Диссертация Куйсинов rtf


Диссертацияа мавзусининг асосланиши ва унинг долзарблиги


Download 299.08 Kb.
bet3/30
Sana30.04.2023
Hajmi299.08 Kb.
#1405590
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30
Bog'liq
Куйсинов Одил Алмуратович

Диссертацияа мавзусининг асосланиши ва унинг долзарблиги: Замонавий таълим жараёнини тубдан ислоҳ қилиниши, талабанинг аудитория ва маъруза юкламаларини мустақил таълим ҳиссасини ошириш орқали камайтирилишини талаб қилади. Бу ҳолда таълим жараёнининг асосий маркази ўқитувчидан талабанинг мустақил фаолиятига ўтади. Ўзбекистон Республикаси президентнинг 2019 йил 8 октябрдаги фармони билан тасдиқланган. «Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси»га кўра, мамлакатдаги ОТМ ларнинг 85 фоизи 2030 йилгача босқичма-босқич кредит-модуль тизимига ўтиши режалаштирилган. Kредит-модуль тизими амалиётида аудитория ва мустақил ўқиш соатлари нисбати ўртача 40/60 фоизни ташкил этади. Бу нисбат, бошқача қилиб айтганда, 1/1.5 га тўғри келади, яъни талаба муайян фан бўйича белгиланган ҳар бир соат дарс учун дарсдан ташқари бир ярим соат мустақил ўқиши, тайёрланиши керак бўлади. Демак, талаба фан бўйича дарсда ва дарсдан ташқари мустақил тарзда мунтазам равишда ўқиб, ўз билим даражасини ошириб бориши лозим. Фан ўқитувчилари талабанинг мустақил фаолияти самарали ташкил этишга эътибор қаратиши зарур.
Таълим сифати ва самарадорлигини оширишда ўқитишнинг замонавий усуллари, шакл ва воситалари, ўйин технологиялари, муаммоли ўқитиш, хусусан, мустақил таълимнинг ноанъанавий методлари муҳим ўрин тутади. Бу эса олий таълим муассасаларида талабалар мустақил таълими мазмунини ишлаб чиқиш ва уни ташкил этиш ҳамда амалга ошириш усулларини такомиллаштириш борасида илмий-педагогик изланишлар олиб боришни тақозо этади.
Кўпгина олий таълим муассасаларида талабаларнинг назарий ва амалий мустақил таълим олишлари учун катта имкониятлар мавжуд. Бироқ ҳозирги вақтда ўқув-тарбия жараёнида талабаларда мустақил таълим олиш кўникма ва малакаларини шакллантириш масаласига долзарб педагогик муаммо сифатида қаралмайди, мустақил таълим мазмунини таҳлил этиш ва ишлаб чиқишга замонавий нуқтаи назардан ёндашилмайди, унинг самарали метод, шакл ҳамда воситаларидан фойдаланишга етарлича эътибор берилмайди. Бу ва шунга ўхшаш бошқа масалалар олий таълим муассасаларида бакалавр ўқитувчиларни тайёрлашда талабаларнинг мустақил таълимини ташкил этиш, амалга ошириш, назорат қилиш борасида қатор педагогик муаммолар мавжудлигини билдиради. Мазкур масалаларни илмий-педагогик нуқтаи назардан ўрганиш, талабаларнинг мустақил таълим олишга бўлган эҳтиёжини эътиборга олиш ва мустақил таълим олишлари учун етарли шарт-шароит яратиб бериш зарурати; «Tez tayyorlanadigan noan’anaviy o‘g‘itlar» мавзуси бўйича талабалар мустақил таълим олишларини ташкил этиш, амалга ошириш ва назорат қилиш бўйича касбий тайёргарлигининг замон талаблари даражасида эмаслиги; талабаларда мустақил
таълим

олиш
бўйича билим, кўникма ва малакаларининг шаклланмаганлиги; талабалар мустақил таълим олишларини ташкил этиш, амалга ошириш ва назорат қилишга оид ўқув-методик адабиётлар, тавсиялар, ишланмалар, йўриқномалар, кўрсатмаларнинг етарли эмаслиги ва бошқа муаммолар алоҳида долзарблик касб этади. Танлаган тадқиқот мавзусининг долзарблиги қуйидагиларда ўз ифодасини топади: Мавзунинг долзарблиги:
Биринчидан, талабаларнинг мустақил ишини ташкил этиш эҳтиёжининг назарий таълим билан узвийлиги.
Иккинчидан, таълим жараёнида мустақил ишни ташкил этишга оид муаммоларнинг тизимли тадқиқ этилмаганлиги.
Учинчидан, «Tez tayyorlanadigan noan’anaviy o‘g‘itlar» мавзуси бўйича талабалар мустақил ишини ташкил этишнинг илмий-методик жиҳатдан асосланмаганлиги.
Тўртинчидан, «Tez tayyorlanadigan noan’anaviy o‘g‘itlar» мавзусидан талабалар мустақил ишини ташкил этиш юзасидан амалий-методик тавсия ва хулосаларнинг ишлаб чиқилмаганлиги.

Download 299.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling