Диссертация мавзуси? Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати


Download 16.07 Kb.
Sana05.09.2023
Hajmi16.07 Kb.
#1672843
TuriДиссертация
Bog'liq
Azizga dissertatsiya yozish shakillantnirish buyicha


Азиз укам сенга менинг ёрдамим манашу ҳозирча, диссертацияни тайёр қилишинг учун манашу 17 саволга конкрет жавоблар тайёрлашинг талаб этилади. Ишни шакиллантиришнинг қолипи ман шу бўлади. Шуларга ўзинг ўтириб жавоб топсанг ўзинг ёзган бўласан. Ҳечкимга анови ноёб қоғозларни беришга хожат қолмайди. Ўзинг ёзишинг учун ўзинг тажриба қўйишинг керак бўлади. Бу ишни сен қилаяпсан. Тўғри ёзиш учун тажриба керак бўлади. Ҳаракат қилса одам қилган ишни одам қилади ишингни сендан яхши билдиган одам бўлмайди шуни унутма ҳимоядан кейин шу гапимни эслайсан.

  1. Диссертация мавзуси?

  2. Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати.

  3. Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланишининг асосий устувор йўналишларига мослиги.

  4. Муаммонинг ўрганилганлик даражаси.

  5. Диссертация мавзусининг диссертация бажарилган олий таълим ёки илмий-тадқиқот муассасининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги.

  6. Тадқиқотнинг мақсади.

  7. Тадқиқотнинг вазифалари.

  8. Тадқиқотнинг объекти.

  9. Тадқиқотнинг предмети.

  10. Тадқиқотнинг усуллари.

  11. Тадқиқотнинг илмий янгилиги.

  12. Тадқиқотнинг амалий натижалари.

  13. Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги.

  14. Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти.

  15. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

  16. Тадқиқот натижаларининг апробацияси.

  17. Тадқиқот натижаларининг эълон қилинганлиги.

  18. Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.


Диссертант сифатида ўзинга мавзуйинг бўйича тавсия! Дастлабки

  1. Ўрик мевасининг келиб чиқиши, ватани лотинча номи, ер майдони, ҳосилдорлиги ва бошқ барча маълумотларни билишинг шарт.......

  2. Танланган навларнинг нав хусусиятлари, биологик, технеологик параметрларини билишинг шарт.

  3. Ўрик мевасини етиштириш, қуритиш технологияси бўйича адабиётлар, қилинган илмий ишлар билан танишиб чиқишинг сенга жанг майдонида қўтқарадиган илмий қурол ва мълумот ҳисобланади.

  4. Олиб борилган тажрибалар қайси услуб ва методларда олиб борилган қайси олим методикаси бўйича тажриба олиб борилишини 1- йилдан, биринчи тажрибани қўйишдан билишинг талаб этилди.

  5. Тажрибадаги Ўрик меваларни тажрибадан олдин ва тажриба натижаларидан кейин биоёкимёвий таҳлилларни олиб боришинг лозим.

  6. Тажриба олиб борган фермер хўжалиги ёки тажриба участкаларидан олинган натижалар бўйича АКТ внидренияларни олишинг лозим.

  7. АКТ лар бўйича маълумот тайёрлаб соҳа бўйича етакчи олий органдан вазирлик маълумотномасини олишинг шарт бўлади.

Қолган ишлар этапма этап кетаверади.
Download 16.07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling