Диссертацияни тайёрлаш технологиялари1


Download 0.52 Mb.
bet1/26
Sana15.09.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1678712
TuriДиссертация
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26
Bog'liq
амалий№11


ДИССЕРТАЦИЯНИ ТАЙЁРЛАШ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ1

11.1. Илмий ахборот билан ишлаш: мутолаа қилиш, ёзма ва оғзаки шаклларда баён қилиш ҳамда унинг функциялари ва турлри.


11.2. Диссертация ҳақида умумий тушунча ва уни ёзиш методикаси.
11.3. Диссертация ишини расмийлаштириш, ҳимояга тайёрлаш ва уни шакллантириш механизмлари.


11.1. Илмий ахборот билан ишлаш: мутолаа қилиш, ёзма ва оғзаки шаклларда баён қилиш ҳамда унинг функциялари ва турлри

М


Илмий тадқиот ва инновация фаолиятини, энг аввало, ёш авлодни ижодий ғоялари ва ишланмаларнини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантириш, шунингдек, ушбу фаолиятда иқтидорли ёшларни фаол иштирок этиши учун қулай шароитлар яратиш белгилаб берилди.
Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 29 ноябрь фармонидан
агистратура – бакалаврият негизида ўқиш муддати камида икки йил бўлган аниқ мутахассислик бўйича олий таълим.2 Магистр эса олий таълимнинг магистратура босқичи бўйича дастурларни мувоффақиятли ўзлаштиршган шахсларга бериладиган академик даража ҳисобланади. Магистаратура магистраларни илмий тадқиқотчилик ва илмий педагогик фолиятга тайёрланган мутахассисларни тайёрлаш шаклидир. Олий таълим тизимида магистр даражаси мавқеи жиҳатдан бакалаврдан кейин, фан номзоди (PhD) даражасидан олдинги ўринда туради. Бу илмий даража эмас, балки академик жаража ҳисобланади. Чунки, у олий мактаб битирувчисининг таълимий даржасини акс эттиради. Унда бошловчи илмий ходимга мос бўлган қобилият ва малакалар борлигидан далолат беради. Магистр учун илмий тадқиқот малакалари диссертаци тадқиқотини юритиш ва муайян лавозимларда юқори малакали ишларни бажариш учун зарур деб фараз қилинади.
Шунингдек магистратура олий ўқув юртларининг илмий-тадқиқотчилик фаолиятини юритишга (диссертация тадқиқотини юритишга) қобилиятли битирувчиларни ҳам тайёрлайди.
Мутолаа турлари ва қоидалари

  1. Мутолаа – нутқий фаолиятнинг мураккаб шакли бўлиб, соф техник жиҳати мутола қилиш ва тез ўқиш малакаларини орттириш ва ижодий жиҳатдан матндан зарурий ахборотларни олишдан иборат.


  2. Download 0.52 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling