Диссертация илмий раҳбар: Р. Р. Сайфуллаева филология фанлари доктори, профессор Тошкент 2010


Download 262.14 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/8
Sana21.04.2023
Hajmi262.14 Kb.
#1372284
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
34228 - копия

Тадқиқот методлариИшда диалектиканинг билиш назарияси, хусусан, 
унинг субстанция ва акциденция, шунингдек, мустақиллик мафкурасининг 
таркибий категориялари бўлган миллий маънавият ва миллий тил, миллий 
руҳ, миллий мафкура ва миллий тилшунослик тушунчаларидан методологик 
асос, системавий таҳлил усулларидан, оппозиция(зидлаш), трансформация, 
дистрибуция ва тавсифлаш каби методлардан эса тадқиқ методи сифатида 
фойдаланилди. 
Ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар:
1. Ўзбек тили синтактик қурилишининг анъанавий талқинида йиғиқ гап 
европа тиллари, хусусан, рус тили андозаси асосида ўрганилган.
2. Синтактик қурилиш талқинидаги йиғиқ гап термини аталмишнинг 
европа тилларидаги муқобилига, ихчам гап тушунчаси эса туркий 
кўринишига нисбатан қўлланилган ва бунда зиддият мавжуд. 
3. Ўзбек тили синтактик қурилишида йиғиқ гапнинг:
- [WPm];
- [WP];
- [S-P]
турлари мавжуд. 


8
4. Йиғиқ гап содда ва қўшма гап таркибида турлича кўринишга эга. 
5. Ўзбек тилида гапнинг лисоний босқичидаги энг кичик қурилиш 
қолипи [WPm] бўлиб, шунингдек, йиғиқ гап [WP], [S-P] кўринишга ҳам эга.
6. Содда гапнинг содда йиғиқ ва содда ихчам гап тури орасида тафовут 
мавжуд бўлиб, нутқий ва лисоний қурилиши орасидаги зиддият кўзга 
ташланади.
Ишнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
- ўзбек тили синтактик қурилишининг анъанавий талқинида йиғиқ гап 
европа тиллари, хусусан, рус тили андозалари асосида ўрганилганлиги 
далилланди; 
- синтактик қурилиш талқинидаги йиғиқ гап ҳамда ихчам гап 
тушунчалари муносабати ойдинлаштирилди; 
- ўзбек тили синтактик қурилишида йиғиқ гап гап маркази тушунчаси 
асосида белгиланиши лозимлигидан келиб чиққан ҳолда унинг: [WP
m
], [WP],
[S-P] турлари аниқланди ва ҳар бирининг ўзига хос хусусияти баён этилди; 
- йиғиқ гапнинг содда ва қўшма гап таркибидаги нутқий воқеланиш 
шакллари тавсифланди; 
- ўзбек тилида гапнинг лисоний босқичидаги энг кичик қурилиш қолипи 
– [WPm] эканлиги, шунингдек, йиғиқ гап [WP], [S-P] кўринишларига эга 
эканлиги ҳам асосланди; 
- содда гапнинг содда йиғиқ ва содда ихчам гап тури орасидаги тафовут 
очиб берилди ҳамда уларнинг нутқий ва лисоний қурилиши орасидаги фарқ 
ойдинлаштирилди.

Download 262.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling