Диссертация устида илмий изланиш олиб бориш ҳамда мавзуни ёритиш бўйича


Download 23.1 Kb.
bet4/5
Sana23.01.2023
Hajmi23.1 Kb.
#1110886
TuriДиссертация
1   2   3   4   5
Bog'liq
шартнома Тажриба синов

ТОМОНЛАРНИНГ ВАЗИФАЛАРИ


1. Узун тумани халқ таълими бўлимининг мажбуриятлари:

1.1. Узун туманидаги 8-,9-сонли умумтаълим мактабларида тажриба синов ишларини ташкил этиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, синовларни ҳолисона ва тўлақонли ўтказишга кўмаклашиш ҳамда амалиётга жорий қилинишини таъминлаш.


1.2. Илғор тажрибали педагогларнинг ижодкорлик ва ташаббускорлик намуналари ҳамда педагогик маҳорат қирралари билан тадқиқотчини яқиндан таништириш.
1.3. Мактаб ўқувчиларининг ота-оналари билан ишлашда тадқиқотчи билан ҳамкорлик қилиш. Ўтказиладиган ота-оналар йиғилишларида тадқиқотчи томонидан тайёрланган материаллар (сўровномалар, анкета-тестлар)дан фойдаланишни таъминлаш.
1.4. Мактабларнинг ижтимоий паспортларини тайёрлашда тадқиқотчи томонидан ишлаб чиқилган методлардан унумли фойдаланиш.
1.5. Тадқиқотни олиб боришда умумтаълим мактабларининг масъулиятини ошириш, натижаларини умумлаштириш, шу асосда маъруза ва мақолалар тайёрлашда ҳамкорлик ўрнатиш.
1.6. Тажриба-синов ишларининг якуний босқичига қадар мутасаддиларнинг масъуллигини таъминлаш.


2. Термиз давлат университетининг мажбуриятлари:

2.1. Тадқиқотчига тажриба-синов жараёнида малакали илмий-методик ёрдам кўрсатиш, уларни илмий ишланмалар ва методик кўрсатмалар билан таъминлаш.


2.2. Ўқитувчи-педагогларнинг педагогик маҳоратларини ошириш мақсадида давра суҳбатлари, семинар-тренинглар ташкил этиш.
2.3. Умумтаълим мактабларида ота-оналар билан ишлаш жараёнини янада такомиллаштириш бўйича синф раҳбарлари, маънавий-маърифий ишлари бўйича директор ўринбосарлари, синф раҳбарлари метод бирлашмалари раҳбарларини тавсиялар билан таъминлаш.
2.4. Тажриба-синов ишларини тўғри ташкил этиш ва ўтказиб борилишини назорат қилиш.
2.5. Тажриба-синов ўтказилган илмий тадқиқот натижаларини амалиётга жорий этиш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш.
ШАРТНОМАНИНГ БОШҚА ШАРТЛАРИ


3. Қўшимча шартлар:
3.1. Шартнома ўқув юртининг Низомида кўзда тутилган мажбуриятлар бажарилмаганда бекор қилиниш мумкин.
3.2. Шартномага ҳар қандай ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш фақат ёзма равишда икки томон вакиллари иштирокида амалга оширилади.
3.3. Шартнома ҳар икки тараф имзолаган кундан бошлаб кучга киради.
3.4. Ўз мажбуриятларини томонлар бажармаган ҳолда ёки ўз вақтида бажармаганда қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгардир.
3.5. Томонларнинг келишмовчилик ва муаммолари амалдаги қонун ҳужжатларида ўрнатилган тартибда ҳал этилади.
3.6. Шартноманинг амал қилиш муддати:
202__ йил «_____» __________________ дан 202___ йил «_____» __________________ гача.

Download 23.1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling