Диссертация мавзуси: "Бошланғич синф она тили ва ўқиш дарсларини интеграциялашда ўқитувчи фаолиятини лойиҳалаштириш методикаси"


Download 139.5 Kb.
bet1/9
Sana11.03.2023
Hajmi139.5 Kb.
#1259795
TuriДиссертация
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
дастур А.Ш.Ҳусенова


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


«ТАСДИҚЛАЙМАН»
Бухоро давлат университети илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори ___________ О.С.Қаҳҳоров “ __ ”___________2021 йил





МАКТАБГАЧА ВА БОШЛАНҒИЧ ТАЪЛИМ факультети
БОШЛАНҒИЧ ТАЪЛИМ МЕТОДИКАСИ кафедраси


13.00.02 - ТАЪЛИМ ВА ТАРБИЯ НАЗАРИЯСИ ВА МЕТОДИКАСИ (ЎЗБЕК ТИЛИ) ИХТИСОСЛИГИ БЎЙИЧА
ТАЯНЧ ДОКТОРАНТЛАР УЧУН
НАЗАРИЙ-МЕТОДОЛОГИК ДАСТУР
Диссертация мавзуси: “Бошланғич синф она тили ва ўқиш дарсларини интеграциялашда ўқитувчи фаолиятини лойиҳалаштириш методикаси”



Илмий раҳбар:

п.ф.д., доц. А.Р.Ҳамроев







Таянч докторант (PhD):

Ҳусенова Азиза Шариповна

БУХОРО – 2021 й.
13.00.02 – ТАЪЛИМ ВА ТАРБИЯ НАЗАРИЯСИ ВА МЕТОДИКАСИ (ўзбек тили) ИХТИСОСЛИГИ БЎЙИЧА
НАЗАРИЙ-МЕТОДОЛОГИК КУРС”НИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ


I. “Назарий-методологик дастур”нинг асосий мақсад ва вазифалари қуйидагилардан иборат:
1. Назарий методологик дастур методологиянинг умумий концепцияси ва масалаларини, она тили ўқитиш методикасининг назарий асослари илмий тадқиқот усулларини ўз ичига олади. Айнан шу нуқтаи назардан улардан ҳар бирининг аҳамиятини ва хусусиятларини ҳамда улар ўртасидаги ўзаро муносабатларни ўрганиш.
2. Тушунчаларнинг турли даврларда турлича талқин қилинганлигини таҳлил қила олишдаги амалий қимматини намоён этиш.
3. Таянч докторантларни илмий анъаналар билан яқиндан таништириш: она тили ўқитиш методикаси бўйича манбаларни, ёрдамчи адабиётларни, умумий масалаларга бағишланган ишлар ва махсус тадқиқотларни ўрганиш кўникмаларини шакллантириш.
Юқорида санаб ўтилган вазифалар биринчи курснинг муайян таркибий қисмлари орқали ҳал этилади. Иккинчи ва учинчи вазифалар эса, илмий раҳбар ва таянч докторантнинг кундалик мулоқотлари, тадқиқот методларини белгилаш ва уни ёзиш борасидаги мулоҳазалари орқали – назарий мунозара шаклидаги курс орқали ҳал этилади. Айни шу курс мобайнида мавзуга оид илмий адабиётлар таҳлилга тортилади ва педагогик маҳоратнинг муҳим масала ва муаммоларининг тарихи ёритилади. Курс дастурининг охирида умумий адабиётлар рўйхати келтирилади.
II. Назарий курс мобайнида методологик масалалар ечимида асосан (К.Қосимова. Она тили ўқитиш методикаси. Дарслик. Т:.Ўқитувчи, 2009 йил; Р.А.Мавлонова, Д.Абдураҳимова. Педагогик маҳорат. Ўқув қўлланма. Т:.Фан ва технология, 2012 йил; Р.А.Мавлонова, Н.Ҳ.Воҳидова, Н.Ҳ.Рахмонқулова. Педагогика назарияси ва тарихи. Дарслик. Т:. Фан ва технологиялар. 2010 йил) ўқув қўлланмаларидан фойдаланилади.
III. Назарий-методик курс сўнгида таянч докторант умумий педагогиканинг тушунчалар тизимида эркин илмий мўлжални ола билиши, уларнинг ҳар бири бўйича ишончли қарашларга эга бўлиши ва ўз танловини асослаб бера олиши, курснинг умумий масалалари бўйича адабиётларни билиши, ўз билимларини ҳар қандай илмий адабиётлар таҳлилида қўллай олиши шарт.
Курснинг ҳажми – 100 соат, улардан 44 соати – баҳс-мунозара, 56 соати мавзуга оид адабиётлар таҳлили шаклида ўтказилади.



Download 139.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling