Диссертация илмий раҳбар: Т. С. Исмаилов филология фанлари бўйича фалсафа доктори Тошкент 2023 кириш


Download 32.04 Kb.
bet1/6
Sana30.04.2023
Hajmi32.04 Kb.
#1405090
TuriДиссертация
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Mamatkulova Fotima UDK


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ ЖАҲОН ТИЛЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ

Қўлёзма ҳуқуқида


УДК:
МАМАТКУЛОВА ФОТИМА АШИРКУЛОВНА

КУЛИНАРИЯ ОЛАМИНИНГ ТУШУНЧАВИЙ, АКСИОЛОГИК, ҚАДРИЯТЛИ МАНЗАРАСИ: ЛИНГВОМАДАHИЙ ВА ПРАГМАТИК ТАВСИФ


(инглиз ва ўзбек тиллари материалида)
10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик


Филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
илмий даражасини олиш учун ёзилган
ДИССЕРТАЦИЯ
Илмий раҳбар: Т.С.Исмаилов
филология фанлари бўйича
фалсафа доктори


Тошкент - 2023
КИРИШ
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. XXI асрда жаҳон тилшунослигида кулинаронимларнинг кундалик мулоқотда тутган ўрни, уларнинг миллий, маданий, тарихий ва ижтимоий хусусиятларини тадқиқ этишнинг аҳамияти тобора ошиб бормоқда. Кулинаронимларнинг коммуникатив имкониятлари когнитив тилшунослик, дискурс тилшунослиги, лингвомаданиятшунослик, прагмалингвистика, стилистика сингари йўналишларнинг асосий тадқиқ объектига айланди. Айниқса, кулинаронимнинг миллий ва ҳудудий турлари ва моделларини очиб берадиган ҳамда одамларнинг ижтимоий ва сиёсий муносабатларидаги миллий-маданий хусусиятларни намоён қиладиган лексик, фразеологик, паремиологик бирликлар ҳамда бадиий асарларнинг матнларини таҳлил қилиш бугунги кунда ниҳоятда катта назарий ва амалий аҳамият касб этмоқда. Бу йўналишдаги изланишлар лисоний мулоқот доирасида инсонлар ўртасида кечадиган муносабатларнинг онтологик моҳияти ва лингвокогнитив механизмини аниқлашга имкон беради.
Дунё фанида сўнгги йилларда лисоний фаолият билан боғлиқ
ҳодисаларга антропоцентрик ёндашувнинг муҳим аҳамият касб этаётганлиги дунё тиллари қатламларида содир бўладиган ўзаро алоқаларни таъминловчи қонуниятларни тадқиқ этишга бўлган эҳтиёжни кучайтирмоқда. Дунёнинг етакчи илмий марказларда тилшунослик муаммоларининг антопроцентрик йўналишда тадқиқ этилиши турли маданият вакилларининг оламни идрок этиши билан боғлиқ ҳодисаларни лингвосемиотика, прагматика, когнитив тилшунослик ва лингвокультурология каби соҳалар доирасида ўрганилишини тақозо этмоқда. Ҳар хил тизимли тиллардаги пазандалик, ошпазлик ва таомлар билан боғлиқ тушунчаларни ифодаловчи лексик, фразеологик ва паремиологик бирликларнинг муқобил вариантларини жаҳон тилшунослигининг сўнгги ютуқлари ва тадқиқ методларига таянган ҳолда, аниқлаш ҳамда уларни функционал-семантик, прагматик-стилистик жиҳатдан тадқиқ этиш, ўз навбатида, бундан дунё илмий жамоатчилигини хабардор этиш заруратини юзага келтиради.
Мустақиллик йилларида ўзбек миллий тилшунослик фанида кулинароним тизимларини замонавий тамойиллар татбиқида тадқиқ этиш, жаҳон фанида амалда бўлган илғор ғояларни ижодий ўзлаштириш тажрибаси шаклланди. Шу жумладан, мулоқот фаолиятида кулинаронимлардан фойдаланиш самараси учун аҳамиятли бўлган прагмалингвистик тамойилларни, миллий маданиятимизда қадимдан тарғиб қилиб келинган муомила одоби қоидалари билан уйғунлаштиришга ҳаракат қилинмоқда. Шунга биноан “Ўзбекистон илм-фан, интеллектуал салоҳият соҳасида, замонавий кадрлар, юксак технологиялар борасида дунё миқёсида рақобатбардош бўлиши шарт”лиги1 тилшунослик соҳасидаги изланишларни назарий ва амалий жиҳатдан янада юқори босқичга кўтарилиши лозимлигини кўрсатди. Ўзбекистоннинг турли мамлакатлар билан ҳар томонлама ҳамкорлигининг янги босқичга кўтарилиши хорижий тиллар тадқиқи ва таълимини маълум бир тил соҳибларининг маданияти, менталитети, ижтимоий муносабатлари ва дунёқарашидаги ўзига хослик асосида ташкил қилиш зарурлигини туғдирди.
Мазкур диссертация Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8-октябрдаги ПФ-5847-сон “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги, 2020 йил 6 ноябрдаги “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6108-сон Фармонлари, шунингдек, 2018 йил 5 июндаги “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳатларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПК-3775-сон, 2021 йил 19 майдаги “Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5117-сон Қарорлари ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда муайян даражада хизмат қилади.

Download 32.04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling