«Нутқ мускулларини иннервация қилувчи мия тизимининг органик жароҳатланишига сабаб бўлувчи бош миянинг локал жароҳатлари (инсультлар, травмалар, ўсмалар) дизартриянинг этиологиясидир…» - «Нутқ мускулларини иннервация қилувчи мия тизимининг органик жароҳатланишига сабаб бўлувчи бош миянинг локал жароҳатлари (инсультлар, травмалар, ўсмалар) дизартриянинг этиологиясидир…»
(Визель Т.Г.) ДИЗАРТРИЯНИНГ АСОСИЙ БЕЛГИЛАРИ - Товушлар талаффузи ва нутқнинг просодик компонентларининг бузилиши . Бунда нафақат ундош товушлар, балки унли товушлар ҳам бузилади. (товушнинг нотўғри талаффузи, йўқлиги, алмаштириш, аралаштириш ).
- Товушлар талаффузи бузилишининг асосий сабабларидан яна бири бу артикуляцион моториканинг бузилишидир .
Дизартриянинг 1 белгиси - мушак тонусидаги камчилик билан ифодаланувчи артикуляцион бузилиш. Артикуляцион мушакларда унинг қуйидаги шакллари ажратилади: -артикуляция мушакларининг таранглиги (тил, лаб, юз ва бўйин мушаклари тонусининг доимий баландлиги). Ундошларни юмшоқ талаффуз қилиш билан характерланади
- - гипотония (мушаклар тонусининг пасайиши) гиперсаливация-сўлак оқиши, юмшоқ танглай мушаклари тонусининг пасайиши туфайли бурунлашган талаффуз, ундошларни юмшоқ талаффуз қилишнинг қийинлашуви — дистония (мушаклар тонуснинг ўзгарувчанлиги) тинч ҳолатда – артикуляцион аппаратнинг мушаклари тонуси паст бўлади, нутқ актида эса тонус кескин ошади.
Дизартриянинг 2 белгиси - Артикуляция моторикасининг бузилиши, бунда артикуляция мушакларининг ҳаракатчанлиги чегараланади, ихтиёрсиз ҳаракатлар(гиперкинезлар, треморлар), мушак тонусининг бузилиши натижасида ҳаракатчанликнинг чегараланганлиги кучаяди
Дизартриянинг 3 белгиси - Дискоординация бузилишлари. Бу бузилишлар артикуляция ҳаракатларининг аниқлиги ва ҳаракатлар мувофиқлигининг бузилиши билан ифодаланади. Айниқса дифференсацияланувчи нозик ҳаракатларни бажаришда яққол кўзга ташланади. Ҳаракатлар кўпинча гиперметрик тарзда бажарилади (ҳаддан ташқари ортиқча мувозанатлилик тарзида )
Do'stlaringiz bilan baham: |