Диссертацияси илмий раҳбар: Д. И. Рўзиева педагогика фанлари доктори, доцент
Download 3.14 Mb. Pdf ko'rish
|
Диссертация Бўлажак ўқитувчиларда конфликтологик компет Full
202 14-илова Мулоқотда ўз - ўзини бошқариш даражасини аниқлаш сўровномаси Мазкур сўровнома америкалик психолог М.Снайдер томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, шахснинг мулоқот давомида ўз-ўзини қанчалик кучли бошқара олишини ўрганишга хизмат қилади. Кўрсатма: “Диққат билан қуйидаги берилган 10 та гапни ўқиб чиқинг. Гаплар мазмунида ифодаланган фикр ўзингиз учун қанчалик тегишли эканини билдиринг. Бунда “тўғри”, “тўғри шекилли” каби жавоблардан фойдаланинг” Сўровнома материали: 1. Менинг назаримда, бошқаларнинг хатти-ҳаракатларига тақлид қилиш осон эмас, 2. Мен атрофдагилар диққатини жалб этиш ёки уларни кулдириш учун ҳар хил қилиқлар қила олган бўлар эдим. 3. Мендан тузуккина актёр чиқиши мумкин эди. 4. Атрофдаги одамлар назарида мен баъзи нарсаларни ҳаддан ташқари юракка яқин оламан. 5. Дўстлар даврасида мен камдан-кам бошқаларнинг диққат марказида бўламан. 6. Ҳар хил вазиятларда ҳар хил одамлар билан мулоқот қилишда мен ўзимни турлича тутаман. 7. Мен бирор нарсага қатъий ишонганимдагина уни ҳимоя қилиб, ёқлаб чиқишим мумкин. 8. Одамлар билан муомала-муносабатда муваффақият қозониш учун мен атрофдагиларга маъқул тушадиган хатти-ҳаракатларни қилишга интиламан. 9. Мен “кўргани кўзим бўлмаган” одамлар билан ҳам ўзимни дўстона тута оламан. 10. Мен ҳар доим ҳам ўзимнинг ҳақиқий сифатларимни намойиш этмайман. 203 Натижаларни ҳисоблаш: Калитга мос келган ҳар бир жавоб учун 1 балл қўйилади. Калит: “тўғри”, “тўғри шекилли” - 1, 5, 7; “нотўғри”, “нотўғри шекилли” - 2, 3, 4, 6, 8, 9,10. Текширилувчининг жавоблари калит билан солиштирилгач, балларнинг умумий йиғиндиси ҳисоблаб топилади. Натижаларнинг талқини: Агар текширилувчи самимий жавоб берган бўлса, унинг мулоқотда ўз- ўзини бошқара олиш даражаси ҳақида қуйидаги фикрларни билдириш мумкин: 1-3 – коммуникатив назорат суст; ҳулқ-атвор барқарор, вазиятга қараб ўзгаравермайди мулоқотда самимий равишда кўнгилдаги гапни гапириш эҳтимоли юқори: дангаллик ва чўрткесарликнинг кучли эканлиги атрофдаги баъзиларга ёқмаслиги мумкин. 4-6 – коммуникатив назорат ўртача; самимият даражи юқори, лекин баъзида ҳиссиётлар “жилови” бўш қўйиб юборилади: хулқ-атворда атрофдагиларнинг фикрларини инобатга олиш мавжуд. 7-10 – коммуникатив назорат юқори; тезлик билан ҳар қандай ролга кириша олиш; вазият ўзгариши билан шахсий хулқ-атворни осонгина ўзгартириш; атрофдагиларда қандай таасурот қолдирилишини олдиндан билиш. М.Снайдернинг таъкидлашича, коммуникатив назорат даражаси юқори бўлган одамлар қайси вазиятда ўзини қандай тутиш кераклигини биладилар, ўз эмоцияларининг ифодаланишини бошқарадилар. Бироқ улар ўзларини табиий тутишга қийналадилар, воқеалар ривожини олдиндан пайқаб бўлмайдиган вазиятларни хуш кўрмайдилар. Коммуникатив назорат даражаси паст бўлган одамлар ўзини табиий ва очиқ тутадилар, лекин вазият ўзгарганда, янги вазиятга мослашишда қийналадилар. Download 3.14 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling