Дизелларда таъминлаш тизими. "Коммон рейл " ёнилғи таъминлаш тизими конструкцияси


Common Rail ёнилғи таъминлаш тизими, афзалликлари ва


Download 40.32 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/2
Sana02.06.2024
Hajmi40.32 Kb.
#1835654
1   2
Bog'liq
6-мавзу TTB

Common Rail ёнилғи таъминлаш тизими, афзалликлари ва
камчиликлари 
Common Rail 
англо-русс луғати бўйича сўзма сўз «Умумий 
магистрал» деган маънони англатади. Айни шу таъриф билан 
«Common Rail» нинг ишлаш принципи боғланган. 
Янги тизимни яратиш учун ѐнилғини тўғридан тўғри двигател 
цилиндрига бевосита пуркаб берувчи двигател ишлаб чиқилган. Бу 
эса дизел двигателларига бирданига бензинли двигателларга хос 
қувват ва динамик храктрестикаларини яхшиланишига олиб келди. 
Кейинги қадамлардан бири бу двигател режимларини бошқарув 
программалари (дастурлари) киритилган бошқарув электрон 
блокнинг яратилиши бўлди. Ва кейинги қадами бўлиб умумий 
магистралга катта босим билан ѐнилғини узатиш принципи бўлди. 
Дизел двигатели бошқа двигателлар каби ўзгарувчан юклама ва 
режимларда ишлайди. Двигателга тушадиган юклама ҳам ҳар хил 
бўлиб тирсакли валнинг айланишлар сонига боғлиқ бўлмаслиги 
мумкин. У ҳолда ѐнилғи пуркаш тизимида босимни қандай қилиб 
доимий ушлаб туриш мумкин деган саволга бошқарув блогини жорий 
этилганлиги, яъни насоснинг иш унумини ўзгариши ҳисобига 
системада юқори босимнинг ушлаб турилишига эришилади. 


Common Rail 
тизимининг умумий тузилиши ва ишлаши 


Common Rail 
ѐнилғи тизимини афзаллиги нимада деган саволга: 
Электрон бошқарувнинг юқори аниқлиги, пуркаш босимининг 
юқорилиги, цилиндрдаги ѐнилғининг юқори кўрсаткичлари билан 
алангаланиши, ва двингателнинг оптимал (муқобил) ишлаши.
Common 
Rail 
ѐнилғи тизимининг кириб келиши дизел 
двигателларини мисли кўрилмаган даражада ривожланишига олиб 
келди. Чунки захарли моддаларни экологик меъѐрлардан ортиб 
бориши сир эмас эди. Бу сабабалар айни Common Rail ѐнилғи 
тизимининг олға ривожланишига фақат туртки бўлиди. 
Шунинг учун кейинги йилларда дизел двигателлари ишлаб 
чиқарувчилар Common Rail ѐнилғи тизими билан двигателларини 
йиғмоқдалар. 
Ўзининг 
конструкцияси 
бўйича Common Rail 
бензинли 
двигателлар билан кўп жиҳатдан умумийликка эга. Чунки юргизишда 
системада босим бўлади ва тирсакли валнинг айланишлар сонига 
боғлиқ бўлмайди. Бундан ташқари пуркашни бошқариш ҳисобига 
атроф муҳитга чиадиган захарли газлар миқдорини камайдириш 
мумкин. Шу жиҳатдан Common Rail барча европа стандартларига 
тўғри келади. 


1-
Ёнилғи хайдаб берувчи носос; 2- иситиб берувчи клапанли ѐнилғи 
фильтри; 3- қўшимча ѐнилғи насоси; 4- тўрли фильтр; 5- ѐнилғи иссиқлик 
датчиги; 6-юқори босимли насос; 7- ѐнилғини дозалаб берувчи клапан; 8- 
ѐнилғи босими регулятори; 9- босим аккумулятори (ѐнилғи рампаси); 10-
ѐнилғи босими датчиги; 11-Редукцион клапан;12- Форсункалар. 


Асосий 
камчиликлари 
тизимнинг 
мураккаблиги 
ва 
таъмирлашда профессионал били ва малакалар керак бўлади. 
Бу вазифани Truckautpart компанияси амалга оширмоқда.
Яна бир камчиликларидан бири бу двигателлари ифлосларни 
ѐқтирмайди. 
ЮБЁН га тушган ифлослар уни синдиради, ситемага 
қириндилар тушади. 
Бу камчиликни тизимни ювиш билан бартараф қилиб 
бўлмайди. 
Биттасини ишдан чиқиши барчасини алмаштиришга олиб 
келади. 
Шунинг учун фақат дизел ѐнилғисининг юқори тозаланганлари 
билан ишлаш тавсия этилади. 
Асосий камчиликлари



Common Rail
системасида қўлланиладиган пьезоэлектрик форсункалар 


Юқори босимли ѐнилғи Насоси



Талаба мустақил иши мавзуси:
 Common Rail ёнилғи таъминлаш тизимининг конструкциялари,
тузилиши, вазифалари ва ишлаш тартиби интернет
маълумотларидан фойдаланиб реферат (презентация)
тайёрлансин 

 

Назорат саволлари: 
1. Дизел таъминлаш тизими вазифаси? 
2. Дизел таъминлаш тизимида  Common Rail ёнилғи таъминлаш 
тизимининг ўрни қанака?. 
3. Дизел двигателлари таъминлаш тизимига кирадиган қурилмалар 
ва деталларнинг номи , вазифалари?

Download 40.32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling