МАГИСТРЛИК АКАДЕМИК ДАРАЖАСИНИ ОЛИШ УЧУН ДИССЕРТАЦИЯ УСТИДА
ИЛМИЙ ИЗЛАНИШ ОЛИБ БОРИШ ҲАМДА МАВЗУНИ ЁРИТИШ БЎЙИЧА
ҲАМКОРЛИК ШАРТНОМАСИ
«____» _________ 2021 йил ____-сон Термиз шаҳар
Термиз давлат университети ректори, доцент А. Р. Марахимов ва Термиз шаҳар халқ таълими бўлими мудири __________________ томонидан ушбу шартнома имзоланди. Термиз давлат университети Магистратура бўлими 5А110901-Педагогика назарияси ва тарихи (фаолият турлари бўйича) мутахассислиги магистранти Тўрақулов Акбар Рустам ўғлининг
“10-11-синф ўқувчиларида маънавий комптентликни ривожлантиришда шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф асарларидан фойдаланиш” (“Ижтимоий одоблар” асари мисолида) мавзусида (илмий раҳбар п.ф.н. М.Қ.Бозорова) магистрлик академик даражасини олиш учун диссертация устида илмий изланиш олиб бориши ҳамда ушбу мавзуни ёритишда Термиз шаҳридаги 9-,13-сонли умумтаълим мактабларида тажриба синов ишларини ташкил этиш, натижаларни синовдан ўтказиш ва амалиётга жорий қилиш бўйича ҳамкорлик шартномасида қуйидаги мазмунда ишларни ташкил этиш белгиланди.
ТОМОНЛАРНИНГ ВАЗИФАЛАРИ
1. Термиз шаҳар халқ таълими бўлимининг мажбуриятлари:
1.1. Термиз шаҳридаги 9-, 3-сонли умумтаълим мактабларида тажриба синов ишларини ташкил этиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, синовларни ҳолисона ва тўлақонли ўтказишга кўмаклашиш ҳамда амалиётга жорий қилинишини таъминлаш.
1.2. Илғор тажрибали педагогларнинг ижодкорлик ва ташаббускорлик намуналари ҳамда педагогик маҳорат қирралари билан тадқиқотчини яқиндан таништириш.
1.3. Мактаб ўқувчиларининг ота-оналари билан ишлашда тадқиқотчи билан ҳамкорлик қилиш. Ўтказиладиган ота-оналар йиғилишларида тадқиқотчи томонидан тайёрланган материаллар (сўровномалар, анкета-тестлар)дан фойдаланишни таъминлаш.
1.4. Мактабларнинг ижтимоий паспортларини тайёрлашда тадқиқотчи томонидан ишлаб чиқилган методлардан унумли фойдаланиш.
1.5. Тадқиқотни олиб боришда умумтаълим мактабларининг масъулиятини ошириш, натижаларини умумлаштириш, шу асосда маъруза ва мақолалар тайёрлашда ҳамкорлик ўрнатиш.
1.6. Тажриба-синов ишларининг якуний босқичига қадар мутасаддиларнинг масъуллигини таъминлаш.
Do'stlaringiz bilan baham: |