Доц. Казаков А. Н. 2022 г
Download 196.53 Kb.
|
14-вариант
(2-расм)
Географик карталар иккита йирик гуруҳга – умумгеографик ва мавзули карталарга бўлинади. Умумгеографик карталар эр куррасининг қиёфасини ва ҳудудда жойлашган обектларнинг айрим хусусиятларини ифодалайди: релеф, гидрографик тармоқ, ўсимлик ва тупроқлар, аҳоли пунктлари, алоқа ёллари ва воситалари карта мазмунининг элементлари ҳисобланади. Ба‘зан уларнинг мазмунига сиёсий-ма‘мурий болиниш ҳам киритилади. Мавзули карталар турли табиий ва социал-иқтисодий ҳодисалар ҳамда уларнинг сифат ва миқдор корсаткичли хусусиятларини акс эттиради. Мавзули карталар мазмунан ниҳоятда хилма-хилдир. Уларнинг мазмуни ҳудуд бойича тарқалган исталган ҳодиса болиши мумкин. Исталган ҳудуднинг табиий ва социал-иқтисодий хусусиятларини органишда географ умумгеографик ва мавзули карталардан фойдаланади. Карталар орқали ҳодисаларнинг жойлашиш ва жойлаштириш қонуниятларини, озаро боглиқлиги ва бирбирига мувофиқлигини, ҳудуднинг иқтисодий ривожланиш даражаси ва хусусиятлари, ҳодисаларнинг тарқалиши ва бошқаларни аниқлаш мумкин. Мазкур мавзуни о‗рганишда талабалар олдида турган асосий вазифалар қуйидагилардан иборат: •географик карталар турлари, уларнинг таснифи, асосий умумгеографик ва мавзули карталар мазмунини ўқиш, таҳлил қилиш ва баҳолаш; •картографик асарларга библиографик кўрсаткичлар ёзиш бўйича кўникмага эга бўлиш; •карталар мазмунини ўқиш учун картанинг шартли белгилари ва легендасидан фойдаланишни ўрганиш; •МДҲ давлатларининг замонавий картографик ўрганилганлиги ва картографик манбаларнинг хусусиятлари ҳақида тасаввурга эга бўлиш ва бошқалар. Карталарни ўрганиш ма‘лум кетма-кетликда ва мақсадли тартибда бажарилади. Дастлаб картанинг номи, уни яратишда иштирок этган илмий муассасалар (ёки алоҳида олимлар), нашр этилган жойи ва йили, нашр этувчи ташкилот аниқланади. Картани нашр қилишга оид ма‘лумотларни аниқлаш оддий расмиятчилик ҳисобланмайди. Бундай ма‘лумотлар картанинг замонавийлиги ва ишончлилиги ҳақида, уни қайси манбалар асосида тузилганлиги тогрисида фикр юритишга имкон беради. Мавзули карталар учун бу эрда унинг тузилиши, хусусан, картанинг амалий аҳамиятини тушунишга калит болувчи илмий мактаб болиши айниқса муҳимдир. Агар унда фойдаланишга оид махсус корсатма болмаса, у ҳолда картани яратишда иштирок этган ташкилот (муассаса) томонидан у ҳақида бевосита ма‘лумотлар олиш мумкин. Ниҳоят, нашр ма‘лумотлари ушбу карта ҳақидаги толароқ ма‘лумотларни яна қаердан топиш мумкинлигини корсатади. Картанинг математик элементларини ўрганиш биринчи навбатда унинг масштаби ва проекцияси, картада ўлчаш имкониятларини аниқлаш учун керак. Масштаб олчаш мумкин болган максимал аниқликни ко‗рсатади (0,2 мм карта масштабида, я‘ни 1:2 500 000 масштабли картада олчаш 500 м гача аниқликда болиши мумкин). Проекцияга қараб ҳар хил хатоликларнинг ҳудудлар бойича тақсимланиши, тавсифи ва хусусиятлари ҳақида мулоҳаза юритилади. Картографик асарларни таҳлил қилишда асосий э‘тибор картанинг мазмунини органишга қаратилган болиши лозим. Умумгеографик ва мавзули карталар асосий турларининг хусусиятлари қуйида корилади. Умумгеографик карталар исталган мамлакатни картага олиш асосини ташкил этиб, унинг органилганлик даражасини корсатади. Улар ҳудуд ҳақида асосий ма‘лумотларни беради, фан ва амалиётда уни органишда Эр ва у билан боглиқ болган ёки ҳудуднинг табиий ва социал-иқтисодий хусусиятларини ифодаловчи яққол коринувчан элементлар тақсимланишининг муайян қонуниятларини белгилаш, картометрик ишларни отказиш ҳамда турли мавзули карталарни яратиш учун асос сифатида кенг қолланилади. Топографик карталарга масштаби 1:10000 дан 1:1000000 гача болган карталар киритилиб, ҳажми бо‗йича улар умумгеографик карталарнинг асосий қисмини ташкил этади. Бу карталарнинг хусусиятлари ―Геодезия‖ курсида о‗рганилади. Умумгеографик карталарнинг тузилиши, яратилиш шартлари, шунингдек, улардан фойдаланиш ёллари ―Умумгеографик карталарни лойиҳалаш ва тузиш‖ курсининг органиш предмети ҳисобланади. Умумгеографик майда масштабли карталар топографик карталардан озининг математик асоси, мазмунининг толиқлиги ва генерализация қилиниш хусусиятлари бойича анча фарқланади. Ма‘лумки, топографик карталар стандарт масштабларда, муайян болинишда (ма‘лум номенклатура вараг‗ида) қабул қилинган рамкадан ташқаридаги элементлари бойича тузилади. Умумгеографик карталар учун бундай қабул қилинган қонуниятлар ёқ. Масштаби, компоновкаси ва олчамлари ҳар бир карта учун ундан фойдаланишнинг ёналиши, характерига мос равишда алоҳида танланади. Тогри, ма‘лум ҳудудлар картасини яратиш учун жуда қулай ан‘анавий масштаблар бор. МДҲ нинг деворий 1:2 500 000 масштабли ялпи умумгеографик картаси (3,5 х 2,5 м) мавжуд масштаблар ичида энг йириги ҳисобланади. Топографик карталар проекциясининг озига хос қурилиши (меридионал чизиқлар 1:10 000 – 1:500 000 масштабларда, полосалар учун кондалангцилиндрик проекциялар 1:1 000 000 масштабдаги алоҳида трапециялар учун) хоҳлаган картографик олчаш ишларини бажаришда талаб этилган аниқликни та‘минлайди. Майда масштабли обзор карталар учун, гарчи копинча фойдаланиладиган проекциялар номларини айтиш мумкин болсада, стандарт проекциялар мавжуд эмас (масалан, МДҲ учун – Каврайскийнинг тенг оралиқли нормал конусли проекцияси). Майда масштабли карталарнинг барча проекциялари у ёки бу хатоликлар тизимига эга. Шунинг учун картографик ишларни бажаришда бу карталарда проекциянинг хусусиятларини ҳисобга олмаслик мумкин эмас. Умумгеографик карталарнинг майда масштаблилиги картада бериладиган аниқ ма‘лумотларнинг сезиларли камайишини белгилайди (таққосланг, 1 км2 жой 1:10 000 масштабли картада 1 см 2 юзани эгалласа, 1:1 000 000 ли картада 1 мм 2 ни, 1:2 500 000 лида эса 0,25 мм 2 юзани эгаллайди, холос). Бунда асосий, этакчи болган ма‘лумотлар берилиб, ба‘зи йирик масштабли картадаги айрим белгилар ёқолади. Масалан, майда масштабли карталарда мамлакатнинг қирлари, тоглари, дарёлари тизими, ҳудуд аҳолисининг зичлиги даражасини аниқлаш ва органиш мумкин. Умумгеографик карталарни тузишда озининг йигиндисидан умуман озгача картографик асарлар яратишга имкон берувчи генерализациянинг турли омилларидан фойдаланилади. Топографик карталардан фарқли равишда обзор карталар доимий муддатларда эмас, балки даврий равишда талабга қараб нашр қилинади. Шунда ҳар сафар картанинг мақсадига қараб (илмий-ма‘лумотномали, о‗қув ва бошқалар) фойдаланиш турлари (деворий ва столда), фойдаланувчилар доираси ва бошқа ко‗рсаткичлар алоҳида белгиланади. Умумгеографик карталарнинг шартли белгилари топографик карталар билан бир хил қилиб олинади. Қоида бойича обзор карталарда осимликлар оиласи корсатилмасада, лекин топографик карталарда ёқ болган элементлар корсатилиши мумкин, масалан, фойдали қазилма конлари. Ҳатто топографик ва обзор карталарда ишлатилган бир хил шартли белгилар ҳар хил ма‘нони англатади: топографик картанинг масштабида табиий ёки социал-иқтисодий обект (масалан, қоя, аеродром ва бошқалар) ҳақида хабар берилади, умумгеографикда – масштабсиз шартли белгилар мазмунан турлича, я‘ни қоя белгиси қандайдир аниқ қоя борлигини билдирмай, балки шу ҳудудда қоялар учрайди ёки аеродром белгиси унинг аниқ жойлашган орнини эмас, балки у йирик аҳоли пунктига яқин алоҳида жойда эканини билдиради ва ҳоказо. Гоҳида майда масштабли обзор карталардаги қошимча мазмун уларнинг махсус ёналиши билан боглиқ. Парвоз учун фойдаланиладиган умумгеографик карталар изогонлар тизими ва магнит стрелкаси огиши тавсифи билан та‘минланган. Умумгеографик карталар масштабларида нафақат қуруқлик карталари, балки океанлар карталари ҳам тузилади. Булар денгиз навигацияси (кема қатнови) карталари масштабли қаторининг давоми ҳисобланади. Майда масштабли океанлар карталари кемалар қатновида ишлатилмайди. Улар денгиз туби релефининг тавсифи ва сув массасининг айрим хусусиятларини (одатда оқим) беришга молжалланган. Майда масштабли денгиз карталари батиметрик карталар дейилади. Денгиз туби релефини тасвирлаш учун бу карталарда қаватма-қават рангли изобат тизимларидан фойдаланилади. Умумгеографик карталар орасида гипсометрик карталар алоҳида гуруҳ болиб туради. Уларда умумгеографик карталарнинг барча элементлари мавжуд болиб, фақат бир элемент – релефга алоҳида э‘тибор берилади. Гипсометрик карталар мазкур жойнинг релеф шаклини қаватма-қават ранглар билан толдирилган горизонталлар тизимида геоморфологик ма‘нога мос ҳолда корсатишга молжалланган. Бунда аниқ жой учун танланган релеф кесимининг узуқ шкаласидан фойдаланилади (қанча баланд болса, релеф кесими шунча катта болади, шунда релеф кесимининг озгариши жойнинг табиий баланд-пастлигига богланади, я‘ни тогнинг этаги, унинг орта ва юқори қисмига отиш ифодаланади ва ҳоказолар. Баландликка мос ҳолда горизонталлар кесимининг ортиши билан қалинлик камайиши керак, чунки бу топографик карталардаги принципга хос– юқорилашган сари горизонталлар ―қуюқлашиши‖, жойнинг баландлиги кескинлиги сақланишини та‘минлайди). Гипсометрик карталарни тузишда махсус равишда тог‗лар, тог‗олди ва водийларнинг шакллари алоҳида ишланади.Йўналиши бойича обзор умумгеографик карталарни учта гуруҳга – илмийма‘лумотномали, оқув ва серияли карталарга болиш мумкин. Илмий ма‘лумотномалилар орасида МДҲ мамлакатлари картографлари томонидан тайёрланиб, 1975 йилда нашр қилинган 1:2 500 000 масштабли ―Жаҳон картаси‖ алоҳида ажралиб туради. Бу Эрнинг энг йирик масштабли картаси болиб, қуруқлик ва океанларни қамраб олади. Шу гуруҳга гипсометрик ва бошқа умумгеографик карталар ҳам тегишли болиб, уларда асосий э‘тибор унинг бир элементи – мазмунига қаратилган (масалан, 1947 йилда нашр қилинган 1:2500000 масштабли собиқ Иттифоқ картаси энг ко‗п аҳоли пунктлари билан юкланган). Илмий-ма‘лумотномали карталар коп эмас. Бундай ишлар алоҳида тайёрланган энг йирик картографик асарлардир. Оқув карталари озининг ҳажми жиҳатидан умумгеографик карталарнинг асосий қисмини ташкил этади. Улар орасида олий оқув юртлари ва мактаб карталари ажралиб туради. Озининг мазмуни жиҳатидан биринчилари ма‘лумотномалига яқин болиб, иккинчилари орта мактабнинг оқув дастури билан белгиланади. Олий оқув юртлари учун карталар вақти-вақти билан серияли, биринчи серия 1950–1960 йилларда, иккинчиси 1970–1980 йилларда чиқарилган (нашр тугалланмаган). Мактаб карталари оқув жараёнини та‘минлаш учун қайта ва қайта нашр қилинади. Олий мактаб карталари сериясига дунё, материклар, океан-лар, мамлакатлар ва жаҳоннинг минтақалари карталари киради. Ҳозирги пайтда олий мактаб учун умумгеографик карталар номда чиқарилади. Орта мактаб карталари икки серияда – бошлангич ва орта мактаб учун чиқарилади. Биринчисига яримшарлар ва собиқ Иттифоқ карталари кирса, иккинчисига материклар, дунё мамлакатлари ва минтақалари карталари киради. Орта мактаб карталарининг кориниши ма‘лумотномали ва олий мактаб карталаридан қат‘иян фарқланади. Уларда юклама чекланган, тасвири эса анча оддий ва ёруг. Масалан, релефнинг гипсометрик тасвири баландлик босқичлари соддагина қаватма- қават боёқ билан, ҳатто копинча картанинг горизонталлари олиб ташланган болади. Одатда, уларни табиий географик карталар дейилади. Карталар гоят коп ва хилма-хилдир. Карталарни ҳисобга олиш, сақлаш ва бошқа мақсадлар учун улар таснифланади. Карталарни илмий асосда таснифлаш уларни алоҳида турларига хос болган хусусиятларни ва қонуниятларни органишни осонлаштиради. Шунингдек, у картографик ишлаб чиқаришни ташкил этишда ўз аксини топади ва унинг ишини самарали ё‗лга қойишда ёрдам беради, карталарнинг каталогларини тузиш, уларни карталар сақланадиган хоналарда системали равишда жойлаштириш ва сақлаш учун зарур, ва ниҳоят, карталар сақланадиган жойлар, масалан, кутубхоналар учун у айниқса муҳим. Зеро, таснифлаш керакли карталарни тезда қидириб топишни ва уларни фойдаланувчиларга оз вақтида этказиб беришни та‘минлайди. Картографик хизматга автоматлаштиришни жорий этиш учун барча турдаги картографик асарлар, албатта, таснифланган болиши лозим. Географик карталарни таснифлашда уларда тасвирланган ҳудуднинг майдони, картанинг масштаби, мазмуни, мақсади, математик асоси, даври, нашр қилинган жойи, йили, тили ва бошқа хусусиятлари асос қилиб олиниши мумкин. Лекин корсатилган белгилардан географик карталарнинг мазмуни ва харак-терини белгиловчи дастлабки тортта белги анча муҳимдир. Ҳар қандай илмий тасниф қатор мантиқий талабларни қониқтириши керак: Биринчидан – умумий тушунчадан хусусий тушунчага ўтишда (кенг тушунчани анча тор тушунчаларга бўлиб юборишда даражама-даража бориш) кетма-кетлик бўлиши шарт. Иккинчидан –таснифнинг ҳар бир погонасида бўлишнинг аниқ ма‘лум белгисини қўллаш керак. Учинчидан –кенг тушунчани анча тор тушунчаларга бўлган пайтда уларнинг умумий йигиндиси кенг тушунча ҳажмига мос келиши керак. Таснифнинг ҳар бир погонасида ажратилган гуруҳлар озаро бир-биридан аниқ фарқланиши керак. Лекин тасниф қанча майдаланса, амалда бу талабни амалга ошириш шунча қийинлашиб боради. Ҳамма турдаги картографик асарларни топловчи ва уларни сақловчи муассасалар дастлаб уларни шаклига (форматига, бичимига) кора гуруҳларга ажратади, бунда географик карталар, атласлар, релеф карталари ва глобуслар алоҳида таснифланади. Картография ривожланиши билан географик карталарни тасниф қилиш ҳам озгариб ва такомиллашиб боради. Карталарни масштаби ва майдонига ко„ра таснифлаш. Географик (умумгеографик) карталар масштабининг йирик ёки майдалигигақараб қуйидаги учта гуруҳга бўлинади: 1. Йирик масштабли, топографик (масштаби 1:100 000 ва ундан йирик). 2. Ўрта масштабли, обзор топографик (масштаби 1:200 000 дан 1:1 000 000 гача). 3. Майда масштабли,обзор (умумгеографик) (масштаби 1:1 000 000 дан майда). Масштаби 1:100 000 ва ундан йирик болган умумгеографик карталарга топографик карталардейилади. Бу карталарда ҳудуд топографик жиҳатдан аниқ ва мукаммал тасвирланади. Шунинг учун ҳам топографик карталар ҳудудни аниқ ва мукаммал органиш ҳамда текшириш, турли иншоотлар қуриш, шунингдек, аниқ олчаш ва ҳисоблаш ишларида, жойда ориентирлашда кенг қолланилади. Масштаби 1:200 000 дан 1:1 000 000 гача болган умумгеографик карталар обзор топографик карталар деб аталади. Бу карталарда ҳудуд топографик карталарга қараганда бирмунча умумлаштириб тасвирланади. Улардан иқтисодиётни ривожлантириш режаларини ва лойиҳаларини тузишда, йирик қурилиш иншоотларининг жойларини белгилашда, ҳудудни дастлабки органишда кенг фойдаланилади. Обзор топографик карталар ҳудудни географик жиҳатдан органиш, географик раёнлаштириш, шу карта масштабида турли хил мавзули ва махсус карталар ҳамда майда масштабли обзор карталар ва атласлар тузишда асос сифатида, ҳарбий ишларда, чунончи, турли оператив-тактик масалаларни ҳал қилишда қолланилади. Масштаби 1:1 000 000 дан майда болган умумгеографик карталаргаобзор карталар дейилади. Бу карталарда ҳудуд топографик жиҳатдан анча умумлаштириб тасвирланади. Шунинг учун ҳам улар ҳудуд тогрисидаги умумий ма‘лумотларнигина бера олади. Карталар уларда тасвирланганҳудудмайдонига кора дунё, яримшарлар, материклар (қит‘алар), океанлар, денгизлар, алоҳида давлатлар карталари ва бошқа карталарга болинади. Табиий-географик, иқтисодий-географик ва ма‘мурий-ҳудудий принципларга кора ҳар бир давлат ёки материк карталарини яна гуруҳларга ажратиш мумкин. Масалан, материкларнинг табиий-географик раёнлари картаси, алоҳида давлатларнинг табиий-географик раёнлари картаси бунга мисол бола олади. Карталарни мавзуси бўйича таснифлаш. Карталар мавзуси (мазмуни) бойича дастлаб қуйидаги икки йирик гуруҳга, яни умумгеографик ва мавзули карталарга болинади. Download 196.53 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling