Диссертация мавзусининг асосланиши ва унинг долзарблиги


Download 52.5 Kb.
bet1/3
Sana08.05.2023
Hajmi52.5 Kb.
#1446126
TuriДиссертация
  1   2   3
Bog'liq
1.аннотация- Б.Ё. Зияматов


ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ
Факультет: Магистратура Илмий раҳбар: доц. М.К. Абдуллаев
Кафедра: Рақамли иқтисодиёт ва
ахборот технологиялари Талаба: Б.Ё. Зияматов
Ўқув йили: 2019-2021 й.


Ўзбекистон Республикасида инфляцияни ҳисоблашда ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий қилиш усуллари
МУАЛЛИФЛИК АННОТАЦИЯСИ
Диссертация мавзусининг асосланиши ва унинг долзарблиги. Ушбу магистрлик диссертация ишида мамлакат иқтисодиётида инфляциянинг тутган ўрни, инфляциянинг таснифланиши ва ўзига хос хусусиятлари, инфляция даражасини хисоблаш жараёнларини ташкил қилишдаги муаммолар атрофлича баён этилган. Олиб борилган таҳлиллар натижасида Ўзбекистонда нархлар ўзгариши динамикасини таҳлил қилишда ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш муаммолари аниқланган, товарлар ва хизматлар истеъмол нархлари юзасидан статистик кузатувларни ташкил этиш жараёнлари кўрсатилган, истеъмол нархлари индексини ҳисоблаш усуллари келтирилган.
Шунингдек, сканерлашган тизим негизида инфляция даражасини ҳисоблашни такомиллаштириш, истеъмол нархлари индексини ҳисоблашда катта ҳажмдаги маълумотлар (Big Data) технологияларидан фойдаланиш ҳамда инфляция жадаллашувини олдини олишнинг истиқболдаги йўналишлари белгилаб берилган
Тадқиқот обьекти ва предметининг белгиланиши. Тадқиқот объекти бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҳисобланади.
Тадқиқот предмети бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан инфляция даражасини хисоблашда ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ва ривожлантириш жараёнлари ҳисобланади.
Тадқиқот мақсади ва вазифалари. Ўзбекистон Республикасида инфляция даражасини ҳисоблаш жараёнларига ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш бўйича услубий ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат:

  • ривожланган давлатлар иқтисодиётида инфляцияни тутган ўрнининг таҳлили ўрганиш;

  • инфляциянинг таснифланиши ва ўзига хос хусусиятларини ўрганиш;

  • инфляция даражасини ҳисоблаш жараёнларини ташкил қилишдаги муаммоларни ўрганиш;

  • давлат статистика қўмитаси фаолиятида фойдаланилаётган инфляция даражасини ҳисоблаш тизимининг таркибий жиҳатларини ўрганиш.


Download 52.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling