Диссертация илмий раҳбар: Р. Р. Сайфуллаева филология фанлари доктори, профессор Тошкент 2010


Диссертациянинг умумий тавсифи


Download 262.14 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/8
Sana21.04.2023
Hajmi262.14 Kb.
#1372284
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
34228 - копия

 


4
Диссертациянинг умумий тавсифи 
Мавзунинг долзарблиги. Ўзбек тилшунослиги ўзининг янги босқичига 
қадам қўймоқда. Бугунги кунда, бир томондан, умуман олганда, лисон ва 
нутқнинг изчил фарқланишига эришилганлиги, тил бирликларининг лисоний 
ва нутқий сатҳдаги ўрнининг муқимлашганлиги, тил бирликларининг лисоний 
моҳиятлари тикланиб, ўзбек тилининг лисон лингвистикаси ўзининг ҳаққоний 
мақомига эга бўлганлиги тилшунослигимизнинг улкан ютуқларини 
ифодаласа, иккинчи томондан, давр фанимиз олдига миллий тил ва миллий 
маънавият муштараклиги масаласига дахлдор янгидан-янги вазифаларни 
қўймоқда. Шу маънода Президентимиз: “Жамики эзгу фазилатлар инсон 
қалбига, аввало, она алласи, она тилининг бетакрор жозибаси билан сингади. 
Она тили – бу миллатнинг руҳидир”
1
, – дея тилнинг миллий маънавият 
юксалишидаги ролига алоҳида эътибор қаратди.
Лисоний моҳиятнинг нутқий воқеланиши, бунда унинг нолисоний 
ҳодисалар қуршовидаги ўрни ва мақомини аниқлаш, тилнинг аккумулятив 
вазифаси, яъни ўзида билим заҳирасини сақлаши, миллий маънавият ва 
маданиятни мужассам этиши каби ҳодисалар талқини муаммолари юзага 
чиқмоқда. Бироқ фан ва ижтимоий тараққиётнинг янги поғонасига ўтилиши 
олдинги босқичдаги барча муаммолар тўла-тўкис ҳал этилганлигини 
кўрсатмайди. Аввалги босқичдаги айрим эпизодик ва фрагментар ҳодисалар 
замиридаги муаммолар кейинги босқич тараққиёти учун тўсиқ бўлиши 
мумкин. Демак, бу муаммоларни ечиш ва хулосаларни янги босқич 
талқинлари учун далил сифатида тақдим этиш аҳамиятсиз эмас, аксинча, 
зарур ўринларда илмий қиммат касб этади. Ўзбек тилидаги йиғиқ гаплар 
талқини борасида ҳам шундай фикрни айтиш мумкин.
Маълумки, ўзбек субстанциал тилшунослигининг синтактик қурилишга 
ёндашуви асосида лисоний бирликларга имконият сифатида муносабатда 
1
Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. – Тошкент: Маънавият, 2008. – Б. 83. 


5
бўлиш ётади. Шу маънода сўз бирикмаси қолиплари, эркин бирикув 
омиллари, гапнинг қурилиш қолиплари, гап ва сўз кенгайтирувчилари 
масаласи атрофлича тадқиқ этилди. Бироқ ўзбек мумтоз синтаксисининг 
асосий тушунчаларидан бўлган йиғиқ гап масаласи субстанциал таҳлил 
усуллари асосида илмий талқин этилмади, таъбир жоиз бўлса, талқин 
доирасидан четда қолди. Ҳолбуки, Европа ва туркий тиллар орасидаги асосий 
синтактик фарқлардан бирини йиғиқ гап ташкил этар экан, унинг тегишли тил 
онтологик табиати асосидаги тавсифини бериш фаннинг кейинги босқич 
муаммоларини ҳал этишида ўзига хос назарий ва амалий аҳамиятга эга. Булар 
эса, ўз навбатида, мазкур тадқиқ усули асосида ўрганилмаган йиғиқ гапнинг 
лиcoн~мeъёр~нутқ тушунчалари ва cубстaнциaллик, ички зиддиятлик, кўп 
қaтoрлилик, oрaлиқ учинчи acocий тaмoйиллaригa таянган ҳолда формал-
функционал тавсифини беришнинг долзарблигини кўрсатади.

Download 262.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling