Dissertasiyasi
Download 31.26 Kb.
|
Magistrga
Ilovalar
КИРИШ КИРИШ (фалсафа доктори (PhD) диссертацияси аннотацияси) Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурияти. Дунё мамлакатларида боқувчисини йўқотган етим болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш, уларга таълим-тарбия бериш муаммолари ҳар томонлама ўрганилган ва ижобий натижаларга эришилганлиги сабабли амалиётга жорий қилинмоқда. Бола вояга етиши даврида турли ижтимоий сабаблар туфайли етим бўлиб қолиши мумкин. Етимликнинг олдини олиш муаммолари фостер оиласи мисолида амалга оширилади. Натижада, боланинг етим бўлиб қолиш ҳолатларини бартараф этишга сабаб бўлади. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ассамблеяси томонидан қабул қилинган 1989 йил 20 ноябрдаги «Бола ҳуқуқлари тўғрисида»ги Конвенцияга мувофиқ тарбияланувчи ижтимоий ҳимоя қилинади. Унда кўзда тутилган мақсадни амалга оширишда ҳар бир давлат масъул эканлигини ҳис этади. Жумладан, болалар уйларидаги тарбияланувчилар шахс сифатларининг шаклланиши ва бир қанча руҳий ҳолатларга тааллуқли муаммолар, қаровсиз қолган болалар орасидаги жиноятчилик, қонунбузарлик ҳолатлари, бола ҳеч қачон жиноятчи ёки қонунбузар бўлиб дунёга келмаслиги, қаровсиз қолган болалар ўртасидаги қонунбузарлик ва жиноятчилик хусусиятларини қайта тарбиялашга эришиш мумкинлиги юзасидан муаммоларнинг ечимларини топишга эътибор қаратилган ва илмий - тадқиқот ишларида ўз аксини топган. Мамлакатимизда сўнгги йилларда меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларига катта эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2021 йил 28 июль куни кам таъминланган оилалар ҳамда меҳрибонлик уйларида истиқомат қилувчи болаларни қўллаб-қувватлашга бағишланган видеоселектор йиғилишида қуйидагиларни таъкидлади. “Меҳрибонлик уйлари”даги болаларга тарбия бериш, уларни фан, хорижий тиллар, касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш, спорт билан шуғулланишларини ташкил этиш бўйича мутлақо янги методикаларни ишлаб чиқиш зарур”.1 Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 64-моддасида меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларини тўлиқ назоратга олиш ва уларнинг ижтимоий таъминоти кафолатланиб қўйилган. Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги «Таълим тўғрисида»ги қонуннинг 54-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 февралдаги ПҚ-4185-сон «Етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 апрелдаги 171-сон “Оила Кодекси тўғрисида” ги қарори, 2019-2023 йилларда меҳрибонлик уйларини ноинституциялаштириш дастурини ишлаб чиқиш, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 824-сон «Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни жойлаштиришнинг муқобил шакл ва методларини танлаш, оила институтини мустаҳкамлаш ҳамда ижтимоий етимликнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 17 октябрь 230-сон қарори билан тасдиқланган «Меҳрибонлик уйи тўғрисида”ги Низоми қабул қилиниб, у ўзининг амалдаги ижросини таъминлади. Мазкур соҳага тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу тадқиқот иши муайян даражада ҳизмат қилади. Download 31.26 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling