Диссертация илмий раҳбар: Р. Р. Сайфуллаева филология фанлари доктори, профессор Тошкент 2010


Диссертация ишининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан


Download 262.14 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/8
Sana21.04.2023
Hajmi262.14 Kb.
#1372284
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
34228 - копия

Диссертация ишининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан 
боғлиқлиги. Тадқиқот Қарши давлат университети ўзбек тилшунослиги 
кафедрасида ўрганилаётган “Ўзбек тилининг субстанциал тадқиқи 
масалалари” муаммоси таркибига киради.
Тадқиқот мақсади. збек тилидаги йиғиқ гапнинг туркона моҳиятини 
баён этиш ишнинг асосий мақсадини ташкил этади.
Тадқиқот вазифалари. Асосий мақсадга қуйидаги вазифаларни 
бажариш асосида эришилади:
- ўзбек тили синтактик қурилишининг анъанавий талқини ва унда йиғиқ 
гап масаласи ўрганилишини шарҳлаш; 
- синтактик талқинлардаги йиғиқ гап ҳамда ихчам гап тушунчалари 
муносабатини ойдинлаштириш; 
3
Абузалова М. Ўзбек тилида содда гапнинг энг кичик қурилиш қолипи ва унинг нутқда воқеланиши: 
Филол. фан. номз. ...дисс. – Бухоро, 1994. – Б. 22. 
4
Сайфуллаева Р. Ҳозирги ўзбек тилида қўшма гапларнинг формал-функционал талқини. – Тошкент: Фан, 
1994. – Б. 8. 
5
Бобокалонов Р. Ўзбек тилида гап синтаксиси ва сўз-гапларнинг систем-структур талқини. – Тошкент: 
Фан, 2006. – Б. 35. 


7
- ўзбек тили синтактик қурилишида йиғиқ гап моҳиятини аниқлаш; 
- [WP
m
] қурилишли йиғиқ гаплар хусусиятини тавсифлаш; 
- [WP] қурилишли йиғиқ гаплар хусусиятини ёритиш; 
- [S-P] қурилишли йиғиқ гаплар хусусиятини очиш
- йиғиқ гапнинг нутқий воқеланишини баён қилиш. 
Тадқиқот объекти ва предмети. Ўзбек тилидаги йиғиқ гаплар тадқиқот 
объекти бўлиб, предмети эса уларнинг субстанциал хусусиятларидир. 
 
Диссертация мавзуи мазкур масала борасида рус ва ўзбек 
тилшунослигида мавжуд бўлган тадқиқот ишларидан, ҳозирги ўзбек адабий 
тили дарслик ва қўлланмаларидан, ўзбек тилининг изоҳли луғати ва бадиий 
асарлардан ижодий фойдаланилган ҳолда ёритилди. 

Download 262.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling