Диссертация термез 2022 мундарижа кириш


Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати


Download 62.25 Kb.
bet2/5
Sana28.12.2022
Hajmi62.25 Kb.
#1023932
TuriДиссертация
1   2   3   4   5
Bog'liq
САМАД АКА

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунѐ тилшунослиги тилда халқ тасаввурлари ва дунѐқарашининг акс этиши масаласига ҳамиша қизиқиб келган. Шу боисдан фанимизнинг ҳар бир босқичида бу масалага доир қатор тадқиқот ишлари олиб борилган ва бу муаммо билан тилшуносликнинг алоҳида йўналишлари шуғулланган. Замонанинг характеристикаси бўлган глобаллашув халқларнинг ўзига хослигига муайян таъсир ўтказиб келаѐтгани турли соҳа олимлари тамонидан қайд этилади.
Шу маънода кейинги вақтларда олим ва сиѐсатшунослар халқлар орасидаги маданий-цивилизацион фарқлар қийматининг ўзига хослигига қаратишмоқда. Этномаданий қадриятларнинг асосий ташувчиларидан бўлган тил бирликларини лингвомаданий жиҳатдан тадқиқ қилиш замонавий тилшунослик фанининг асосий йўналишларидан бўлиб қолди4 . Жаҳон тилшунослигида, умуман олганда, тил ва маданият, тил ва маънавият, тил ва мулоқот муносабати тадқиқига эътибор кучайганлиги уларни ўзида яққол акс эттирувчи табу ва эвфемизация тадқиқининг ҳам муҳим масала эканлигини кўрсатади. Тилнинг ўзига хос хусусиятларидан бири унинг бирликларининг табулаштириш ҳамда эвфемик қўлланишларидир.
Табу ва эвфемик ҳодисалар ўзида тил ва маданият муштараклигини акс эттиради. Улар халқларнинг миллий-маданий хусусиятларининг пайдо бўлиши ва ўсиши билан узвий боғлиқдир. Бугунги кунда тилшунослик лисоний имкониятларнинг нутқий хусусиятларини антропоцентрик асосларда тадқиқ қилишга юз бурган экан, бунда миллий, шахсий менталитет ва дунѐқараш билан чамбарчас боғлиқ табу ва эвфемизацияни инглиз ва ўзбек тиллари миллий манзариси қиѐсий планида илмий тадқиқ қилиш муҳим аҳамиятга эга эканлиги қайд этилмоқда. Мамлакатимиз тилшунослигида ҳам тилнинг миллий маданият ва маънавиятни ўз бирликларида сақлаш ҳамда намоѐн қилиши муаммолари марказий ўринни эгалламоқда. Бунда тил, миллий маданият, миллат менталитети, миллий дунѐқараш ва маънавият яхлитликда талқин қилинади.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Жаҳон тилшунослигида эвфемика ҳодисаларининг ўрганилиши кўп асрлик тарихга эга. Инглиз ва ўзбек тилшунослигида эвфемизмлар бўйича қатор ишлар амалга оширилган. Уларда табу ва эвфемизмларнинг турли хусусиятлари, уларнинг ҳосил бўлиш хусусиятлари ҳақида қимматли фикрлар баѐн этилган. Бундан ташқари, бу борада кўплаб ишларда табу ва эвфемизмлар ҳақида йўл-йўлакай айрим фикрлар баѐн этилган. Бироқ табу ва эвфемизмларнинг қўлланишининг лингвомаданий хусусиятлари инглиз ва ўзбек тиллари қиѐсий планида махсус тадқиқот мавзуси бўлмаган, монографик йўсинда ўрганилмаган.
Шу боисдан ушбу тилларда табулаштириш ва эвфемизация жараѐнида иштирок этадиган лингвомаданий хусусиятларни очиш ва уни миллий-ментал муҳит билан боғлиқ ҳолда тадқиқ қилиш мазкур тадқиқот ишининг долзарблигини кўрсатади.

Download 62.25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling