Диссертацияни тайёрлаш технологиялари1


Download 0.52 Mb.
bet8/26
Sana15.09.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1678712
TuriДиссертация
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   26
Bog'liq
амалий№11

Тадқиқот фарази - бу бевосита кузатилаётган ҳодиса, ўрганилаётган ҳодисанинг тузилиши ёки унинг таркибий қисмлари ўртасидаги алоқалар хусусияти ҳақидаги илмий асосланган таҳминдир. Фаразлар мавжуд фактлар асосида ишлаб чиқилади.
Хулоса сифатидаги фараз – объектив воқеликда ўз илдизларига эга бўлди, фикрни бевосита кузатилаётган ҳодисалардан уларнинг сабабли изоҳланишигача бўлган ҳаракат ҳисобланади.


«ТАДҚИҚОТ МАҚСАДИ» ТУШУНЧАСИНИНГ МАЗМУНИ
Магистрлик диссертацияси мавзуи тадқиқот ўзагини ташкил қилувчи ва янгилик, оригиналликнинг муҳим белгиларига эга масалалар доирасига чиқиб олишни таъминлайди.
Тадқиқот мақсади - бу тадқиқотчи ўз ишини якунлашда эришишни хоҳлаган пировард натижадир.
Муаммо ечими магистрант ишининг мақсади сифатида кўриб чиқилади.
Мақсад тадқиқотнинг характери, бориши ва вазифаларини белгиловчи ўзига хос охирги сабабдир. Шу асосда иш тузилишининг аниқ мақсадга бўйсундирилиши керак бўлган мантиқийлиги келиб чиқади.


Муаммони ҳал этиш жараёнидаги вазифалар:
Назарий тушунчаларнинг ушбу тадқиқотда қўлланиладиган
жиҳатларини аниқлаш.
Амалий муаммоларнинг назарий билим даражасидаги таҳлилини ўтказиш ва бу билан унинг натижалари, хулосалари ва тавсияларининг илмий асосланишини таъминлаш.
Ўрганилаётган ҳодисаларнинг миқдорий, статистик кўрсаткичлар ёрдамидаги ўлчаниши ва рўйхатдан ўтказилишини таъминлаш.
Қўйилган муаммо диссертациянинг кириш қисмида тадқиқот мақсадининг ифодасида акс эттирилиши керак.
Ўз навбатида, мақсад тадқиқот тактикасини - аниқ қадамларнинг изчиллигини – муаммони ҳал этишга асос бўладиган тадқиқотчилик вазифаларини белгилайди.


«ИЛМИЙ ИШ РЕЖАСИ» ТУШУНЧАСИ МАЗМУНИ
Илмий иш режаси жамулжам ҳолида унинг моҳиятини акс эттиради. Бу муаллиф айтмоқчи бўлган нарсанинг схематик ифодасидир.
Режа тадқиқот жараёнида ўзгариши мумкин, чунки объектни ўрганиш ва илмий вазифа ечимининг янги жиҳатлари топилиши мумкин.

Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling