11.2.6 Чизма
Диссертация иши мақсадларига қараб тадқиқотлар типлари
Умумлаштирувчи.
Оммалаштирувчи характеридаги.
Новаторлик.
Чукурлаштирувчи характеридаги.
Назарий-методологик тусдаги.
Эмпирик тусдаги.
Мавзунинг долзарблигини асослаш
Диссертациянинг КИРИШ матни икки нуқтаи назардан баён килинади:
1) Ушбу мавзуга жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши эҳтиёжлари юзасидан мурожаат килишнинг долзарблиги - айни шу вақтда айнан шу мавзуга мурожаат этишнинг сабабларини қисқача ёритиш, жамиятнинг бугунги кундаги ҳолатининг мазкур мавзуни тадқиқ қилишни ғоят зарур қилиб қўйган ўзига хос хусусиятларини тавсифлаб бериш.
2) Ушбу мавзуга фаннинг ички эҳтиёжлари юзасидан мурожаат қилишнинг долзарблиги - нима учун бу мавзунинг айни шу вақтда бунчалик долзарб бўлиб қолганлиги, унинг шу тарзда очиб берилишига илгари нима ҳалакит килганлигини изоҳлаш, унга мурожаат қилишнинг фан ривожининг динамикаси, бу муаммо бўйича янги ахборотларнинг тўпланиб қолганлиги, мавжуд тадқиқотларда унинг етарли даражада ишлаб чиқилмаганлиги, муаммони янгича талқинда, тадқиқотнинг янги услублари ва услубиётларидан фойдаланиб ўрганиш зарурлиги билан боғлик эканлигини кўрсатиш.
11.2.7 Чизма
«ФАРАЗ» ТУШУНЧАСИ МАЗМУНИ
Фараз (гипотеза) (қадимги грек тилидан - асос, таҳмин) — олдиндан ўрганилган фактлар, ҳодисалар, жараёнларнинг муайян мажмуига асосланган, уларни изоҳлаш учун илгари суриладиган ва тасдиқланиши ёки инкор этилиши лозим бўладиган назарий таҳмин.
Do'stlaringiz bilan baham: |