4-БЎЛИМ. СУҒУРТА ПОЛИСИНИ ТАҚДИМ ҚИЛИШ ТАРТИБИ
4.1. Суғурталовчининг мажбурияти, Суғурта қилдирувчи томонидан ўз вақтида суғурта мукофоти тўланган тақдирда, суғурта мукофоти тўланган санадан бошланиб, суғурта полисида кўрсатилган охирги санада соат 24-00 да тугайди.
4.2. Суғурта полиси суғурта мукофоти/унинг биринчи/навбатдаги бадали Суғурталовчининг банк ҳисоб рақамига келиб тушгандан кейин 3 (уч) иш куни ичида берилади. Суғурта мукофоти тўлиқ тўланмаган тақдирда Суғурта полиси суғурта мукофотининг тўланган қисмига мутаносиб давр учун берилади.
4.3. Суғурта полиси йўқолган тақдирда Суғурта полисининг дубликати Суғурта қилдирувчининг ва/ёки Наф олувчининг ёзма аризаси асосида 5 (беш) иш куни ичида берилиб, ундан сўнг йўқолган Суғурта полиси ҳақиқий эмас ҳисобланади ва у бўйича суғурта ҳодисалари кўриб чиқилмайди.
4.4. Қарз шартномаси/келишувининг муддати узайтирилган тақдирда, ушбу Шартноманинг муддати қўшимча келишув тузиш ва тегишли қўшимча суғурта мукофотини тўлаш йўли билан узайтирилиши мумкин.
5-БЎЛИМ. СУҒУРТА ҲОДИСАСИ
5.1. Суғурта ҳодисаси бўлиб, Қарздорнинг қонунда белгиланган тартибда банкрот деб тан олиниши оқибатида, яъни Қарздорнинг мажбуриятни бажариш учун мол-мулки етарли бўлмагандагина унинг Суғурта қилдирувчи олдидаги асосий қарзини тўлаш мажбуриятини бажара олмаслиги, Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 2017 йил 29-ноябрдаги 45-сон қарори бўйича Қарздордан қарзини ундириш бўйича барча чоралар кўрилганидан сўнг юзага келган воқеа ҳисобланади.
6-БЎЛИМ. СУҒУРТА ҲОДИСАСИДАН ИСТИСНОЛАР
6.1. Қуйидагилар суғурта ҳодисаси деб, тан олинмайди ва тегишлича суғурта товони таркибига киритилмайди:
6.1.1. Қарз миқдорига ҳисобланадиган ҳар қандай фоизлар, пенялар, жарималар, неустойкалар, олинмай қолган фойда ёки наф, банк комиссияси ва бошқалар;
6.1.2. Суғурта қилдирувчи ёки унинг вакиллари томонидан Қарз шартномасини расмийлаштиришда/қарз беришда Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига риоя қилинмаган, ўзларининг қарз мажбуриятларини бажармаган ҳолатлар;
6.1.3. Қарздор томонидан фирибгарлик ёки ноқонуний ҳатти-ҳаракатлар аниқланган ҳолатлар;
6.1.4. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан Қарздорга нисбатан жиноий иш қўзғатилган ҳолатлар;
6.1.5. Суд ва тергов органлари томонидан Қарздорнинг мол-мулкини хибсга (арест) олинган, мусодара қилинган ҳолатлар;
6.1.6. Қарздор томонидан қарзни мақсадсиз ишлатилган ҳолатлар;
6.1.7. Қонунчиликда кўзда тутилган бошқа ҳолатлардаги зарарлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |