ТАКЛИФ ВА ТАВСИЯЛАР
- фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ва фуқаро муҳофазасини таъминлаш бўйича жисмоний ва юридик шахслар учун алоҳида тартиб қоидаларни ҳамда ФВлар таснифидан келиб чиқиб, уларда ҳаракат қилиш бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш ва амалга киритиш;
- ФВДТ бошқарув органлари ва кучларининг тайёргарлик даражаси ва фаолияти самарадорлигини баҳолайдиган кўрсаткичларни белгилаш ва баҳолаш усуллари бўйича дастурий таъминотлардан фойдаланиш;
- Ўзбекистоннинг ФВлар хавфи юқори бўлган ҳудудлари ва объектларида рискни баҳолаш натижалари бўйича ФВДТ кучлари тайёргарлик даражасини ошириш;
ТАКЛИФ ВА ТАВСИЯЛАР
- ФВДТнинг кундалик фаолиятини таъминлаш юзасидан ҳудудий ва функционал қуйи тизимларига услубий ёрдам кўрсатишни кучайтириш;
- ФВВ томонидан ваколатли давлат назоратини юритиш бўйича иш юритувининг ҳуқуқий-меъёрий асосларини такомиллаштириш;
- ФВДТ бошқарув органлари ва кучлари билан ўтказиладиган қўмондонлик-штаб, махсус-тактик ва амалий ўқув машғулотларининг сифати ва самарасини ошириш бўйича замонавий инновацион технологияларни жорий этиш;
ТАКЛИФ ВА ТАВСИЯЛАР
- ФВДТ бошқарув органлари ва кучларини фаолият режимлари бўйича белгиланган вазифаларни бажаришга тайёрлашга мўлжалланган замонавий IT технологиялари асосида мобиль иловаларини ҳамда интерфаол дастурларни яратиш ва уни амалиётга тадбиқ этиш;
- фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва содир бўлганда бартараф этиш тадбирларини амалга ошириш бўйича бошқарувнинг самарали усулларини ишлаб чиқиш, шунингдек ҳамкорликдаги ҳаракат-ларни мувофиқлаштириш моделларини яратиш;
ТАКЛИФ ВА ТАВСИЯЛАР
- амалдаги меъёрий-ҳуқуқий хужжатлар (ФВДТдаги фаолият Низомлари, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш ҳаракатлар режаси, узоқ, ўрта ва қисқа муддатли ФВлар прогнозларга мувофиқ ФВДТга кирувчи ҳар бир вазирлик ва идораларнинг ҳаракат қилиш режаси)ни аниқ ҳисоб – китобларга асосланган ҳолда ишлаб чиқиш;
- технологик авариялар билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг ривожланишини моделлаштириш ва иккиламчи оқибатларини прогнозлаштириш;
Do'stlaringiz bilan baham: |