Диссертация иши бугунги кунда "Фуқаролар учун бюджет"


Мақсадли гуруҳлар ва ахборотдан фойдаланиш манбалари тўғрисида


Download 1.15 Mb.
bet11/21
Sana08.03.2023
Hajmi1.15 Mb.
#1250854
TuriДиссертация
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   21
Мақсадли гуруҳлар ва ахборотдан фойдаланиш манбалари тўғрисида





Мақсадли гуруҳ



Бюджетга доир ахборотдан фойдаланиш

1.

ОАВ,
журналистлар

Материалларга боғлиқ репортажлар, мақолалар, қайдномалар, ахборотлар, реклама, бизнес-маълумотномалар тайёрлаш, солиқ ва бюджет сиёсати тўғрисидаги материалларни тасвирлаш ва визуализация қилиш, ҳам давлат молияси мавзусида, ҳам тармоқ муаммолари бўйича эълонлар учун таҳлил ўтказиш (таълим, соғлиқни сақлаш, энергетика, инвестициялар ва ҳоказолар).

2.


Депутатлар



Бюджетнинг мазмун-моҳиятини, унинг давлатсиёсати устуворликлари билан алоқаларинитушуниш, бюджет сиёсати мақсадларига эришишимкониятларини, мавжуд хавф-хатарларни
бошқариш, аниқ ва тушунарли бюджетга доирахборот депутатларга бюджет сиёсатимақсадларини ўзлари вакили бўлган жамиятнингмақсадлари ва устуворликлари билан таққослашимконини беради.

3.

Ёшлар

Ёшларни ва ёшлар тадбирларини давлаттомонидан қўллаб-қувватлашнинг турли шаклларибилан танишиш ва қўллаб-қувватланиш (солиқимтиёзлари, спорт-маданият тадбирларини ташкилэтиш, ёшлар бандлигини таъминлашга доиртадбирлар ва ҳоказолар)..

4.

Талабалар,


мактаб ўқувчилари

Ахборотдан ўқув мақсадида фойдаланиш: курсишлари, диплом ишлари, рефератлар, очиқ дарслар учун материаллар,
 Стипендиялар миқдорлари, ўқиш учунконтракт миқдорлари ва ҳоказолар тўғрисидаахборот олиш.

5.

Ота-оналар ва болалар



Бюджетда назарда тутилган таълим ва тиббий хизматлар тўғрисида ахборот олиш (давлат мажбуриятлари, болалар боғчаларидаги ота-оналар тўлови, перинатал муассасалар, туғруқхоналар ва бошқа тиббиёт муассасаларининг бепул хизматлари).

6.

Бизнес



Айрим тармоқларни, ташкилотларни (масалан,кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни, инновацион корхоналарни) қўллаб-қувватлаш борасида давлатнинг устувор йўналишлари, даромадлар сиёсатидаги ўзгаришлар ва давлатбюджети харажатларидаги йўналишлар ўзгаришларнинг бизнесга таъсир кўрсатишимумкинлиги, давлат бюджети, мамлакат ижтимоий-иқтисодий арқарорлиги тўғрисидаумумий ахборот олиш, мамлакат ривожланишини прогноз қилган ҳолда бизнес ривожланишини прогнозлаштириш.

7.


Экспертлар



Мамлакат бюджет сиёсатини таҳлил қилиш, давлат молияси тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш.

8.

Фаол аҳоли



Бюджет масалаларини муҳокама қилишдаиштирок этиш учун бюджет, бюджет жараёни ваунинг вазиятга кўрсатадиган таъсири ҳақидаахборот олиш.

9.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож
шахслар



Давлат бюджетида назарда тутилган пул ванатура шаклидаги нафақалар, пенсиялар миқдорлари, ижтимоий хизматларни молиялаштириш тўғрисида ахборот олиш.

10.

Хорижлик фуқаролар



Инвестиция жалб этувчанликни, бизнесга, шужумладан, хорижий капитал иштирокидаги бизнесга тушадиган солиқ юкини баҳолаш, хорижлик фуқаролар бюджетга тўлаши лозимбўлган солиқ ва солиқ бўлмаган тўловлар ҳақида маълумотлар олиш.

11.


Халқаро ташкилотлар

Тадқиқотлар ўтказиш, рейтингларни шакллантириш ва ёрдам кўрсатиш тўғрисида қарорлар қабулқилиш.

12.

Маҳаллий ҳокимият органлари





Турли даражава минтақалар бюджетлари ўртасида даромадлар ва харажатлар тақсимланиши, солиқлардан минтақалар бюджетларигатушадиган ажратмалар, субвенциялар ва бошқабюджетлараро трансфертлар миқдорлари ҳақидаумумий ахборот олиш.

13.

Нотижорат ташкилотлар

Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш учун ажратиладиган бюджетмаблағлари ҳажми ва улардан фойдаланиш йўналишлари тўғрисида ахборот олиш, бюджет ва бюджет сиёсати чора-тадбирларининг мустақил баҳолашни тайёрлаш.

Манба: Фуқаролар учун бюджетни тайёрлаш ва эълон қилиш концепцияси, 2017.

Ушбу йўналишда илмий-тадқиқот олиб бориш мақсадида эксперимент тарзида сўров ўтказилди. Ўтказилган сўров натижалари қуйидагича.


Ушбу сўровда жами 152 респондент қатнашиб, ушбу респондентлар ҳозирги вақтда тингловчи сифатида таълим олаётган банк-молия соҳасидаги олий маълумотли мутахасислар ҳисобланади. Сўровномада иштирок этган респондентларнинг 88 фоизни эркаклар,
Сўровда қатнашганларнинг аксарияти бюджет тўғрисида хабардор ёки қисман хабардор эканлигини айтишган. Бунга респондентларнинг касб соҳаларининг бюджет масалаларига яқинлиги билан изоҳлаш мумкин (респондентларнинг 66% банк-молия соҳаси вакиллари).



Манба: Ўтказилган сўровномалар асосида тингловчи томонидан тузилди.

Download 1.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling