Диссертация мавзуси: Сиёсий компаниялар жараёнида партиявий матбуот фаолияти: муаммо ва ечимлари


Download 0.55 Mb.
bet2/3
Sana01.03.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1242115
TuriДиссертация
1   2   3
Bog'liq
Сиёсий жараён ва партия нашрлари

...

...

  • Баъзи партиялар давлат томонидан амалга оширилаётган ислоҳотларни, яқин-келгуси учун режалаштирилган режаларни ҳеч иккиланмай ўз номларига “расмийлаштиришга” ҳаракат қиладилар. Бу йўл билан узоққа бориб бўлмайди. Ҳар ким ўз ишини қилиши ва ўз сўзини айтиши лозим.
  • Биз бугун мустақиллик шароитида кечаётган ҳаётимизнинг янги босқичида яшамоқдамиз. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев «Янги Ўзбекистон» газетасига берган интервьюсида (2021 йил 17 август) Учинчи Ренессанс ва Янги Ўзбекистон концепциялари нимани англатиши ҳақида сўзлаб берди. “Ўтган асрнинг бошларида юртпарвар, миллатпарвар боболаримиз -- „жадидчилик“, яъни, янгиланиш ва эркинлик, адолат ва тенглик, илм-маърифат ва миллий ўзликни англаш ғояларини байроқ қилиб, кураш майдонига мардона чиққанларини барчамиз яхши биламиз», -- деди даввлатимиз рааҳбари.-- Бу улуғ зотларнинг мақсади -- жаҳолат ва қолоқлик гирдобида қолиб келаётган Туркистон халқини дунёвий илм-фан, илғор касб-ҳунарлар билан қуроллантириб, умумбашарий ривожланиш йўлига олиб чиқишдан иборат эди. Жадидлар томонидан ташкил этилган янги усулдаги мактаблар, театр, кутубхона ва музейлар, газета ва журналлар, Туркистон фарзандларини чет элларга ўқишга юбориш мақсадида тузилган хайрия жамиятлари халқимизни неча асрлик ғафлат уйқусидан уйғотди, миллий озодлик ҳаракати учун беқиёс куч берди».

...

  • Бугунги кунда бутун халқимизнинг қалбидан чуқур жой олган, умуммиллий ҳаракатга айланиб бораётган „Янги Ўзбекистон“ ғояси замирида ана шундай улуғ аждодларимиз, миллий тарихимизда Биринчи ва Иккинчи уйғониш даврларига асос солган аллома боболаримизнинг орзу-интилишлари ва армонлари ҳам мужассамдир. Бу ҳаракатда жамиятнинг барча илғор қатламлари, жумладан, илм-фан арбоблари, ижодкор зиёлилар, хотин-қишлар, ёшлар фаолш иштирок этмоқда. Шу билан бирга, янги Ўзбекистоннни яратиш мамлакатимизда фаолият юритаётган сиёсий партияларнинг ҳаракат дастурларидан ҳам мустаҳкам ўрин олган. Масалан, Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг ҳаракат дастурида мамлакат ишлаб чиқариш ресурслари, маблағлар ва ишчи кучи бозорларини ҳар томонлама либераллаштириш, рақобат қилувчи бозорлар асосини кўп укладли иқтисодиёт шаклида ташкил этиши, бунда хусусий мулкнинг дахлсизлигини таъминлаш, Тадбиркорлик эркинлиги, хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятига аралашмаслик масалаларига алоҳида ўрин берилган.
  • Ўзбекистон Халқ демократик партияси (ЎзХДП) Ўзбекисон Республикасининг ижтимоий адолат ҳамда ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва ёрдамга муҳтож фуқаролари, яъни, ўз оиласини боқиш учун доимий иш ва барқарор даромадлар манбаига эга бўлмаган меҳнатга қобилиятли аҳолини; ишга жойлашишда қийинчиликларга учраётган ва тегишли ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож ёшларни; пенсия ва ижтимоий нафақалар даражаси турмуш кечириши учун етарли бўлмаган пенсионерлар, ногиронлар, кўп болали оилалардаги аёллар ва аҳолининг бошқа заиф қатламларини; асосий даромадни меҳнатдан оладиган, ишда ва меҳнатга ҳақ тўлашда талаблари иш берувчилар олдида ишончли ҳимоя қилинишига муҳтож одамлар манфаатларини ифода этади ва ҳимоя қилади.

Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling