Диссертацияси илмий раҳбар: Ш. Н. Ахмедова, филология фанлари доктори, профессор Бухоро 2022


Download 1.16 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/64
Sana08.01.2023
Hajmi1.16 Mb.
#1083877
TuriДиссертация
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   64
Bog'liq
ДИССЕРТАЦИЯ

 
Эсселар: «Қуёш заррасига завол бегона», «Яшаб ўтди шундай бир 
одам», «Ижод кўзгусида акс этар қалби» каби хотира-эсселар. 
 
Айрим публицистик мақолалар. «Ошкоралик овози», «Сўзларим 
етгайми сенга...», «Ёзма нутқ – саводхонлик кўзгуси», «Нон вужуднинг, 
китоб руҳнинг эҳтиёжидир». 
Шоир ижодида бағишловлар салмоқли ўрин эгаллайди. Бу жанр ўзбек 
адабиётига Европа ва рус адабиёти орқали кириб келган. «Посвяшение – 
бағишлов» жанрига хос хусусиятлар ҳақида фикр юритилар экан, «Шарқ 
адабиётида эса бу вазифани қасида бажарган»лиги айтилади
50
. Бу эса қасида 
ва бағишлов жанрлари ўртасидаги алоҳидаликларни аниқлаштириб олишга 
эҳтиёж туғдиради. «Бағишлов – у ёки бу кишига бағишланувчи шеър жанри, 
аммо қасида ё хат эмас»
51
дейилади. Хусусан, қуйидаги аниқ таърифни 
ўқиймиз: «Бағишлов ёрқин келажакка эга, новатор жанрдир, шу билан бирга, 
унинг машҳур воқеаларга бағишланган тури инқилобдан олдинги 
анъаналарга ҳам эгадир. Бағишлов прототипли шеър ҳамдир. Бу ҳол ундаги 
типиклаштириш ва индивидуаллаштиришга ҳам муайян талаблар юклайди.
Бағишлов жанрининг бирон кишига аталган ё бирон жонли воқеага 
бағишланган ё бирор ташкилотга бахшийда этилган, ёки бирор миллатга, 
халққа қаратилган кўринишлари бизда кенг тарқалди. Бу жанрнинг ўзи ўзбек 
лирикасининг ғоявий-бадиий тараққиётида алоҳида мавқега эга»
52
. Aйни шу 
манбада қасида жанри ҳақида шундай дейилади: «Қасида – бирон машҳур 
арбоб, тарихий шахс, қаҳрамон, муҳим воқеага мадҳия тарзида ёзилган 
асар»
53
. Кўринадики, қасида ва бағишлов жанрлари бир-бирига жуда яқин 
турса-да, ўзига хос характер хусусиятлари билан фарқланади. Қасидалар 
марказида турган шахслар ёки воқеалар ўз ижтимоий даражасига кўра анча 
юқори ўриндалигини кўриш мумкин. Масалан, Э.Воҳидовнинг «Ўзбегим», 
«Инсон», A.Ориповнинг «Ўзбекистон», Жамол Камолнинг «Инқилоб», 
50
Ҳотамов Н., Саримсоқов Б. Aдабиётшунослик терминларининг русча-ўзбекча изоҳли луғати – Тошкент: 
Ўқитувчи, 1979. – Б. 238. 
51
Адабий тур ва жанрлар. (Тарихи ва назариясига оид) Лирика. 3 жилдлик. 2 жилд. – Тошкент: Фан, 1992. – 
Б. 163. 
52
Шу манба. –Б. 165. 
53
Шу манба. –Б. 155. 


64 
«Ўзбекистон» қасидалари мисолида фикримиз далилланади. (Шу ўринда 
айтиб ўтиш керакки, мумтоз адабиётимизда баҳор, куз фаслига; ҳажвий ва 
ҳасби ҳол мазмунидаги қасидалар ҳам мавжуд.) Қасида ва бағишловларнинг 
яна бир фарқли жиҳати шундаки, қасидалар ҳажм жиҳатидан бағишловларга 
қараганда анча катта бўлади. Қасидалар ўз мазмунига кўра, одатда, 
дабдабали характерга эга бўлиб, тантанавор услубда ёзилади. Бағишловларда 
эса бу жиҳат бироз қуйи кўринишда намоён бўлади. Юқоридаги манбаларда 
қасида ва бағишловларга берилган таъриф бир-бирига ўхшаш эканлигини 
кўрамиз. Бағишлов жанрига хос хусусиятнинг ёрқинроқ ифодаси, уларнинг 
қандай муносабат билан ёзилиши жиҳатидан қуйидагича изоҳланади: 1) 
«асарнинг бирон-бир шахсга бағишланганлигини ифода этувчи қисми, 
дебоча»
54
. Бундай бағишловларда асарнинг бошланиш қисмида танланган 
шахснинг мадҳи келтирилган, яъни унга миннатдорчилик изҳор этилган 
махсус қисм ўрин олган. С.Воҳидов ижодида бундай бағишлов тури мавжуд 
эмас. 2) «замонавий адабиётда бағишлов асарнинг муаллиф ҳурмати, эъзози, 
миннатдорлиги, муҳаббати ва ҳ. туйғулар ифодаси сифатида бирон-бир шахс, 
унинг хотираси, муайян бир жой, муассаса, воқеа-ҳодиса ва ш.к.ларга 
бағишланиши, шу ҳақдаги қайд»
55
дейилар экан, бундан шартли равишда 
шундай хулосага келиш мумкин. Яъни бағишловлар 1) реал шахсга ва; 2) 
бирор предмет (воқеа)га қаратилган бўлади. С.Воҳидов ижодида, асосан, 
реал шахсга атаб ёзилган бағишловлар мавжуд. Шоирнинг реал шахсга 
қаратилган бағишловлари марказида турувчи прототип эса бағишлов 
ёзилаётган вақтда ҳаёт ёки вафот этиб кетган бўлиши ҳам мумкин. Aйни шу 
жиҳат бағишловнинг мазмун мундарижасини, муаллифнинг бадиий мақсад 
йўналишини белгилаб беради. С.Воҳидов бағишловлари ҳам шу тасниф 
жиҳатидан фарқланади. Шоирнинг бағишлов шеърларини характерига кўра 
қуйидагича таснифлаш мумкин: а) мадҳия бағишлов – шоирнинг ҳурмати 
ифодаланган, миннатдорлиги акс этган бағишлов шеърлар: «Жайронлари 
54
Қуронов Д., Мамажонов З., Шералиева М. Адабиётшунослик луғати. – Т.: Академнашр, 2013. – Б. 68. 
55
Шу манба. – Б. 68. 


65 
бордир» – Жайрон қўриқхонаси жонкуяри Ғулом Жумаевга; «Уйқусиз тун 
балладаси» – Aбдунаби Ҳамрога; «Шоир қалби» – Жаҳонгирга; «Сингли 
борнинг…» – Синглим Саломатга; «Сино қайтаётир» – Бухоро театри 
саҳнасида Ибн Сино сиймосини яратган актёр Муҳаммад Рафиқовга; «Ўзинг 
экмаган боғда» – Устоз Шариф Нурхонга; «Кузнинг дардли оқшоми» – 
Синфдошим, 
жонкуяр 
деҳқон 
Холмурод 
Ҳожиевга; 
«Томирида 
Зарафшоннинг туғёни» – Заҳматкаш ёзувчи укам Жўра Фозилга. Бундай 
бағишловларда шоир шеърда назарда тутилган шахснинг эзгу фазилатларига, 
одамийлик хислатларига кўпроқ аҳамият беради, уни мадҳ этади, мақтайди. 
Буни «Дилида икки дарё бор» (Шифокор ва шоир биродарим Aҳмад Самад 
Ниҳолийга бағишлайман) шеъри мисолида ҳам кўрамиз: 
Маҳорат берса гар Оллоҳ гул очгай турфа хислатлар, 
Кўрингай бир юракда бир эмас, қўша фазилатлар. [IV, 42] 

Download 1.16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling