8. Диссертация ва авторефератни белгиланган талабларга мос равишда расмийлаштирилганлиги
Диссертация ва унинг автореферати ЎзР ОАК Президумининг 2017 йил 31 майдаги №239/8 қарори билан тасдиқланган “Докторлик диссертацияси ва авторефератини расмийлаштириш қоидалари”га риоя этилган ҳолда расмийлаштирилган.
Илмий семинар қарор қилади:
1. Д.Б.Иргашевнинг “Боғ қатор ораларига ишлов берадиган плуг-юмшаткични параметрларини асослаш” мавзусидаги диссертация иши тугалланган илмий-тадқиқот иши ҳисобланиб, бажарилган тадқиқот ишлари 05.07.01 – “Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналари. Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш” ихтисослиги паспортининг 9-чи “Ўсимликшунослик ва чорвачилик учун қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналари, ишчи органлари, технологик жиҳозлари ва бошқа механизация воситаларининг технологик жараёнлари, параметрлари ва иш режимларини асослашнинг илмий-техник ечимлари” бандига мос келади.
2. Диссертация иши мазмуни ва ҳажми жиҳатидан техника фанлари бўйича фалсафа (PhD) доктори диссертацияларига қўйиладиган талабларга тўлиқ жавоб беради. Диссертант етарлича тайёргарлик ва малакага эга. Диссертация иши Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/30.06.2020.T.111.02 рақамли Илмий Кенгашда ҳимоя қилишга тавсия этилсин.
3. Расмий оппонентлар сифатида техника фанлари доктори, доцент Мусурмонов Аззам Турдиевич (05.07.01), техника фанлари доктори, профессор Жўраев Фазлиддин Ўринович (05.07.01), техника фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент Тоштемиров Санжар Жуманиёивич (05.07.01) тавсия этилсин.
4. Етакчи ташкилот сифатида “ТИҚХММИ” МТУ Қарши ирригация ва агротехнологиялар институти тавсия этилсин.
Илмий семинар раиси т.ф.д.З.Л.Ботиров
Илмий семинар котиби т.ф.ф.д(PhD) Х.А.Файзуллаев
Do'stlaringiz bilan baham: |