Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурияти
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси2
Download 88.76 Kb.
|
shpalgalka
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тадқиқотнинг мақсади
- Тадқиқот объекти
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси2.
Қадимги ва илк ўрта асрлар даврида Уструшонада мавжуд бўлган ижтимоий-сиёсий ҳаёт, этномаданий жараёнлар, савдо-сотиқ ва элчилик алоқалари тўғрисида махсус тадқиқотлар олиб борилмаган. Фақат айрим тадқиқотчилар илк ўрта асрлар ёки исломдан аввалги минтақа тарихини ёритиш мобайнида ушбу масалага қисқача тўхталиб ўтишган. Уструшона тарихига оид манба ва адабиётларни қуйидаги гуруҳларга бўлиб ўрганиш мумкин бўлади: 1). Антик ва ўрта асрлар даври манбалари; 2). Россия империяси мустамлакачилиги даврида яратилган тадқиқотлар; 3). совет даврида яратилган тадқиқотлар; 4). мустақиллик йилларида Ўзбекистонда нашр қилинган тадқиқотлар; 5). хорижда яратилган тадқиқотлар. Тадқиқотнинг мақсади Антик давр ва илк ўрта асрларда Уструшонасидаги маданий ва ижтимоий-сиёсий аҳволга назар ташлаб, минтақа ичидаги ҳамда давлатлараро миқёсдаги маданий алоқалар, интенсив маданий айирбошлаш ва ўзаро таъсир аҳамиятини очиб беришдан иборат. Тадқиқот объекти антик давр ва илк ўрта асрларда Уструшонанинг маданий ва савдо-сотиқ алоқалари ҳисобланади. Тадқиқот предметини Уструшонанинг ички ва ташқи савдодаги мавқеи, маданий алоқаларни ривожлантиришда бошқа минтақалар билан симбиози ташкил этади. Диссертациянинг I боби “Антик ва илк ўрта асрлар даври Уструшона тарихининг манбашунослиги ва тарихшунослиги” деб номланган. Ушбу бобнинг 1 параграфи “Уструшона тарихи манбалари”нинг таҳлилига бағишланган. Уструшона ҳақидаги дастлабки маълумотлар антик даврга оид юнон ва рим манбаларида, хитой солномаларида ва араб саёҳатномаларида учрайди. Антик даврга оид ёзма манбалардаги Уструшона ҳудудлари ва тарихи билан боғлиқ бўлган маълумотлардан илмий адабиётларда фаол фойдаланиб келинмоқда3. Македониялик Александр юришларининг иштирокчилари Марказий Осиё ҳақида ишончли ва қимматли маълумотларни тўплашган ва бу маълумотларини ўз асарларида ёритишган. 1 бобнинг 2- параграфи “Тарихшунослик тадқиқотлари таҳлили” деб номланади. Қадимда ва ўрта асрларда Уструшонага қараган ҳудудларнинг ҳозирги Тожикистон ва Ўзбекистон таркибида эканлиги, унинг археологик ўрганилиш тарихига ҳам ўз таъсирини кўрсатган. Жумладан, ҳудуднинг археологик ўрганилиши республикаларда алоҳида тарзда олиб борилган. Ҳудуднинг ўрганилиш тарихида ҳам тадқиқотларнинг умумий даврий давомийлиги кўзга ташланмайди. Шу сабабли ўрганилиш тарихи даврлари шартли равишда қуйидаги уч даврга ажратилди. I давр - ХIХ аср охири - ХХ асрнинг 40 – йилларигача. Бу даврда илк маротаба ёзма манбалар таҳлили асосида В.В.Бартолд томонидан Уструшона тушунчаси илмий муомалага киритилди4. Download 88.76 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling