Диссертация иши таркиби ва мазмуни жиҳатидан


Download 47.5 Kb.
bet1/3
Sana21.02.2023
Hajmi47.5 Kb.
#1216774
TuriДиссертация
  1   2   3
Bog'liq
Карор лойихаси PhD


ҚАРОР ЛОЙИҲАСИ


1. Диссертация ишининг ихтисосликка мослиги. Диссертация иши таркиби ва мазмуни жиҳатидан 05.07.01 – “Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналари. Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш” ихтисослигига мос келади. Унда бажарилган тадқиқот ишлари
05.07.01–“Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналари. Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш” ихтисослиги паспортининг
9-банди “Ўсимликшунослик ва чорвачилик учун қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналари, ишчи органлари, технологик жиҳозлари ва бошқа механизация воситаларининг технологик жараёнлари, параметрлари ва иш режимларини асослашнинг илмий-техник ечимлари”га тўғри келади.
2. Диссертациянинг илмий савияси. Бажарилган назарий ва амалий тадқиқотларнинг илмий савияси, ҳал этилган илмий-амалий масалалар техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясига қўйилган талабларга мос келади.
3. Диссертациянинг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти боғ қатор ораларига ағдаргичсиз ишлов берадиган плуг-юмшаткичнинг кам энергия сарфлаган ҳолда талаб даражасидаги иш сифатини таъминловчи параметрлари асосланганлиги ҳамда олинган математик моделлар ва аналитик боғланишлардан бошқа шунга ўхшаш машиналарнинг параметрларини асослашда қўллаш мумкинлиги билан изоҳланади.
Олинган натижаларнинг амалий аҳамияти ишлаб чиқилган
плуг-юмшаткич боғ қатор ораларини сифатли ағдаргичсиз ишлов бериш ҳисобига ёнилғи ва моддий харажатлар ҳамда меҳнат сарфини камайиши ва иш унумини оширишга эришилганлиги билан изоҳланади.
4. Тадқиқот натижаларининг асосланганлиги. Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги изланишларнинг замонавий усул ва ўлчаш воситаларидан фойдаланган ҳолда ўтказилганлиги, назарий ва экспериментал тадқиқотларнинг ўзаро адекватлиги, бажарилган тадқиқотлар асосида ишлаб чиқилган боғ қатор ораларига ағдаргичсиз ишлов берадиган плуг-юмшаткични дала синовларининг ижобий натижалари ва амалиётга жорий этилганлиги билан изоҳланади.

Download 47.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling