Диссертация ишингиз тўқимачилик саноати корхоналари фаолиятини тадқиқ этишга қаратилган бошқа диссертация ишларидан нимаси билан фарқ қилади?
Download 15.28 Kb.
|
1-4 савол-жавоб
- Bu sahifa navigatsiya:
- Жавоб: Саволингиз учун рахмат устоз!
- 2- савол.
- 3-савол.
1-савол. Сизнинг диссертация ишингиз тўқимачилик саноати корхоналари фаолиятини тадқиқ этишга қаратилган бошқа диссертация ишларидан нимаси билан фарқ қилади? Жавоб: Саволингиз учун рахмат устоз! Тўқимачилик саноати бугунги кунда халқимизни кенг истеъмол товарлари билан таъминлашда катта ўрин тутадиган тармоқлардан ҳисобланади. Жуда кўп тадқиқотчи олимларимиз мазкур тармоқни ривожлантиришга қаратилган илмий-тадқиқот ишларини бажарганлар ( Хакимов Зиёдулла -маркетинг, Турсунов Бобир – и/ч салоҳияти, Яхьяева Инобат – ресурстежамкорлик). Бизнинг тадқиқот ишимизнинг бошқа диссертация ишларидан фарқи “to‘qimachilik sanoati korxonalarida innovasion faoliyatni rag‘batlantirish mexanizmini takomillashtirish” га қаратилганлиги билан тавсифланади. 2- савол. Сиз ўз тадқиқот ишингизда қайси хориж мамлакатлари илмий-инновацион ривожлантириш моделини кўриб чиққансиз? Жавоб: Саволингиз учун рахмат устоз! Бугунги кунда саноати ривожланган давлатларни илмий-инновацион ривожлантириш моделининг учта асосий типини фарқлаш мумкинлиги таъкидланган. Биринчидан, фанни ривожлантириш, юқори даражада илмий-инновацион салоҳиятга эга, илмий-ишлаб чиқариш циклининг барча босқичларини қамраб оладиган, катта миқёсдаги йирик лойиҳаларни амалга ошириш етакчилик қиладиган давлатлар (АҚШ); иккинчидан янгиликлар киритишни инновацион инфратузилмани ривожлантириш, жаҳон илмий-техник тараққиёти ютуқларини жорий этилишини, фан ва технология соҳасида фаолиятни мувофиқлаштиришни рағбатлантирувчи давлатлар (Япония, Жанубий Корея); учинчидан эса, янгиликларни кенгроқ тарқатишга, қулай инновацион муҳитни яратишга, иқтисодиётнинг таркибий тузилмасини мувофиқлаштиришга ҳаракат қиладиган давлатлар (Германия, Швеция, Швейцария) ҳисобланади. 3-савол. Кадрларни мотивациялашнинг ривожланган мамлакатлар тажрибасини ўргандингизми? Жавоб: Саволингиз учун рахмат устоз! Kadrlarni motivatsiyalashning eng yorqin modellari Yaponiya, Germaniya, Buyuk Britaniya, Frantsiya va Shvetsiya korxonalari tomonidan ishlab chiqilgan va muvaffaqiyatli amalga oshirilmoqda. Kadrlarni motivatsiyalashning yapon modeliga ko’ra, Yaponiyada mehnat unumdorligining o`sishi turmush darajasi va ish haqining o`sishidan ustundir. Kadrlarni motivatsiyalashning Amerika modeliga ko’ra, Amerika korxonalarida motivatsiyaga yondashuv kadrlarning faolligini motivatsiyalashga asoslangan. Kadrlarni motivatsiyalashning frantsuz modeli Frantsiyada kadrlarni motivatsiyalash strategik rejalashtirish, erkin raqobat va sodiq soliqqa asoslangan. 4-савол. Айтинг-чи, Республикамиз тўқимачилик саноати корхоналарида инновацион жараёнларни бошқариш самарадорлигини баҳолаш деганда нима тушунасиз? Жавоб: Саволингиз учун раҳмат! Тўқимачилик корхоналарининг тармоққа хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда, корхонадаги инновацион жараёнларни бошқаришда, корхонанинг салоҳиятидан самарали фойдаланишга қаратилган, маҳсулот и/ч ҳажмини ошириш, таннархни пасайтириш, фойдани ошириш ҳамда сифатни таъминлашга имкон берадиган, инновацион технологияларга асосланган ишлаб чиқаришни ташкил этишга қаратилган илмий-услубий ёндашувлар назарда тутилади. Жавоб: Саволингиз учун рахмат устоз! Download 15.28 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling