Диссертацияни тайёрлаш технологиялари1


Аннотация – асарнинг моҳияти. Тақриз


Download 0.52 Mb.
bet3/26
Sana15.09.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1678712
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26
Bog'liq
амалий№11

Аннотация – асарнинг моҳияти.

  • Тақриз – ёзма хулоса.

  • Мақола – бу мустақил илмий тадқиқот бўлиб, у долзарб илмий муаммо бўйича ўз фикрини баён қилиш;

  • Илмий тадқиқот (диссертация).

  • Курс иши.

  • Диплом иши.

  • Ўқув лоийҳа бўйича ҳисобот.

  • Эссе – ҳажми таклиф этилган мавзудаги 100 сўздан 5000 сўзгача бўлган асар.

    3. Ахборотни оғзаки шаклда етказиш:

    1. Маъруза билан чиқиш:

    • мақсадни назарда тутиш;

    • асосий фикр ва қоидаларни ифодалаш: матннинг ёзилиши;

    • маъруза ва ахборот билан чиқиш; нутқ сўзлаш.

    1. Тадқиқот – ўқув (илмий) иш якунлари ҳақидаги оғзаки ахборот:

    • интерактив диалог шаклда ўтказиш;

    • гуруҳ барча иштирокчилари сўзга чиқишади;

    • гуруҳ етакчиси сўзга чиқади.

    11.2. ДИССЕРТАЦИЯ ҲАҚИДА УМУМИЙ ТУШУНЧА ВА УНИНГ ЁЗИЛИШ МЕТОДИКАСИ

    Диссертация – (лот. тадқиқот, мулоҳаза) – илмий даража олиш учун ёзилган тақдим этилган ва кенг жамоатчилик олдида якка тартибда ҳимоя қилинадиган илмий асар.3


    М
    Она - Ватанимизни равнақ топтириш, юртимида илмий муҳитни юксалтириш, халқимизда, айниқса, ёшларда илмий фанга интилишини кучайтириш, илмий-техникавий, инновацион соҳаларни янада тараққий эттириш учун келажакда ҳали кўплаб эзгу ишларни амалга оширамиз.
    Шавкат Мирзиёев. 1-жилд. 179 бет. 2017 йил.
    агистрлик диссертацияси – магистрни тайёрлаш бўйича асосий касбий таълим дастурига ўқитишнинг якунловчи босқичида талаба - магистрант томонидан илмий раҳбар раҳбарлигида мустақил бажариладиган илмий йўналишдаги якуний малака иши.4

    Магистрлик диссертацияси докторлик диссертациясидан жиддий фарқ қилади. У кўпроқ ўқув тадқиқотчилик ишлари бўлади. Иш ҳимоя қилингандан сўнг магистр деган даража берилади. Магистрантларнинг илмий тадқиқотчилик ишлари фаолияти XXI аср илм фани мавоффақиятининг гаровидир. Бугунги кунда бизни ўраб турган жамики нарсалар – бу инсон илмий фаолиятининг амалий шакллари бўлиб ҳисобланадиган технологиялар ва ишлаб чиқариш жараёни орқали моддий бойликларда мужассам бўлган ақлий иш маҳсулидир.
    Магистрлик иши малакавий иш бўлганлиги учун уни ёзиш ва ҳимоя қилишда қатор талаблар келиб чиқади. Илмий иш бу аввало қатъий режали фаолиятдир. Гарчи фанда тасодифий кашфиётлар қилиб турилсада, лекин фақат режали замонавий воситалар билан пухта қуролланган илмий тадқиқот табиат ва жамиятдаги объектив қонуниятларни очиш ва теран билишга ёрдам беради. Шундан кейин аввал-бошдан фикрнинг аниқ мақсадини кўзлаб ишлашни давом эттириш, олдинга мўлжалланган илмий тадқиқот схемасини аниқлаштириш, ўзгартириш, унга қўшимчалар қилиш жараёни кечади. Илмий тадқиқот умумий мақсади қуйидаги эҳтиёжларга жавоб берадиган назарияларни қуришдан иборат:

    • фактларни таҳлил қилиш, таснифлаш бир тизимга солиш (синтез қилиш);

    • реал оламни фактлар орқали таҳлил қилиш ва англаб олиш;

    • яъни натижаларни олдиндан айтиб бериш ва ходисалар ривожини башорат қилиш.

    Тадқиқот умумий илмий методологиясининг процессуал тузилиши:

    1. Олдигни тадқиқотлар тажрибасини ўрганиш.

    2. Муаммоли нуқталарни ўрганиш.

    3. Мушоҳада юритиш.

    4. Ечимини излашнинг етакчи тамойилларини асосли танлаш;

    5. Услубларнинг қўлланилиши.

    6. Ҳодиса моҳиятига кириб бориш.

    11.2.1. Чизма



    Download 0.52 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling