Диссертация мавзуси: Сиёсий компаниялар жараёнида партиявий матбуот фаолияти: муаммо ва ечимлари


Download 0.55 Mb.
bet3/3
Sana01.03.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1242115
TuriДиссертация
1   2   3
Bog'liq
Сиёсий жараён ва партия нашрлари

...

...

  • "Миллий тикланиш" демократик партиясининг асосий мақсад-вазифаси миллий анъаналар ва қадриятларни сақлашдан иборат. Партия ҳудудий демократик давлат ва адолатли фуқаролик жамиятини барпо этиш, фан-техника тараққиётини ва Ўзбекисоннинг глобаллашиб бораётган жаҳонда муносиб ўрин эгаллашини таъминлашни ёқлайди. У биз фахрланадиган миллий анъаналар ва қадриятларимизни сақлаб қолиш тарафдорлари бўлган инсонлар манфаатларини ҳимоя қилишни ўз олдига мақсад қилиб қўяди. Партия мустақиллик йилларида бошланган миллий қадриятларни тиклаш, ўзликни англаш, миллий ғояларни шакллантириш ва миллий мустақиллик мафкурасини мусаҳкамлаш, дин ва диндорларга муносабатни ижобий томонга ўзгартириш каби хайрли ишларни изчил, босқичма-босқич ва тизимли равишда давом эттириш тарафдори. Асосий мақсад --Ўзбекисон фуқароси онгида ўз мамлакатининг тарихий ўтмиши, бугунги куни ва келажаги учун фахрланиш туйғусини тарбиялаш ва мусаҳкамлашдан иборат. Бу вазифа "Миллий тикланиш" демократик партиясининг асосий сиёсий шиори ҳисобланади.

...

  • “Адолат” социал-демократик партияси ва Ўзбекистон Экологик партияси дастурларида ҳам жамият ҳаётини янгилаш, мамлакатда ўтказилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирок этиш, янги авлод тарбияси билан фаол шуғулланиш, қонун устуворлигига эришиши каби вазифалар кўзда тутилган.
  • Кўриниб турибдики, сиёсий партиялар ўз олдига қўйган вазифалар бир-биридан узоқ ёки бири иккинчисига зид эмас. Мақсад битта – давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг янги Ўзбекистонни яратиш ғоясини амалга ошириш, халқимизнинг фаровон ҳаётини таъминлаш, миллат ва Ватан келажаги бўлган янги авлодни тарбиялаш. Фарқ шундаки, бу вазифага, аниқроғи сиёсий жараёнга партиялар турлича ёндошадилар.
  • Магистрлик илмий иши учун танлаган мавзудан кўзланган мақсад ҳам шу – мамлакатимиз ҳаётида кечаётган энг муҳим ижтимоий-сиёсий вазифалар, мақсадни аниқ ифода қилганда -- янги Ўзбекистонни яратиш жараёнида сиёсий партияларнинг фаолияти уларнинг нашрлари бўлмиш “Ўзбекистон овози”, “Миллий тикланиш”, “Адолат”, “ХХ1 аср” газеталарида қандай ёритилмоқда? Истиқлол шароитида юзага келган партия матбуотининг ўзига хос жиҳатлари қандай? Янги Ўзбекистонни яратишда уларнинг ижодий ташкилотчилиги, ҳиссаси борми? Ютуқ ва камчиликлари нималардан иборат? У ёки бу партиянинг нашри партия фаолиятидаги янгиликларни тарғиб қилган ҳолда, камчиликларни ҳам кўрсата оладими? Бундай пайтда сиёсий нашрларда ишлаётган журналистлар ўз қарашларини эркин баён эта оладиларми? – шу каби саволларни ўрганишни бош мақсад қилиб олдик.

...

...

  • Сиёсий партияларнинг бош нашрлари фаолияти хусусида бир неча илмий ишлар ёзилган, мақолалар эълон қилинган. Аммо уларда конкрет бир вазифа ёки жараён эмас, партия ва, табииийки, унинг нашри олдида турган умумий вазифалар таҳлилга тортилган. Бизнинг ишимизда эса асосий мақсад – Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг янги Ўзбекистонни яратиш ғоясини амалга оширишда сиёсий партиялар нашрларининг ижодий ва ташкилотчилик фаолияти ўрганилади.

...

Эътиборингиз учун раҳмат!


Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling