Диссертация иши таркиби ва мазмуни жиҳатидан
Эълон қилинган ишларда диссертация натижаларининг баён этилганлиги
Download 47.5 Kb.
|
Карор лойихаси PhD
- Bu sahifa navigatsiya:
- 6. Илмий натижаларнинг жорий этилганлиги.
- 7. Талабгорларга қўйиладиган талабларнинг бажарилганлиги.
5. Эълон қилинган ишларда диссертация натижаларининг баён этилганлиги. Диссертация материаллари юзасидан 23 та илмий иш чоп этилган, шулардан Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясининг диссертациялар асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрларда 4 та (1 таси хорижий ва 3 та Республика журналларида), 7 та халқаро ва 12 та Республика конференция тўпламларида чоп этилган. Чоп этилган мақолаларда диссертация ишининг асосий мазмуни тўлиқ баён этилган.
6. Илмий натижаларнинг жорий этилганлиги. Боғ қатор ораларига ишлов берадиган плуг-юмшаткичнинг конструктив схемаси ва параметрларини асослаш бўйича олинган натижалар асосида: боғ қатор ораларига ағдаргичсиз ишлов берадиган плуг-юмшаткичга дастлабки талаблар ва техник топшириқ тасдиқланган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 5 июль № 07/35-04/4477 сон маълумотномаси). Натижада, боғ қатор ораларига агротехник талаблар даражасида ағдаргичсиз ишлов беришни амалга оширадиган иш сифати юқори плуг-юмшаткичнинг конструкциясини ишлаб чиқиш имконияти яратилган; боғ қатор ораларига ағдаргичсиз ишлов бериш учун ишлаб чиқилган плуг-юмшаткич Қашқадарё вилояти Қарши ва Китоб туманлари фермер хўжаликларида жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 5 июль №07/35-04/4477 сон маълумотномаси). Натижада боғ қаторлари ораларига ишлов беришда ёнилғи сарфи 1,18 мартага ва фойдаланишдаги харажатлар 23,7 фоизга камайган; боғ қатор ораларига ағдаргичсиз ишлов берадиган плуг-юмшаткични ишлаб чиқаришни ўзлаштириш учун лойиҳа-конструкторлик ҳужжатлари (дастлабки талаблар, техник топшириқ, техникавий шартлар ва чизмалар) “BMKB-Agromash” АЖ да лойиҳалаш жараёнига жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 5 июль № 07/35-04/4477 сон маълумотномаси). Натижада асосланган параметрларга эга боғ қатор ораларига ағдаргичсиз ишлов берадиган плуг-юмшаткичнинг саноат нусхаларини ишлаб чиқариш имкони яратилган. 7. Талабгорларга қўйиладиган талабларнинг бажарилганлиги. Диссертация ишининг асосини ташкил этувчи назарий ва тажрибавий тадқиқотлар бевосита талабгор томонидан бажарилган. Тадқиқотчи ўз диссертациясининг мазмуни ва моҳиятини билади, мутахассислик бўйича асосий билимларни пухта эгаллаган, тадқиқотларни олиб бориш методологияси, илмий маълумот ва материалларни таҳлил қилиш, тизимлаштириш ва умумлаштириш, назарий ва тажрибавий тадқиқотлар олиб бориш, тадқиқот натижаларини баён этиш, хулосаларни шакллантириш, илмий натижаларни амалиётга жорий этиш, ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш қобилиятига эга. Download 47.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling