Диссертация термез 2022 мундарижа кириш


Download 62.25 Kb.
bet1/5
Sana28.12.2022
Hajmi62.25 Kb.
#1023932
TuriДиссертация
  1   2   3   4   5
Bog'liq
САМАД АКА


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
Қўлёзма ҳуқуқида
УЎК:


xxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxx
ИНГЛИЗ ТИЛИДА ЭВФЕМИЗМЛАРНИНГ ЛЕКСИК- СЕМАНТИК ТАҲЛИЛ
5А111401 – Хорижий тил ва адабиёти (инглиз тили) мутахассислиги
Магистр академик даражасини олиш учун тақдим этилган

ДИССЕРТАЦИЯ




Термез – 2022


МУНДАРИЖА
КИРИШ…………………………………………………………………………..
IБОБ. ЭВФЕМИКА ЛИНГВОМАДАНИЙ ФЕНОМЕН СИФАТИДА ....7 1.1. Дунё тилшунослигида табу ва эвфемизмларнинг тутган ўрни.................7
1.2. Эвфемизм – этномаданий мулоқот унсури сифатида.................................17
1.3. Эвфемизация омиллари ва усуллари ҳақида.........................................
Боб бўйича хулоса
II BOB. ИНГЛИЗ ВА ЎЗБЕК ТИЛЛАРИДАГИ ЭВФЕМИЗМЛАРНИНГ ЛИНГВОМАДАНИЙ ТАҲЛИЛИ ВА ТАРЖИМАСИ МАСАЛАЛАРИ
2.1-§. Инглиз ва ўзбек тилларидаги эвфемизмларнинг умумий ва хусусий жиҳатлари ва уларни лингвомаданий таҳлили....................................
2.2. Инглиз ва ўзбeк лингвомаданиятига ҳос эвфeмизмларнинг таржима қилиш усуллари ва муаммолари.........................................................
Боб бўйича хулоса...............................................................................

КИРИШ
Эвфема ҳодисаси тил ва тафаккурнинг пайдо бўлиши билан узвий шаклланган, тараққий этган, инсоннинг муомала эҳтиѐжи, нотиқлик талаби асосида тилнинг ўзи каби эволюцион босқичларни босган, эндиликда ўз ўрганиш объектига эга бўлган супернутқий қатламдир. Бугунги табу ва эвфемика тадқиқи шуни кўрсатадики, кишилар ўртасидаги алоқа воситалари воқеликни баѐн этиш – уни ифодалаш усули даражасига кўра, бир-бири билан узвий боғланган уч қатлам: тил (хабар, алоқа), нутқ (муносабат, мулоқот), супернтқ (эвфемик, экспрессив-эмоционал муомала)дан ташкил топади. Нутқ – тилнинг, эвфемик қатлам эса нутқнинг ҳосиласидир. Эвфемик нутқ тафаккурнинг, инсон ақл заковатининг олий формаси, «қаймоғи», воқеликнинг пардозланган, "парда ичига олинган", беозорлаштирилган, юмшатилган образли ифодасидир.
Табу ва эвфемия – тарихий этнографик категория. Лекин у услубий восита сифатида қачон, қайси асрда пайдо бўлганлиги ва шаклланганлигини исботловчи матнларга эга эмасмиз. Бундан қатъи назар, эвфемик нутқ тил каби қадимий бўлиб, ибтидоий тузумга, уруғ, қабила тилларига бориб тақалади. Гап шундаки, табу ва эвфема қўллаш удуми тил тараққиѐтининг барча босқичларида, ҳамма халқларда, барча социал қатлам ва гуруҳлар нутқида ўзига хос тарзда амал қилган. Бироқ ўтмишда эвфемик қатламнику қўйинг, тилнинг тарихий тараққиѐт босқичлари деярли ўрганилмаган2 . Табу ва эвфемия этнографик ѐки этнолингвистик планда, асосан, ХИХ асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб, ҳар хил сабаблар муносабати билан тадқиқ қилина бошланган.
Шуни ҳам таъкидлаш керакки, табу ва эвфемизм ибтидоий дин, онги ожиз одамларнинг ғайритабиий дунѐқараши, хурофот, бидъат, расмрусумлар таьсирида пайдо бўлган эскилик қолдиқлари, булар жамиятнинг кейинги тараққиѐтида – маданийлашган босқичларида йўқ бўлиб боради деган қарашлар ўзини оқламайди. Бундан ташқари, ҳали табу ва эвфемизмнинг лингвомаданий аспекти, турли халқлар лисоний манзарасида табулаш асослари; эвфемизмнинг ўрганиш объекти, мезон ва меъѐри, кўлами, чегараси, тил тизими (сатҳи)га муносабати ўрганиш методлари кенг илмийназарий асосда ҳали тадқиқот талаб ҳисобланади.

Download 62.25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling