Морфологик ҳодисаларда лисон ва нутқ дихотомияси, СЎз туркумлари ва грамматик категориялар таснифи


ACADEMIC RESEARCH IN EDUCATIONAL SCIENCES


Download 192.49 Kb.
Pdf ko'rish
bet6/17
Sana21.06.2023
Hajmi192.49 Kb.
#1642384
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
941-956

ACADEMIC RESEARCH IN EDUCATIONAL SCIENCES 
VOLUME 2 | ISSUE 5 | 2021 
ISSN: 2181-1385 
Scientific Journal Impact Factor (SJIF) 2021: 5.723 
DOI: 10.24411/2181-1385-2021-00980 
Academic Research, Uzbekistan 945 www.ares.uz 
сўзи таркибидаги тер сўзи, сўз ясовчи, сўз шаклини ясовчи -им, -чи, -лар, -ни 
морфемалари лисоний бирлик, улар ўз вазифалари билан сўз ясаш, сўз шаклини ясаш 
учун хизмат қилиш айтилиб, бирортаси нутқ бирлиги ҳисобланмаслигини келтирган. 
“Теримчиларга мукофотлар топширилди” – гапидаги теримчиларга сўз шакли гап 
бўлаги вазифасини бажаради ва нутқ бирлиги ҳисобланиши, лекин таркибидаги 
фонема, морфема, ҳаттоки, “тер” қисми нутқ бирлиги бўла олмаслиги асослаб 
берилган. 
Китобнинг 9-саҳифасидан 17-саҳифасигача тил бирлиги, тил қурилиши, тил 
сатҳи, тузилиши, тил системаси терминлари ҳақида сўз боради. Бу терминларнинг 
ўзбек тилшунослигида кенг қўлланилаѐтганлиги, лекин бу терминлар ифодалайдиган 
тушунчалар моҳияти, булар тил ҳодисасини ифодалай олиш-олмаслиги масаласида 
аниқ бир фикрга келинмаганлиги айтилиб, бу ҳолат тил системаси билан боғлиқ энг 
муҳим ҳодисаларнинг моҳиятини ѐритишида ўзига хос салбий оқибатларга олиб 
келиши изоҳланган. Мисол учун тил бирликларининг турлари: фонологик бирлик
лексик бирлик, морфологик бирлик бўлиб, тил қурилиши бирлиги, морфологик сатҳ 
бирлиги каби бирикмалардаги “тил қурилиши” бирлиги термин талабга жавоб 
бермаслиги, унинг таркибидаги “тил қурилиши” бирикмаси, бу бирикма таркибидаги 
“қурилиш” сўзи ҳодисанинг (лингвистик тушунчанинг) моҳиятини аниқлаштириш 
учун хизмат қилмайди дейилган. Бунга сабаб бўлган ҳодиса сифатида бошқа туркий 
тилларда қўлланилган терим ўзбек тилида қўлланиш ҳам сабаб бўлган деб кўрсатади.
Шу ўринда система ва структура ҳодисаларига ҳам алоҳида урғу берилган. 
А.Нурмановнинг системага берган таърифига қониқиш ҳосил қилмаган ҳолда 
“системанинг асосий муҳим хусусияти бир хил қийматга эга бўлган тил 
бирликларнинг муайян белги асосида бирлашувидан ташкил топган бутунлик 
бўлиши” деб таърифлайди[9.Б.15]. “Структура” сўзига таъриф берар экан, аввало, 
системадан фарқли эканлиги, яъни тил бирликларининг сатҳланишида аниқроқ 
тасаввур этиш мумкинлигини, яъни тил сатҳлари йиғиндиси тил бирликларидан 
ташкил топганлигини айтади. Бунда тил бирликлари билан боғлиқ ҳодисалар, яъни 
тил бирликларининг ўзаро муносабати асосида юз берадиган ҳодисалар, масалан, 
тузилмалар, парадигмалар назарда тутилмаслигини тушунилади. Шунинг учун ҳам 
муайян тил системасига мансуб тил бирликлари билан боғлиқ ҳодисаларга нисбатан 
тузилиш, тузилма (структура) сўзлари қўлланилмаслигини “эгалик шакллари” 
мисолида келтиради. Бундан ташқари “тил қурилиш” терминнинг изоҳли луғатларда 
учрамаслиги, ўзбек тили материаллари асосида ѐндашилса, “қурилиш” ҳодисаси 
йўқлиги таъкидланади. 
Китобнинг “Тил бирликларининг таснифи” қисмида “тасниф” сўзининг 
луғавий маъноси, қўлланиши жиҳатларни таҳлилга тортиб, бевосита сўз 
туркумларнинг номланиши эътибор қаратади. Бунда ҳар қандай тасниф муайян белги, 
нуқтаи назар асосида амалга оширилиши асосий вазифа эканлиги билдирилади. 



Download 192.49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling