Диссертация мавзуси: Сиёсий компаниялар жараёнида партиявий матбуот фаолияти: муаммо ва ечимлари


Download 0.55 Mb.
bet1/3
Sana01.03.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1242115
TuriДиссертация
  1   2   3
Bog'liq
Сиёсий жараён ва партия нашрлари

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Журналистика факультети Магистрант Эминова Яшна Анваровна

Диссертация мавзуси:

Сиёсий компаниялар жараёнида партиявий матбуот фаолияти: муаммо ва ечимлари

«Ўзбекистон овози», «Адолат», «ХХI аср» «Миллий тикланиш», газеталари мисолида. 2021-2023 йиллар).

Илмий раҳбар доц. Мелибоев А.

Кириш

  • Мамлакатимизда ўтказилаётган демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг янги босқичида сиёсий партияларнинг роли ва масъулияти янада ортади. Улар орасида ўзаро рақобатнинг бўлиши эса жуда ҳам муҳим.
  • Жамият ўзининг яқин-келгусидаги ва пировард натижадаги мақсад-муддаосини аниқ белгилаб, шу йўлда изчил одимлаётган бир шароитда партиялараро рақобат, яъни кўзланган ягона мақсадга эришишнинг самарали ва ҳаётий ечимларини топиш учун мунозарага киришиш, фикрни эмин-эркин ифодалаш фойдадан холи эмас. Зеро, ҳақиқат баҳс-мунозарада, соғлом рақобатда ойдинлашади.

...

...

  • Бу масаланинг бир томони. Иккинчи томони -- бугунги сайловчи овоз беришда шунчаки қатнашиб қўйишни ўзининг юксак бурчи деб ҳисоблайдиган, мажлису йиғинларда қўл кўтариб ўтиришнинг ўзини фаоллик деб тушунадиган итоаткор шахс эмас. Сиёсий партия қандай ном билан аталмасин, унинг Низоми ва ҳаракат дастурида нечоғли мафтункор сўзлар ёзилган бўлмасин, тарғиботчилар “Муаммоларни фақат биз ҳал қилишимиз мумкин, мамлакатда аҳоли турмуш тарзини ўзгартиришга фақат бизнинг партия қодир”, дея жар солишмасин, партия нашри бу ниятларни зўр бериб тарғибот қилмасин, фақат шунинг ўзи билангина ижобий натижага эришиб бўлмайди.
  • Жамият ўз олдига мақсад қилиб қўйган бош вазифани амалга оширишда ким қандай йўлдан бораётгани, ким шунчаки сўзамоллик қилиб, хўжакўрсинга тадбир устига тадбир ўтказаётгани, сайловчиларга қуруқ, ҳавойи ваъдалар бераётгани-ю, ким давлатимиз раҳбари бошчилигида мамлакатимизда, жамият ҳаётида эришилган ютуқларни янада мустаҳкамлаш, мавжуд муаммолар ечимини топиш ва уларни босқичма-босқич бартараф этишнинг амалий чораларини таклиф этаётгани қоғозда, партия фаолларининг баландпарвоз маърузаларида эмас, одамларнинг онг-шуури, дунёқараши ва турмуш тарзига бевосита таъсир кўрсатадиган, уларни ягона мақсад йўлида бирлашишга, ҳар бир соҳада ҳамжиҳатлик билан иш кўришга даъват этадиган ҳаётий, самарали амалларда кўринади.

Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling