18
Тадқиқотларимизни давом эттирган ҳолда бюджетнинг ижтимоий
харажатларини таҳлил этиб ўтамиз. Мамлакатимизда
давлат бюджети
маблағларида ижтимоий соҳа харажатлари улуши 60 фоиз атрофида бўлиб
қолмоқда. Масалан, 2012 йилда мазкур кўрсаткич 59 фоизни ташкил этган
бўлса, 2019 йилга келиб, 54 фоиз атрофида бўлаётганлигини кўриш мумкин.
Бошқача
айтганда, кўрсаткич 13 трлн. сўмдан 58 трлн. сўмгача ошган. Бу эса
ушбу харажатлар ҳажмининг 4,8 баробарга ортганлигини ўзида акс эттиради
(2-жадвалга қаранг). Ўз
навбатида, бюджет харажатларининг умумий ҳажми
5,1 баробарга ортган. Таъкидлаш лозимки, бюджет харажатлари ошаётган бир
пайтда, ижтимоий соҳа харажатлари параллел ҳолда ўзгармасдан қолмоқда. Бу
ўз навбатида, ижтимоий соҳа харажатларини
таъминлашда хусусий сектор
улуши ёки бошқа соҳа харажатлари ошаётганлигини англатади.
Таъкидлаш лозимки, 2018-2019 йилларда бюджет сиёсатида аҳолини арзон
уй-жойлар билан таъминлашга кўмаклашишни ўзида акс эттирувчи харажатлар
ҳам амалга оширилган. Бу эса, ўз навбатида, бюджетнинг ижтимоий аҳамияти
кучайиб бораётганлигини кўрсатади. Умуман олганда, 2016 йилгача бўлган
даврда ўзгариш уйғунлик билан бир маромда бўлганлигини, 2017
йилдан
бошлаб барча соҳаларда кескин бурилишлар юзага келганлигини қайд этиш
лозим. Шунингдек, маданият ва спорт соҳаси учун харажатлар 2015 йилга
келиб, ўтган йилга нисбатан ўзгариши юқори бўлмаган (1-расмга қаранг).
Do'stlaringiz bilan baham: