Диссертация термез 2022 мундарижа кириш
Download 62.25 Kb.
|
САМАД АКА
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тадқиқотнинг объекти
- Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат
- Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти.
Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тилларидаги табу ва эвфемизмларнинг лингвомаданий аспектини тадқиқ қилишдан иборатдир.
Тадқиқотнинг вазифалари. Тадқиқотда кўзда тутилган асосий мақсадга қуйидаги вазифаларни амалга ошириш асосида эришилади: Инглиз ва ўзбек тилларидаги табу ва эвфемизмларни тил ва маданият муштараклиги тамойили асосида талқин қилиш; инглиз ва ўзбек тилларидаги табу ва эвфемизмларни лингвомаданий моҳиятини очиш; инглиз ва ўзбек лингвомадниятига хос табу ва эвфемизмлар умумий ва хусусий жиҳатларини ѐритиш. Тадқиқотнинг объекти сифатида инглиз ва ўзбек тилларидаги табу ва эвфемизмлар танланган. Тадқиқотнинг предметини инглиз ва ўзбек тилларидаги табу ва эвфемизмларнинг лингвомаданий хусусиятлари ташкил этади. Тадқиқотнинг усуллари. Тадқиқот мавзусини ѐритишда тавсифий, компонент, лингвокультурологик ҳамда прагматик таҳлил усулларидан фойдаланилган. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: Инглиз ва ўзбек тилларидаги табу ва эвфемизмларни лингвомаданий моҳияти очиб берилган; инглиз ва ўзбек лингвомадниятига хос табу ва эвфемизмлар умумий ва хусусий жиҳатларини ѐритилган. табу ва эвфемизмларнинг олам лисоний манзарасидаги ўрни, ҳосил бўлишининг ўхшашлик ва фарқлилик диалектикаси асослари очиб берилган; табу ва эвфемизмларда миллий-маданий тасаввурларнинг роли кўрсатиб берилган. Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат: Инглиз ва ўзбек тилларидаги табу ва эвфемизмларни лингвомаданий тадқиқи натижасида чиқарилган хулосалар тилшунослик учун муҳим илмийназарий маълумотлар бериши, стилистика ва прагматикага оид назарий ҳамда амалий курсларнинг ташкил этилиши, дарслик ва қўлланмаларнинг мукаммаллашувига хизмат қилиши асосланган. Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот натижалари ҳамда илмий хулосаларидан прагматика ва назарий тилшунослик йўналишлари бўйича илмий изланишлар олиб боришда фойдаланиш мумкин. Тадқиқот материаллари тилшунослик ва лингвомаданиятшуносликда мулоқот жараѐнида миллий-маданий стереотиплар ҳамда табу ва эвфемизм муаммосини тадқиқ этишда ѐрдам беради. Шунингдек, мазкур магистрлик диссертацияси мавзусига доир таҳлиллар натижасида олинган илмий-назарий хулосалар таълим ва тарбия жараѐнида тилдан амалий фойдаланиш кўникмаларини янада такомиллаштиришга хизмат қилади. Мазкур магистрлик диссертациясининг амалий аҳамияти ундаги хулосалардан «Нутқ маданияти асослари», «Прагмалингвистика», «Лексикология», «Стилистика» ҳамда татбиқий тилшуносликнинг қатор йўналишлари ўрганилувчи фанлар ва махсус курсларни ўқитишда фойдаланиш мумкинлиги билан белгиланади. Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми. Диссертация кириш, уч асосий боб, хулоса ва фойдаланилган адабиѐтлар рўйхатидан иборат. Ишнинг умумий ҳажми ХХ саҳифани ташкил этади Download 62.25 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling