганлар, воқеликка беписанд муносабатда бўлаётганлар йўқ эмас. Шу масаланинг ўзиёқ кўтарилаётган муаммо – маънавият масаласининг янада долзарблигини кўрсатади. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонуни қабул қилинди ва буни Президентимиз: “Ўзбек тили мустақил давлатимизнинг байроғи, герби, мадҳияси, конституцияси қаторида турадиган, қонун йўли билан ҳимоя қилинадиган муқаддас тимсоллардан бирига айланди” 7 , – дея эътироф этди. Бироқ маънавиятимизнинг таркибий қисми бўлган давлат тилига ҳурмат, давлат тили маданиятини юксалтириш ҳамон суст кетмоқда. Кўп ҳолларда давлат тили давлат рамзлари сирасида қаралмаяпти. Бу оғриқли ҳолат муҳтарам Президентимиз томонидан алоҳида таъкидланган. “Айни вақтда жамиятимизда тил маданиятини ошириш борасида ҳали кўп ишлар қилишимиз лозимлигини ҳам унутмаслигимиз зарур. Айниқса, баъзан расмий мулоқотларда ҳам адабий тил қоидаларига риоя қилмаслик, фақат маълум бир ҳудуд доирасида ишлатиладиган шева элементларини қўшиб гапириш ҳолатлари учраб туриши мазкур масалаларнинг ҳали-ҳануз долзарб бўлиб қолаётганлигини кўрсатади” 8 . Демак, бугунги кунда она тили, ўзга тилларга ҳурмат муаммоси билан бирга давлат тили маданиятини юксалтириш асосий вазифадан бўлса, истеъмолга кираётган давлат тили маданияти тушунчаси эса ахлоқий, маънавий категориядан бири сифатида намоён бўлмоқда. Бу эса тилнинг миллий табиати яққол акс этадиган грамматик қонуниятларни ана шу методологик асосларга таянган ҳолда чуқур таҳлил қилиш, муаммога тил ва тафаккур, тил ва маънавият, тил ва маданият муштараклигидан келиб чиққан ҳолда муносабатда бўлишни тақозо қилади. 7 Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. – Тошкент: Маънавият, 2008. – Б. 85. Ўша асар. – Б. 89. 12 Миллатнинг “мен”и унинг тилида яққол намоён бўлади ва унинг онтологик белгиси сифатида амал қилади. Бу тилнинг грамматик қурилишида, айниқса, равшанроқ кўзга ташланади. Сўзлараро боғланиш муносабатлари, боғловчи омилларнинг комбинатор хусусиятлари ва таркиби, миллий тафаккур тарзига мос равишда гап қурилишининг ўзига хос тарзда бўлиши, гап қурилиши қолипларининг миллий специфик хусусиятлари бу ҳодисаларнинг ҳар бирини миллий руҳият ва онг, тафаккур тарзи тушунчасидан келиб чиққан ҳолда ва у билан диалектик алоқадорликда ўрганишни талаб қилади. Бу эса ҳар грамматик ҳодисани қайси методологик таянч ва тадқиқ усуллари асосида текшириш муаммоси билан янада мураккаблашади. Демак, аён бўладики, миллий тил грамматик тизими тадқиқида миллий маънавият ва миллий тил диалектикаси муштараклигида маънавий омилларга таяниб иш кўриш масаланинг бир жиҳати бўлса, лисоний ҳодисани қайси йўсинда ва қайси тадқиқ усуллари асосида, тилшуносликнинг қайси оқим ва йўналишлари тамойиллари, таянч тушунча ва категориялари воситасида текшириш иккинчи жиҳатини ташкил этади. Тадқиқот перцепцияси ва унинг баҳоланиши ҳам шу йўсинда амалга оширилади. Хусусан, тадқиқ методологияси, тадқиқ усуллари, таянч тушунча ва категориялари билан бир қаторда, тадқиқотда лисоний ҳодисанинг қайси жиҳатига эътибор қаратилаётганлиги ҳам муҳим аҳамият касб этади. Бу эса тадқиқ объекти ва предмети муаммосининг изчил ва равшан уқилиши билан чамбарчас боғланади. Шу боисдан ишнинг биринчи бобини тадқиқотнинг ана шу икки: а) миллий маънавият ва миллий грамматика муносабати; б) ўзбек тили ҳодисаларининг тадқиқ усул ва методлари каби муҳим жиҳатига доир фикрлар ташкил этади. Илмий тадқиқот тадқиқ методологияси ва тадқиқ усулларининг тўғри танланиши ва уқилиши тадқиқ манбаининг текширилаётган қирраси ҳақида 13 объектив хулосалар бериш ва уни холис идрок қилиш имконини беради. Чунки бир метод асосида берилган хулосаларни бошқа метод тамойиллари асосида баҳолаш ва рад этиш инфантилистик (болакайлик – бачкана) ҳодиса саналиши тилшуносларимиз томонидан кўп бора айтилган 9 . Чунончи, субстанциал тадқиқ тамойиллари асосида берилган хулосаларни формал асосларда баҳолаш ҳамда рад этиш мумкин эмас ва у илм учун қимматсиздир. Манбага ҳар хил ва турли томондан ёндашишнинг қандай сабаб ҳамда оқибатларни келтириб чиқаришини тўғри англаш илмий билишда ҳам плюрализм, демократик тамойилларнинг ўрнашиши ва устуворлашиши фаннинг даврга ҳамоҳанглигидан далолат беради. Тадқиқотимиз ўзбек тили грамматикасининг миллийликни акс эттирувчи муҳим бир субстанциал жиҳатига бағишланган экан, бунда тадқиқ методологияси сифатида тил ва мафкура муносабати талқинига таяниш, билиш усули сифатида субстанциал тадқиқ усулларидан фойдаланишни самарадор деб биламиз. Қуйида шу ҳақда сўз боради. Неъматов Ҳ. Ўзбек тилшунослигида формал, структурал ва субстанциал йўналишлар хусусида // Ўзбек тили ва адабиёти. 2009. – №4. – Б. 41; Замонавий ўзбек тили: Морфология // Муаллифлар жамоаси. Масъул муҳаррирлар: Ҳ.Ғ.Неъматов, Р.Р.Сайфуллаева. ЎзР Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети. – Тошкент: Мумтоз сўз, 2008. – 486 б. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling