Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурияти


Тадқиқотнинг натижаларидан келиб чиқиб, қуйидаги таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди


Download 88.76 Kb.
bet4/4
Sana31.01.2024
Hajmi88.76 Kb.
#1817724
TuriДиссертация
1   2   3   4
Bog'liq
shpalgalka

Тадқиқотнинг натижаларидан келиб чиқиб, қуйидаги таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди:
Ҳозирги кунда халқаро алоқаларнинг кенгайиб бориши шароитларида Ўзбекистоннинг тарихи, манбашунослиги ва тарихшунослиги ҳамда археология ва бошқа тарихий фанларни энг сўнгги тадқиқотлар натижаларига асосланиб, республика ва хорижий журналларда янги материалларни чоп эттириш, археология, нумизматика, торевтика каби соҳалардаги янгиликлар билан илмий доираларни таништириб бориш;
Сирдарё ва Жиззах вилоятлари ҳудудидаги тарихий, археологик, меъморий ёдгорликларда янги тадқиқотларни олиб бориш, уларга ёш олимларни жалб қилиш;
айниқса, аҳоли турар жойларидан узоқроқда жойлашган тарихий иншоотлар ҳолатини ўрганиш ва уларни реставрация қилиш, ёдгорликларнинг 3Д ва бошқа технологиялар асосида тасвирларини амалга ошириш имкониятларини излаб топиш борасида тадқиқотлар олиб бориш;
маҳаллий туризмни ривожлантириш мақсадида янги туристик маршрутларни ишлаб чиқиш, тарихий-географик хариталар ва буклетларни тайёрлаш. Сирдарё ва Жиззах вилоятлари ҳудудидаги ўлкашунослик музейлари экспозицияларини бойитиш зарур.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат.
Марказий Осиё минтақасидаги антик давр ва илк ўрта асрлардаги вилоятлар ва буларга тегишли мулклар ягона этно-маданий маконда ривожланган. Диссертацияда бу масалалар Уструшона ҳудуди мисолида кўриб чиқилиб, бу ерларда ўтроқ ва кўчманчи халқларнинг ўзаро муносабатлари ҳамда алоқалари Марказий Осиё цивилизациянинг ўзига хос “очиқ” турини яратишга хизмат қилганлиги асосланган.
Уструшона сўнгги антик давр ва илк ўрта асрларда Марказий Осиёнинг йирик тарихий-маданий ўлкаларидан бири сифатида қайд этилиб, ўзининг тарихий географик жойлашувига кўра Буюк ипак йўлининг Хитойдан бошланиб Марказий Осиё мамлакатлари – Даван/Паркона (Фарғона водийси) ҳамда Чоч (Тошкент) воҳаси орқали Суғдиёнага ўтувчи марказий йўналишида муҳим ўрин тутганлиги, минтақавий ва трансминтақавий маданий мулоқот жараёнида транзит ҳудуд сифатида муҳим воситачи бўлганлиги далилланган.
Буюк ипак йўли орқали олиб борилган маданий алоқалар Уструшона ҳудудидаги жойлашган тарихий-маданий мерос ёдгорликларида, ўлка топонимикаси, этноним ва гидронимларда ўз аксини топганлиги, тўпланган маълумотлар Ўзбекистоннинг Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ички ва ташқи туризмни ривожлантириш, янги туристик йўналишлар ташкил етишда катта аҳамиятга очиб берилган.
Уструшонанинг антик давр ва илк ўрта асрлардаги минтақавий ва давлатлараро алоқалардаги ўрни, ички ва ташқи савдодаги мавқейи Буюк Ипак йўлининг ривожланиши билан боғланган ҳолда тадқиқ қилиниб, бу трансминтақавий алоқалар Уструшонанинг сиёсий, иқтисодий ва йирик маданий марказлари бўлган шаҳарлар ривожига хизмат қилганлиги, деҳқон ва чорвадор аҳоли манзилгоҳлари моддий ва маънавий маданиятида ўз аксини топганлиги далиланган.
Хулоса
Бугунги кунда жаҳондаги замонавий геосиёсий вазият учун глобал ва минтақавий даражаларда шиддат билан ривожланаётган ва кучайиб бораётган интеграцион жараёнлар хос бўлиб, бунда турли маданиятлар ўзаро таъсирининг макон ва замон чорраҳаларида жойлашган минтақалар алоҳида қизиқиш туғдирмоқда. Бундай чорраҳалардан бири Марказий Осиё, хусусан Ўрта Осиё ҳисобланади. Минтақа тарихини тиклаш учун, айниқса ундаги тарихий ёдгорликларни интерпретация қилиш учун авваламбор минтақанинг табиийшароитлари, манбашунослиги, тарихшунослиги билан танишиш муҳим аҳамият касб этади. Уструшонанинг табиий шароитлари, яъни иқлими, географияси ва бошқа табиий хусусиятлари, унинг тарихи ва ёдгорликларини акс эттирган манбалар, археологик изланишларнинг натижалари кўпсонли экспедициялар томонидан таърифлаб берилган. Ёзма манбалар ўз ичига хитой, араб, форс, суғд тилларидаги қўлёзма асарларни ва ҳужжатларни киритади. Уларнинг кўпчилиги олимлар томонидан ўрганилиб, таҳлил қилинган ва таржима қилинган. Айрим манбалар рус ва ўзбек тилларига ҳам ўгирилган. Тарихшунослик жиҳатидан қараганда, Уструшона тарихи асосан ўзбек ва тожик археологлари томонидан ёритилган. Рус шарқшунос олимлари ҳам ХХ асрда Уструшонада олиб борилган изланишлари натижаларини ўз асарларида ёритиб беришган. Мазкур адабиётларда Уструшонанинг минтақа цивилизациясида тутган ўрни, маданий алоқалари бирмунча камроқ ёритилган, шунинг учун тўпланган маълумотларни умумлаштириб, таҳлил қилиб, мавзуни ёритиш долзарб муаммолардан ҳисобланади.


1


2


3


4


5


6


7


8


Download 88.76 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling