Диссертация Илмий раҳбар: тарих фанлари доктори Қ. К. Ражабов тошкент 009 мундарижа
Download 1.27 Mb. Pdf ko'rish
|
Хуллас, ХХ аср бошларида ҳам Россия империясининг ярим
мустамлакаси бўлиб қолган Бухоро амирлигига дунёда юз бераётган кескин ижтимоий, сиёсий, маданий жараёнлар ўзининг сезиларли таъсирини ўтказди. Бухоро тараққийпарварларининг маърифатчилик ҳамда ислоҳотчилик ҳаракати бошланди. Бу эса амирликда жадидчилик ҳаракатининг кенг қулоч ёйиши, Ёш бухороликларнинг илғор фикрларини халқ орасида тарғиб қилиши кабиларда яққолроқ намоён бўлди. Замонавий илғор фикр ва ғояларни тарғиб қилишнинг энг муҳим воситаси бўлган даврий матбуот органларига асос солиш ҳаракати тадқиқотда қайд қилинганидек, 1910 йиллардаёқ бошланган эди. Қисқа муддатда бўлсада, чоп этиб турилган “Бухоройи шариф” ва “Турон” газеталари Бухоро амирлигида жадидчилик ғояларини кенг ёйишда, уларнинг истак ва мақсадларини жамоатчиликка етказишда муҳим рол ўйнади. Шунингдек, ушбу матбуот нашрлари амирликдаги маҳаллий матбуотчилик тажрибасини шаклланишида ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлди. Бухоро амирлигида 1918-1920 йиллар давомида кечган сиёсий воқеалар, жадидлар ҳаракатининг фаоллашуви матбуотчилик ривожига ҳам таъсир этди. “Учқун”, “Қутулиш” газеталари, “Тонг” журналининг қисқа муддатда бўлсада чоп этилиши Бухоро тараққийпарварларининг бу йўналишдаги фаолиятини таъминлади. 1920 йил 2 сентябрда амирлик тузумининг ағдарилиши ва БХСР ҳукуматининг тузилиши билан мунтазам чиқиб турадиган матбуотга асос солинди. Бу эса ХХ аср бошларида Бухоро матбуотчилиги тарихи ўзига хос йўлдан борганлигини ва тараққийпарварларнинг мунтазам маҳаллий матбуотга асос солишдек орзу-истакларини амалда тасдиғи бўлганлигини кўрсатади. Download 1.27 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling