Диссертация илмий раҳбар: Р. Р. Сайфуллаева филология фанлари доктори, профессор Тошкент 2010
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси
Download 262.14 Kb. Pdf ko'rish
|
34228 - копия
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Ўзбек тилшунослигида
синтактик ҳодисаларни ўрганиш ўтган асрнинг 30-йилларида жиддий тусда бошланиб, бу борада бугунги кунда бир неча йўналишларга айланган турли синтактик назариялар вужудга келди 2 . Бу мустақил назарияларнинг ҳар бири ўз тадқиқ манбаига эга бўлиб, ўзига хос тадқиқ усуллари ва методологик таянчлари асосида муносабатда бўлди. Натижада улар томонидан қўлга киритилган илмий ютуқлар кўп ҳолларда бир-бирига зид ҳолатларни юзага келтирди. Бу табиий бўлиб, мазкур йўналишлар бўйича олиб борилган тадқиқотларда, айтилганидек, серқирра моҳиятнинг турли томонлари очилган, ҳар бир йўналиш хулосасига ана шу методлар ва тадқиқотчилар томонидан кўзда тутилган мақсаду вазифалар асосида муносабатда бўлиш уларни холис баҳолаш имконини беради. Ўзбек тилининг синтактик қурилиши ва унинг хусусий муаммоларидан бўлган йиғиқ гап масаласи формал таҳлил усуллари асосида илмий талқин қилинган бўлишига қарамай, субстанциал асосларда ўрганилмади. Бир 2 Неъматов Ҳ. Лингвистик тадқиқот методикаси, методологияси ва методлари. – Бухоро: НС, 2003. – Б. 21. 6 қарашда гапнинг энг кичик қурилиш қолипини махсус тадқиқ қилган М.Абузалова 3 , қўшма гапларни мазкур тадқиқ тамойиллари асосида ўрганган Р.Сайфуллаева 4 ва семантик-функционал шаклланган сўз-гапларни махсус тадқиқ қилган Р.Бобокалонов 5 ишларида масала кун тартибига қўйилгандек тасаввур уйғотади. Бироқ ўзбек тилида йиғиқ гап - алоҳида ҳодиса. Унинг бир кўриниши гапнинг энг кичик қурилиш қолипига мувофиқ келса, сўз-гап бошқа бир кўринишидир. Айрим икки таркибли гап ҳам йиғиқ гап мақомида бўлади. Лекин уларнинг бирортаси ҳам алоҳида олинганда йиғиқ гап моҳиятини ташкил эта олмайди. Шу боисдан йиғиқ гапни гапнинг энг кичик қурилиш қолипи, сўз-гап, икки таркибли гап, шунингдек, қўшма гап кесими моҳиятидан келиб чиқиб тадқиқ қилиш ва шу асосда тегишли хулоса бериш ўзбек тили субстанциал синтаксисининг навбатдаги босқичи учун илмий қимматга эга. Download 262.14 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling