ACADEMIC RESEARCH IN EDUCATIONAL SCIENCES
VOLUME 2 | ISSUE 5 | 2021
ISSN: 2181-1385
Scientific Journal Impact Factor (SJIF) 2021: 5.723
DOI: 10.24411/2181-1385-2021-00980
Academic Research, Uzbekistan 941 www.ares.uz
МОРФОЛОГИК ҲОДИСАЛАРДА ЛИСОН ВА НУТҚ ДИХОТОМИЯСИ, СЎЗ
ТУРКУМЛАРИ ВА ГРАММАТИК КАТЕГОРИЯЛАР ТАСНИФИ
Фазлиддин Галиевич Шарипов
Гулистон давлат университети
доцент
fazliddindpr@mail.ru
АННОТАЦИЯ
Мақолада ўзбек тилшуносликнинг энг мураккаб сатҳларига алоқадор ва
ечимини кутаѐтган, назарий асосланиши долзарб бўлган, назарий тилшуносликнинг
ҳолатини белгилаб берувчи тадқиқотлар тўхталиб ўтган.
Бунда профессор
Р.Сайфуллаеванинг тилнинг ўзига хос – фонетик, лексик, грамматик структуранинг
яхлит ўрганилганлигига, Б.Менглиевнинг лисон, нутқ, тил муносабатларини таҳлил
қилинганлиги, М.Ў.Мирзақулов эса ўзбек тили морфемикасини
систем-структур
нуқтаи назардан дастлабки илмий-тадқиқот тажрибаларини, Ш.М.Искандарованинг
ўзбек тили лексик системаси яхлит ҳолда “мазмундан шаклга”
тамойили, шахс
архисемаси орқали бирлашган лексемаларнинг майдонларга бирлашиш каби ўзбек
тилшунослигидан ечимини кутаѐтган муаммоларни атрофлича ѐритиб берилади.
Х.З.Хайруллаев, Ж.Ё.Ибрагимов ва А.Б.Пардаевларнинг тилга система сифатида
ѐндашиш бўйича олиб борган илмий тадқиқотлари ҳам кўриб ўтилади.
Калит сўзлар: формал,
формал-функционал, систем, систем-структур,
субстанциаль, лисон, нутқ тил,
тил бирликлар, ѐндаш маъно, ҳамроҳ маъно, сўз,
сўзшакл, семантик, морфологик, синтактик, гап, сўз бирикмаси.
LINGUISTIC AND SPEECH DICHOTOMY IN MORPHOLOGICAL
PHENOMENA, CLASSIFICATION OF WORD COMBINATIONS AND