Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати
Download 165.47 Kb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тадқиқотнинг илмий янгилиги
Тадқиқотнинг мақсади – 1991-2016 йилларда Ўзбекистонда кечган ижтимоий-демографик жараёнларнинг ҳолатини ва ундаги ўзгаришларни очиб бериш.
Тадқиқотнинг вазифалари:мустақиллик йилларида Ўзбекистондаги ижтимоий-демографик муаммоларнинг ўрганилганлик даражасини таҳлил қилиш; “Ўтиш даври” тушунчасининг моҳияти, мазмуни ва босқичларини ўрганиш ҳамда унинг Ўзбекистонга хос хусусиятларини очиб бериш; 2 Мазкур тадқиқотлар диссертациянинг 1.1-параграфида таҳлил қилинган. Ўзбекистон аҳолисининг демографик ривожланиш хусусиятлари, табиий кўпайишидаги ҳудудий тафовутлар ва унга таъсир этувчи омилларни тадқиқ этиш; ўтиш даврида аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш тадбирлари ва камбағаллик омилларини очиб бериш; мустақиллик йилларида аҳолини иш билан таъминлаш борасидаги қийинчиликлар ва соҳада ҳукумат томонидан амалга оширилган чора- тадбирларни таҳлил қилиш; ташқи меҳнат миграциясининг юзага келиш сабаблари, ҳолати ва йўналишларини тадқиқ этиш; тадқиқот натижалари асосида якуний хулосалар чиқариш ҳамда илмий ва амалий аҳамиятга эга бўлган тавсиялар ишлаб чиқиш. Тадқиқотнинг объекти – мустақиллик йилларида Ўзбекистонда кечган ижтимоий-демографик жараёнлар. Тадқиқотнинг предмети – Ўзбекистон Республикасининг 1991-2016 йиллардаги демографик ҳолати, миграция ва ижтимоий муаммолари. Тадқиқот усуллари: қиёсий, миқдорий ва тизимли таҳлил, интервью, шахсий кузатув усуллари. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:Ўзбекистонда аҳоли ўсиш суръатларининг юқорилиги ва кўп фарзандлилик, ишсизлар сонининг ортиб бориши, аҳолининг аксарият қисми қишлоқларда яшаши, барқарор даромаднинг йўқлиги, ҳудуднинг суст иқтисодий ривожланганлиги, меҳнат миграциясининг вужудга келиши каби муаммолар ижтимоий соҳадаги ислоҳотларнинг бир маромда боришига таъсир кўрсатганлиги асосланган; мустақиллик шароитида ижобий ёки салбий ижтимоий-иқтисодий ўзгаришларнинг аҳоли турмушида акс этиши, аҳолининг камбағаллашуви ва мутасаддиларнинг масъулиятсизлиги сабаб ижтимоий ҳимоялашда пул маблағларининг аҳолига етиб бормаганлиги далилланган; 1990 йилларда кузатилган реэмиграция жараёнининг демографик вазиятига ижтимоий таъсир кўрсатмаган ҳолда, юқори малакали мутахассисларнинг камайиши, ўзбеклар орасида шаҳарлашув тенденциясининг фаоллашувига қарамасдан, малакали мутахассислар ўрни қопланмаганлиги аниқланган; 2000 йиллардан бошлаб қишлоқ хўжалигидаги ширкатлар ва фермер хўжаликларининг қайта ташкил этилиши туфайли қишлоқ хўжалиги тармоқларидаги соҳаларда меҳнатга талабнинг қисқариши, меҳнатга ҳақ тўлашда ойлик маошнинг пасайиши, доимий ишнинг йўқлиги каби ҳолатлар меҳнатга лаёқатли аҳоли орасида тўлиқ касбий таълим ва кўникмага эга бўлмаган қатлам мамлакатдан четда меҳнат фаолиятини олиб боришга сабаб бўлгани далилланган. Download 165.47 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling