Диссертацияда йўл қўйилган хато ва камчиликлар
|
Йўл қўйилган камчиликларни бартараф этилганлиги ҳақида маълумот
|
1. Илмий ишнинг мавзуси “Талабаларнинг амалий компетенциясини вебинар технологиялари асосида такомиллаштириш” деб номланган, лекин йўналиш ва фан тармоғи акс эттирилмаганлиги сабабли, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили) ихтисослик шифрига номувофиқлик келиб чиқади. Ишни ўқиб чиқиш жараёнида ундаги маълумотлар кўпроқ 13.00.06- Электрон таълим назарияси ва методикаси ихтисослик шифрига тўғри келади деган фикр уйғонади. Шундан келиб чиқиб, илмий ишнинг мавзусини “Инглиз тили дарсларида талабаларнинг амалий компетенциясини вебинар технологиялари асосида такомиллаштириш” ёки “Талабаларнинг амалий компетенциясини вебинар технологиялари асосида такомиллаштириш” (инглиз тили мисолида) шаклида ўзгартириш мақсадга мувофиқ;
|
Диссертация ишимиз 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили) ихтисослик шифрида бўлганлиги сабабли илмий мавзу инглиз тили мисолида эканлигини назарда тутади деган фикрдамиз. Шундай бўлсада, янада аниқлик киритиш мақсадида камчилик инобатга олиниб, тақризчини рухсати ва илмий семинарнинг қарори билан мавзуимизни “Талабаларнинг амалий компетенциясини вебинар технологиялари асосида такомиллаштириш (инглиз тили мисолида)” деб тўғрилашга тайёрмиз.
|
2. Диссертациянинг кириш қисмидаги ишнинг долзарблиги ва зарурияти акс эттирилган жумлаларда урғу фақатгина ахборот технологияларнинг, интернетнинг, масофавий таълимнинг аҳамиятига берилган. Ваҳолангки, ишнинг мақсади Ўзбекистон Республикаси ОТМларининг 5111400–Хорижий тил ва адабиёти (инглиз тили) таълим йўналиши талабаларининг амалий компетенцияларини вебинар технологиялари асосида такомиллаштиришдан иборат экан, кириш қисмида албатта талабаларнинг инглиз тилида амалий компетенциясини оширишда мазкур воситаларнинг аҳамияти акс этиши лозим эди. Ишнинг долзарблиги ва зарурияти келтирилган қаторларнинг бирор қисмида инглиз тили билан боғлиқлик кўрмадик. Бу эса биринчи камчиликда таъкидлаганимиз 13.00.06- Электрон таълим назарияси ва методикаси ихтисослик шифрига тўғри келиши ҳақидаги фикрни яна бир бор исботлайди. Диссертациянинг кириш қисмини синчковлик билан қайта шакллантириб амалий компетенцияларини вебинар технологиялари асосида такомиллаштиришнинг заруриятини инглиз тили фани билан боғлаган ҳолда ёритиш зарур. Бундан ташқари мазкур қисм 4та абзац бўлиши зарур, диссертантни ишида 3 та бўлиб қолган;
|
Ушбу пунктда кўрсатилган таклиф эътиборга олиниб тадқиқотнинг кириш қисми қайта кўриб чиқилди, диссертациянинг 4 бетида ишнинг долзарблиги янада такомиллаштирилди, танланган шифримиз илмий ихтисослиги 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили) бўлганлиги сабабли “Вебинар дарсларида талабаларнинг амалий/касбий компетенцияларини шакллантириш, инглиз тилини жой ва вақт билан чегараланмаган ҳолда ўрганиш танланган мавзунинг долзарблигини кўрсатади.
Биз рақобатдош давлат қуришни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйган эканмиз, бундан буён мактаб, лицей, коллеж ва олий ўқув юрти битирувчилари камида 2 та чет тилини мукаммал билишлари талаб қилинади. Бу қатъий талаб ҳар бир таълим муассасаси раҳбари фаолиятининг асосий мезонига айланиши лозим”,– дея таъкидлайди қатъият билан Президент Шавкат Мирзиёев. Дарҳақиқат, чет тилларни билиш бугун замон талабига айланди. Хорижий тилларни ўргатиш бўйича келажак учун мустаҳкам пойдевор бўладиган янги масофавий тизимни йўлга қўйиш вақти-соати келди. Шу мақсадда инглиз тилини ўқитишнинг янги концепциясини ишлаб чиқиш, унинг офлайн/ онлайн тарзда кенг тарғиб қилиш ва шунга шароит яратиш зарурияти туғилмоқда” деган жумлалар киритилди. Бундан ташқари, мавзунинг долзарблиги ва зарурати қисмига 4 абзац ҳам қўшилди.
|
3. Муаммонинг ўрганилганлик даражасида энг аввал Жаҳон олимларининг ишларига мурожаат қилиш, кейин эса Европа, МДҲ ва охирида ўзбек олимларининг ишларига мурожаат қилиш мантиқий жиҳатдан тўғри бўлади;
|
Кўрсатилган камчилик бартараф этилди. Муаммонинг ўрганилганлик даражасининг тартиби тўғриланди. Олдин Европа кейин Ўзбекистон олимларининг ишлари келтирилди.
|
4. Тадқиқотнинг предметини ҳам инглиз тили билан боғлаш керак;
|
Ушбу пунктда кўрсатилган камчилик тузатилди, тадқиқотнинг предмети “5111400–Хорижий тил ва адабиёти (инглиз тили) таълим йўналиши талабаларининг амалий компетенциясини вебинар технологиялари асосида тил кўникмалари интеграцияси фани мисолида такомиллаштиришнинг шакли, методи ва воситалари” га ўзгартирилди.
|
5. Диссертация ишида келтирилган янгилик вазифаларга номувофиқ. Илмий ишда вазифалар мақсадга асосан шакллантирилиши ҳамда вазифани бажариш жараёнида янгилик келиб чиқиши лозим. Мазкур диссертацияда бундай жараён кузатилмади. Масалан, биринчи вазифада масофавий ўқитиш ва унинг назарий асосларини тавсифлаш келтирилган. Лекин биринчи илмий янгиликда масофавий таълимнинг электрон, мобил, рақамли таълим шакллари мавжуд бўлиб, уларнинг таълим жараёнига татбиқи асосан андрагогик ва хеутагогик ёндашувлар асосида ташкиллаштирилиши ва когнитив, конструктив ҳамда коннектив назарияларга асосланган бўлиши зарурлиги айтилиб, масофавий ўқитиш ва унинг назарий асосларини тавсифлаш ҳақида аниқ янгилик айтилмаган. Илмий янгиликда зарурият эмас ишни бажариш жараёнида нималарга эришилганликни акс эттириш зарур. Ишда белгиланган вазифалар билан илмий янгиликларни мувофиқлаштириш зарур;
|
Ушбу пунктда кўрсатилган таклиф эътиборга олиниб, ишда белгиланган вазифалар билан илмий янгиликлар мувофиқлаштирилди.
|
6. Тадқиқотнинг амалий натижаларида “... талабаларнинг амалий кўникмалари такомиллаштирилган”, “...тавсиявий интерфаол методлар лойиҳаси ишлаб чиқилган”, “...методларни қўллаш бўйича умумий методик тавсиялар ишлаб чиқилган” деган умумий жумлалар келтирилган. Уларни яратилганлигини, ишлаб чиқилганлигини ва бошқаларни ҳуқуқий жиҳатдан тасдиқловчи бирор аниқ ҳужжатни иловаларда ҳам кўрмадик. Ваҳоланки, педагогика йўналишида бажариладиган илмий тадқиқот ишларида амалий натижа сифатида ишнинг хусусиятидан келиб чиқиб аниқ манбаа (Ўқув қўлланма, услубий қўлланма, ЎУМ, электрон дарслик, “ДГУ” ва ҳок.) яратилиши мақсадга мувофиқ бўлади;
|
Берилган тавсия инобатга олиниб, олдин 2-бобдан жой олган Вебинар дарсларида тил кўникмалари интеграцияси фанидан тавсиявий интерфаол методлар лойиҳаси энди диссертация ишининг иловасида ўз аксини топди. Ишимизда келтирилган методик тавсиялар 2.3.бўлимда жойлашди. Бундан ташқари тадқиқотимиз давомида СамДЧТИнинг MOODLE платформасида ишимизда берилган методик тавсиялар реал синовдан ўтиб, онлайн курсларни яратишда ўқитувчиларга амалий ёрдам кўрсатди.
2022 йилда Ламберт нашриётида “Fun activities for learning English” ўқув-услубий қўлланмамиз чоп этилиб, талабаларнинг амалий кўникмаларини айрим интерфаол методлар ва график органайзерлар ёрдамида такомиллаштириш йўллари келтирилган (ушбу қўлланма чоп эттирилган илмий ишлар рўйхатидан ўрин олган).
|
7. Диссертациянинг 1-боб “Вебинар технологиялар тушунчаси ва унинг шакллари” деб номланган 1.3-параграфида диссертант бир неча олимларнинг фикрларидан ҳаволалар келтирган (46-47-48-бетлар), лекин ундаги фикрларга муаллифлик нуқтаи назаридан ҳеч бир муносабат билдирмаган. Фикримизча, А.Ибраймов, Л.Кутепова, А.Лапшова, Угодчикова ва бошқа олимларнинг фикрларини ўз тажрибасидан муаллифлик мулоҳазалари билан бойитса ишнинг аҳамияти янада ошган бўлар эди;
|
Ушбу пункда кўрсатилган фикр инобатга олиниб, ишда берилган фикрлар бизнинг фикримиз билан умумлаштирилди. 1-бобда келтирилган барча олимларнинг фикрларини ўз мулоҳазамиз билан бойитдик.
|
8. Умуман олганда, биринчи боб “ХОРИЖИЙ ТИЛЛАРНИ ЭЛЕКТРОН ТАЪЛИМ (E–LEARNING) ОРҚАЛИ ЎРГАТИШ” деб номланган. Бироқ, унда электрон таълим орқали хорижий тилларни ўқитиш ҳақида маълумот деярли учрамайди. Маълумотлар, фикрлар барчаси умумий тарзда фақатгина таълимнинг шакллари, электрон таълим технологияларига, вебинар ва бошқаларга урғу берилган. Мазкур технологияларнинг аҳамиятини мавзунинг мақсадидан келиб чиқиб инглиз тили дарслари мисолида бойитиш зарур. Акс ҳолда, бобни олдига қўйилган мақсад бажарилмаган ҳисобланади. Ушбу бобдаги ҳар бир параграфни инглиз тилини ўқитиш жараёни билан боғлаш, маълумотларни ҳимоя қилинадиган ихтисослик шифри билан боғлаб кенгайтириш зарур;
|
Ушбу келтирилган камчилик инобатга олиниб, биринчи бобимиз қайта кўриб чиқилди ва номи “Талабаларнинг амалий компетенциясини вебинар технологиялари асосида такомиллаштиришнинг назарий асослари”га ўзгартирилди. Бундан ташқари бобнинг ҳар бир бўлими қайта кўриб чиқилиб, масофавий таълим орқали чет тилларни ўрганиш, электрон таълим жараёнида инглиз тилини ривожлантириш, ҳамда вебинар дарсларида инглиз тилини самарали ўргатишнинг аҳамияти қўшилди.
|
|