Диссертация Илмий раҳбар: тарих фанлари доктори Қ. К. Ражабов тошкент 009 мундарижа


Download 1.27 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/41
Sana09.11.2023
Hajmi1.27 Mb.
#1760238
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   41
Тадқиқотнинг манбавий асослари. Тадқиқот мазмунини ёритишда 
фойдаланилган манбаларни бир неча гуруҳларга бўлиш мумкин: 
Биринчи гуруҳга “Бухоро ахбори” ва “Озод Бухоро” газеталарида чоп 
этилган мақола, хабар, буйруқ, қарор, фармон, эълон, билдиришнома ва 
хитобномалар киради. Тадқиқот жараёнида “Бухоро ахбори” ва “Озод 
Бухоро” газеталарида чоп этилган юзлаб мақолаларни, хабар ва эълонларни 
таҳлил, тавсиф қилиш орқали матбуот материаллари БХСР тарихини 
ўрганиш учун муҳим манба бўла олиши исботланди. 
Тадқиқотнинг манбавий асосларини мустаҳкамлаш мақсадида нафақат 
БХСРнинг даврий матбуотига, балки ХХ аср дастлабки ўн йилликларида 


13 
Бухоро амирлиги ва Туркистон АССРда нашр этилган матбуот органларидан 
“Бухоройи шариф”, “Турон”, “Қутулиш”, “Учқун”, “Известия Всебухарского 
ЦИКа и ЦК Бухарской Компартии” газеталари, “Учқун”, “Тонг”, “Бухарская 
жизнь” каби журналларнинг бир қатор сонларига ҳам мурожаат қилинди. 
Улардаги ХХ аср бошларида Бухорода кечган ижтимоий-иқтисодий, 
маданий-маърифий воқеаларни ёритувчи мақола ва хабарлар тадқиқот 
мазмунини ёритишда хизмат қилди. Матбуот органларидаги айрим 
маълумотлар “Бухоро ахбори” ва “Озод Бухоро” газеталаридаги хабар ва 
мақолалар билан қиёсий таҳлил қилинди. Диссертант томонидан юқорида 
номлари қайд қилинган газета ва журналлар ҳар доим ва мунтазам чоп 
этилиб турилмаганлиги, турли сабабларга кўра улардан айримларининг 
фаолияти тўхтаб қолганлиги аниқланди.
Тадқиқотчи томонидан Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат 
архиви (Ўзбекистон МДА)да Бухоро Халқ Совет Республикаси даврини акс 
эттирувчи фондларга тегишли бўлган айрим ҳужжатлар, жумладан, БХСР 
Марказий Ижроия Қўмитаси (ф.47), БХСР Халқ Нозирлар Шўроси (Ф.48), 
БХСР Ички Ишлар Халқ нозирлиги (ф.59) фондларида сақланаётган БХСР 
ҳукумат муассасаларининг турли буйруқ, фармон, қарор, мажлис 
баённомалари каби расмий материаллар илмий муомалага киритилди. 
Шунингдек, тадқиқотда Бухоро вилояти давлат архиви (Бухоро ВДА) 777-
фонди материалларидан ҳам фойдаланилди. Бу архивларнинг ҳужжатларида 
БХСРдаги аҳоли турмуш тарзига оид масалалар, сиёсий ва ижтимоий 
муаммолар, хусусан, ҳарбий ислоҳотлар, соғликни сақлаш, банк тизими, 
қишлоқ хўжалиги соҳаларида БХСР ҳукумати юритган сиёсат билан боғлиқ 
маълумотлар мавжуд. Ушбу архив материаллари “Бухоро ахбори” ва “Озод 
Бухоро” газеталаридаги маълумотлар билан ўзаро таққосланиб, тегишли 
хулосаларга келинди. Тадқиқот ишини тайёрлашда турли йилларда чоп 
этилган, айниқса, ХХ асрнинг дастлабки ўн йилликлари воқеаларини акс 


14 
эттирувчи ҳужжатлар ва материаллардан иборат тўпламлардан кенг миқёсда 
фойдаланилди
19

Манбаларнинг яна бир гуруҳини 1920-1924 йиллардаги воқеаларнинг 
жонли гувоҳлари бўлган ёки тарихий жараёнларда бевосита иштирок этган 
айрим шахслар томонидан ёзиб қолдирилган хотиралар ва эсдаликлар 
ташкил этади. Бу борада ўша даврдаги давлат ва сиёсат арбоблари: Амир 
Саййид Олимхон, Садриддин Айний, Аҳмад Закий Валидий Тўғон, 
Полвонниёз Ҳожи Юсупов, Мунаввар Қори Абдурашидхонов каби 
муаллифларнинг турли йилларда чоп этилган хотиралари фойдали бўлди.
Ушбу манба ва адабиётлардан БХСР тарихининг муҳим жиҳатларига 
тегишли бўлган маълумотлар, рақам ва далиллар илмий муомалага 
киритилар экан, масалани матбуот материаллари билан ўзаро қиёсий таҳлил 
асосида қараб чиқишга ҳаракат қилинди.

Download 1.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling