Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати


Download 165.47 Kb.
bet2/11
Sana19.06.2023
Hajmi165.47 Kb.
#1610530
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланишининг устувор йўналишларига мослиги. Мазкур диссертация республика фан ва технологиялари ривожланишининг I. “Ахборотлашган жамият ва демократик давлатни ижтимоий, ҳуқуқий, иқтисодий, маданий, маънавий-маърифий ривожлантиришда инновацион ғоялар тизимини шакллантириш ва уларни амалга ошириш йўллари” дастурининг устувор йўналиши доирасида бажарилган.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. ХХ аср охири ва ХХI аср биринчи чорагида ижтимоий ҳаётнинг муҳим соҳалари ҳисобланган ижтимоий муаммолар, демографик жараёнлар, камбағаллик, аҳоли бандлиги ва меҳнат миграцияси масалалари тарихчи, демограф, иқтисодчи, географ ва социолог олимлар томонидан кенг ўрганилган. Бу масалаларнинг турли жиҳатларини ўрганиш бўйича турли адабиётлар, жумладан, илмий мақолалар, монографиялар, рисолалар ва тадқиқот ишлари яратилди.
Тадқиқ этилаётган мавзунинг тарихшунослик бўйича таҳлили борасида шуни таъкидлаш жоизки, шу вақтга қадар олиб борилган тадқиқот ва илмий адабиётларни тарихий нуқтаи назаридан таҳлил этиш натижасида мавзу бўйича манбаларни қуйидаги уч гуруҳга бўлиб ўрганиш мақсадга мувофиқдир:

  1. Тарихчи олимларнинг илмий тадқиқотлари;

  2. Бошқа ижтимоий-гуманитар фан соҳаси олимлари томонидан олиб борилган тадқиқотлар;

  3. Халқаро ташкилотлар ва хорижий тадқиқотчиларнинг изланишлари2.

Тадқиқотнинг диссертация бажарилган олий таълим ёки илмий тадқиқот муассасасининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги. Диссертация тадқиқоти ЎзФА Тарих институти илмий тадқиқот ишлари режаларига мувофиқ П32019.09 “Ўзбекистоннинг энг янги тарихини фанлараро ўрганиш: методология, ёндашув, концепциялари” амалий (2015- 2018) ва ОТ-Ф1-133 “Ўзбекистоннинг энг янги тарихи (4 жилдлик)” (2017- 2020) фундаментал илмий лойиҳалари доирасида бажарилган.

Download 165.47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling