Умумий чидамлиликни – узоқ вақт давомида интенсив ишлай олиши (чегара деб ҳисобланганнини 50% даража)да тана мушакларинигш яримидан кўпи иштирок этар экан. Ўзимизда ва чет элда кўп тарқалган кордиохирурк академик Н.М.Амосовнинг организмнинг барча бўғинлари ва мушаклар гуруҳлари учун ишланган ва тавсия қилинган гимнастика машқлари тавсия қилдик.
Хулоса шуни айтиш мумкинки: 1) машғулотларни энг содда ҳаракатлардан бошлаб сўнг мураккаб ҳаракатларга ўтиш, кескин ҳаракатларни машғулотнинг ўртасида бажариш лозимлиги қоидасига риоя қилиш, ҳар бир ҳаракат акти ёки ҳаракат фаолиятининг бажариш суръатини аста-секинлик билан ошириш; 2) машқлар, ҳаракаталарини бажаришда юзага келтирадиган юклама меъёрини ўз ички имкониятидан келиб чиқиб танлаш (билмаса мутахассис маслаҳатини олиш), ҳаракатлар, машқларни муайян малака хосил бўлгунгача босқичма-босқич ўзлаштириш ва бажаришни одатга айлантириш;
2.2. Ноананавий соғломлаштириш тренировкаларининг
воситалари
Юқорида қайд қилинган анъанавий соғломлаштириш спорт турларига қўшимча асримизнинг иккинчи ярмида мамлакатимизда оммавий тус оладиган соғломлаштириш спорти турларининг айримларини кун тартибида фойдаланишингизни назарда тутиб эътиборингизга ҳавола қилдик.
АКВАТЛОН. Москва шаҳрининг олий ўқув юртларидан бирида туғилди. Таркиби иккига бўлинади. Соғломлаштириш мақсадида сув ости ласт билан, мўлжал олиш ва иккинчи спорт бўлими сув ости жанги ва вақтга сузишдан иборат. Бу турнинг иккала йўналиш чидамлилик, қўрқмаслик, куч ва бошқа қатор сифатларни ривожлантиради. 1982 йилдан буён мусобақалар ўтказилади, бу турнинг ҳавасмандлари ўзларининг асосациясига эга ва яқин орада Ҳалқаро сувга чиқиш ниятлари бор.
АКРОБАТИКА РОК-Н-РОЛЛ. Рок-н-ролл рақси сифатида мана 25 йилдан ортиқ вақт давомида ўз мухлисларига эга. Аввалига рок-н-ролл рақс – монолог сифатида юзага келиб, ҳозирда уни гуруҳ бўлиб ўйин (рақс)га тушмоқдалар. Эндиликда аёл ва эркак техникаси такомиллашган сари унга акробатика элементлари қўшилмоқда ва оммавий соғломлаштириш спортига айланмоқда. Рок-н-роллнинг ўзини ҳалқаро уюшмаси бўлиб – Ҳалқаро рок-н-ролл федерацияси деб номланди. Ўз таркибида бу ўттиздан ортиқ иштирокчи мамлакатларни бирлаштирган. Йилига 20 дан ортиқ ҳалқаро турнирлар, шулар қаторида Жаҳон, Оврупа чемпионатлари, Жаҳон, Оврупа кубоклари ва бошқалар ўтказилади. Ҳозирча Россияда жуда оммавий тус олган бўлиб, рақснинг айрим элементларидан соғломлаштириш машғулотларида фойдаланиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |