Диссертация илмий раҳбар: Т. С. Исмаилов филология фанлари бўйича фалсафа доктори Тошкент 2023 кириш


Download 32.04 Kb.
bet4/6
Sana30.04.2023
Hajmi32.04 Kb.
#1405090
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Mamatkulova Fotima UDK

Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилар билан белгиланади:
инглиз ва ўзбек тилларидаги кулинаронимларнинг шаклланиш хусусиятлари, халқларнинг ҳаётида лингвомаданий жиҳатдан тутган ўрни, даврий кетма-кетликда тарихий-адабий мерослар асосида (халқ оғзаки ижоди(мақол) ва кундалик турмуш тарзимизда қўлланиладиган фразеологик бирликлар ва кулинаронимлар билан боғлиқ маданий қадриятлар ўрганилган ва тизимлаштирилган;
кулинария терминларининг шаклланиш босқичларини икки тилда қиёсий таҳлил қилиш кулинаронимларнинг тараққий этишида муҳим омил бўлиб хизмат қилиши очиб берилган ва қиёсий-типологик тадқиқи орқали чиқарилган хулосалар кулинар соҳаси бўйича яратиладиган дарслик ва ўқув қўлланмаларининг мукаммаллашувига хизмат қилган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги кулинаронимларнинг ясалиш шакллари ва уларнинг морфологик таркибига кўра структуравий жиҳатдан таҳлили намуна сифатида берилган.
Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги ишда қўлланилган ёндашувлар, усуллар, назарий маълумотларнинг ишончли ва аниқ манбаларга асосланганлиги; таҳлилда аниқ далилий материалларга таянилганлиги, диссертация мавзуси юзасидан республика, халқаро миқёсдаги илмий конференция материаллари тўпламлари, ОАК рўйхатидаги махсус журналлар ҳамда хорижий илмий нашрларда мақолалар чоп этилганлиги, назарий хулосалар, таклиф ва тавсияларнинг амалиётга жорий этилганлиги, олинган натижаларнинг ваколатли ташкилотлар томонидан тасдиқланганлиги билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқотнинг илмий аҳамияти шундан иборатки, чоғиштирилаётган тиллардан олинган таҳлил натижалари кулинаронимларга оид терминларнинг тилдаги мавқеини кўрсатиб беради ва қиёсий терминология соҳасининг тадқиқот тамойилларини янада бойитади. Диссертацияда келтирилган инглиз ва ўзбек тилларидаги кулинаронимлар хусусидаги фикр-мулоҳазалар бошқа терминологик тизимларни ёритишда илмий-назарий манба сифатида хизмат қилади.
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти шундаки, тадқиқот материаллари ва хулосалари тилшуносликда кулинаронимларнинг лингвокултурологик жиҳатдан инсон ҳаётининг ажралмас бир қисми сифатида қўлланилиши, маданиятлараро алоқаларнинг шаклланиши, атамашунослик, лексикология, лексикография, типология ва умумий тилшунослик фанлари бўйича маъруза курслари, семинар машғулотларини ишлаб чиқиш ҳамда олиб бориш, дарслик, ўқув қўлланмалар ёзиш, терминологик луғатлар тузишда амалий манба вазифасини ўтайди.

Download 32.04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling